LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

14 Nov 2022

 

    Учқудуқ туманида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан муҳташам “Оқ сарой” тўйхонасида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда тиббиёт ходимлари, соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

   Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар бир фуқаронинг соғлиғини асраб-авайлаш, уларни малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олишга катта эътибор қаратилмоқда. Бундай ишларда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг меҳнати беқиёс. Байрам тадбирида бу эътироф этилди.

    Инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга ўзини бағишлаган туман тиббиёт ходимларини байрам билан қутлаш учун сўз олган туман ҳокими Соли Хамроев тиббиёт соҳаси ва шифокорларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратди. 

    Туманимиздаги муҳташам “Оқ сарой” да тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали байрам тадбирида ҳам давлатимизнинг тиббиёт ходимларига кўрсатилаётган улкан эътибори ва эҳтироми намоён бўлди. 

    Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар Учқудуқ туманида ҳам бўй кўрсатмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, биргина жорий йилда 1 млрд. 500 млн. сўм маблағ соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилган бўлиб, март ойида 4 млрд. сўм маблағ эвазига Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг 80 ўринди стационар бўлимида капитал таъмирлаш ва қурилиш - реконструкция ишлари олиб борилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан 100 млн. сўм маблағ аажратилиб, гемолитик анализатор ва мониторли микроскоп сингари лаборатория жиҳозлари сотиб олинди. 1 млрд. сўм маблағ эвазига “Бузайбай”, “Контай” овуллари ҳамда “Геолог”лар қўрғонида зарурий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган тиббиёт контейнерлари барпо этилди. Тиббий бригадаларга глюкомер аппаратлари, электрон поликлиника учун 20 та замонавий компьютер ва YUPESS принтер харид қилинган. Яқин кунларда патанатомия бўлими фойдаланишга топширилади. 

   Шунингдек, олис овуллардаги оилавий шифокорлик пунктларида тиббий хизмат сифатини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.

Ҳа, саломатлик инсон учун улуғ неъмат. Шу сабабли ҳам шифокорлик касблар ичра энг шарафлиси дея, эътироф этилади. Байрам муносабати билан ўтказилган туман тадбирида инсон ҳаётига дахлдор бўлган ўта маъсулиятли касбни зиммаси олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносиблиги хусусида сўз юритилди.

   Бу йилги байрам Учқудуқ тумани тиббиёт ходимлари учун қувончли бўлди. Эътиборлиси, ҳурматли Президентимизнинг фармонлари билан Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникаси дерматовенеролог врачи Бўстонова Гулшода Аширалиевна II даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланган.

   Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, эндиликда тиббий хизматнинг асосий вазифаси касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишга, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ умр кўришига ҳисса қўшишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. 

   Тадбирда инсон саломатлиги учун масъул, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган, ўзини қўйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган ва фидойи 16 нафар тиббиёт ходимлари Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

   Бундан ташқари, “НКМК жамғармаси” ДМ Учқудуқ ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги № 2 тиббий-санитария қисми болалар поликлиникаси мудири Шодиева Гулбаҳор Худайбердиевна "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аьлочиси" кўкрак нишони, № 2 тиббий-санитария қисми врачи Ҳотамов Ёрқул Тешаевич III даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

   Байрам тадбирида ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар даврага кўтаринки кайфият улашди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

 

10 Nov 2022

    Учқудуқ туманида жорий йилнинг 21 май куни бўлиб ўтган табиий офат, яъни кучли шамол таъсирида Учқудуқ туман спорт мактаби биноси том қисмига кучли зарар етказилганлиги сабабли, 2022-2023-йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва беталофат ўтказиш мақсадида Учқудуқ туман спорт мактаби том қисмини жорий таъмирлаш учун тез муддатда пудрат ишларини бажариш мақсадида пудратчилардан таклифлар кутамиз. Жорий таъмирлаш ишлари бошланғич нархи 159121030 сўмни ташкил этади.

 

photo 2022 11 10 16 55 34

09 Nov 2022

 

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сон қарорининг 2-бандига асосан 2020 йил 1 мартдан – 2020 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги техник паспорт ва тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъий назар эгаларининг аризасига асосан алмаштирилиши;

   2021 йил 1январдан – 2022 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси берилган санасидан қатъий назар мажбурий тартибда алмаштирилади.

   Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади. 

   Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларирингизга тегишли техник паспорт ва техник гувоҳномалариниҳамда тракторчи-машинист гувоҳномаларингизни пластик шаклга алмаштириш учун рўйхатга қўйилган жой бўйича Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва “техпаспорт” ларни янгиларига ўзгартириш учун "Узагроинспекция"нинг Навоий вилояти Учқудуқ туман бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

   "Узароинспекция"нинг Учқудуқ туман бўлими техника холатини назорат қилиш шўъбаси катта инспектори: Л.И.Кодиров.

Манзил: Учқудуқ туман "А.Темир" кўчаси 28-уй (туман Хокимлиги биноси)

Тел: +998 99 848-62-62

 

07 Nov 2022

    Бугунги кунда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Хусусан, 2022 йилнинг 10- ойи давомида Учқудуқ  туманидаги  1046 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 383 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

    Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 136 та холат бўйича субектларнинг  63270000  сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди. 182- та холат бўйича субектларнинг 20373000 сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси хисобидан  бошқа солиқ турлари бўйича қарздорлигига ўтказилиб сингдирилди.

    Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида электрон хизматлар кўрсатиш кўламининг янада кенгайтирилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунга қадар туманда «E-ижара» автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти орқали 21 та шартномалар рўйхатга олинди. «E-актив» автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганларидек, солиқ тўловчиларга ҳақиқий маънода кўмакчи, ўргатувчи бўлиш солиқ органларининг бош вазифасига айланмоқда.

    Масалан, жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 47 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.

    Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг  октябрь ойи якуни билан туманда 1520 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Энг муҳими, уларнинг 227 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

    Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.

04 Nov 2022

  Ўзбекистонда янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига B2 даражадаги сертификат талаби 2023/2024-ўқув йилидан киритилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.

  Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига асосан, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

  Мазкур қоиданинг амалиётга жорий этилиши оқибатида айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчиларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда.

Кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинмаслиги хусусидаги талаб 2023/2024-ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилган.

«Ҳурматли устозлар, олий ўқув юрти талабалари!

Мактабларда таълим сифати ва педагогларнинг билимига белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериш учун ўз устингизда ишлаш ва малакангизни ошириш чораларини кўришингизни сўраймиз. Мактаб таълими сифатини оширишда педагогларнинг малака ва кўникмалари юқори даражада бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2024/2025-ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси B2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида, С1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар ҳам айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга», — дейилади хабарда.

 

31 Oct 2022

     Бошқа ҳудудларда ерга нечта ниҳол қадасангиз бари бехато униб-ўсади. Учқудуқда ўнтадан биттаси кўкариб кетса ҳам катта гап. Хўш, ана шундай иқлими шиддатли об-ҳаво шароитида Учқудуқда узумзор барпо этиляпти, десак кўпчилик тумандошларимиз ҳайрон қолса керак. Лекин бу ҳақиқат!
     Туман ҳокими С.Хамроев ташаббуси билан “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида узумзор барпо этишга киришилган. Ўтган йил эрта баҳорда атрофи темир панжаралар билан ўралган бир гектар майдонда 300 туп узум ниҳоллари экилган. Уларнинг 202 донаси кўкариб, палак ёзган, туп қўйган. Куни-кеча яна 110 та турли хил навдаги узум кўчатлари қадалди.
    -Шаҳар четидаги иссиқхонадан 40 машина тупроқ келтирилиб, экин майдонининг 2 метр юзаси алмаштирилди. Ловия, ошқовоқ экилиб, ҳосили болалар боғчаларига берилди. Галдаги муҳим вазифа экилган узум кўчатларини парваришлаб, қишдан беталофат олиб чиқиш. Агар шу қишдан омон чиқса, эрта баҳорда узумларимиз ҳосилга киради, - дейди “Дўстлик” МФЙ раиси Гулноз Махаматова.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

31 Oct 2022

Учқудуқ тумани ҳокими Хамроев Соли Фармонович билан аҳолини узлуксиз электр энергия билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида ўтказилган  брифинг

 Ассалому алайкум ҳурматли брифинг ишчирокчилари!

Ижтимоий-тармоқ кузатувчилари!

Бугунги  ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур этиб бўладими? Йўқ, албатта. Хонадонингизда бир зумгина электр чироғи ўчса борми, бутун умр зулматда қолгандек бўласиз, гўё.

Шу ҳолат ташкилот ёки ишлаб чиқариш корхоналарида  содир бўлса-чи?! Бу қанчадан-қанча иқтисодий зарарни келтириб чиқаради.

Халқ хўжалиги тармоқларини, туманнинг олис овулларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш йўлида меҳнат қилаётган Учқудуқ туман электр таъминоти участкаси ана шундай ўзларига юклатилган масъулиятни чуқур англаган ҳолда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришди.

Бугунги кунда туманда  11 254 та электр энергияси истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 10 628 таси жисмоний ва 626 таси юридик шахслар ҳисобланади. Ушбу истемолчиларга  октябрь ойига қадар 27 млн. 660 минг кВ соат электр энергияси етказиб берилган. 14 млн. 980 минг кВ соат электр энергия жисмоний шахсларга, 12 млн. 650 минг кВ соати эса  юридик шахсларга етказиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги  “2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 172-сонли қарорига асосан, тумандаги “Айтим” маҳалласида  1 та трансформатор янгидан ўрнатилди, 3 таси жорий таъмирланди. 3,13 км. ҳаво электр узатиш тармоғи ва 0,5 км. юқори кучланишли ер ости электр линиялари янгиланди. 82 дона янги темир бетон таянч устунлари янгисига алмаштирилди.

  “Навоий” маҳалласида  2 та трансформатор янгидан ўрнатилди, 3 таси эса жорий таъмирдан чиқарилди. 2,4 км. ҳаво электр узатиш тармоғлари ва 0,4 км. юқори кучланишли ер ости электр линиялари янгиланди. 42 дона устунлар янги темир - бетон таянч устунларига алмаштирилди.

Шунингдек, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидаги 320 кВ трансформатор ўрнига 400 кВ ли юқори кучланишли трансформатор ўрнатилди.  0,4 кВ ли паст кучланишли 0,21 км кабель электр узатиш тармоғи янгиланди.

Туманда янгидан ташкил этилаётган “Ёшлар кичик саноат ва тадбиркорлик зонаси” га 2 дона 400 кВ ли юқори кучланишли трансформатор ҳамда 24 дона темир - бетон таянч устунлари ўрнатилди.  4,32 км. ҳаво электр узатиш тармоқлари янгидан барпо этилди.

“Шалхар” ОФЙ га қарашли “Контай”  овулида 23 дона темир - бетон таянч устунлари ўрнатилди. 1,4 км. ҳаво электр узатиш тармоқлари янгиланди. 1 дона қуввати 63 кВ ли янги трансформатор ўрнатилди.

2023 йилда  аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратилган  амалий ишларни ҳам  режалаштирганмиз.

Жумладан, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида 5 дона трансформатор пунктини капитал таъмирлаш, 2 км. 0,4 кВ ли кабел электр узатиш тармоғини жорий таъмирлаш;

“Мустақиллик маҳалласи ҳудудида 3 дона тарансформатор пунктини ҳамда 2 км. 6-10 кВ ли ҳаво электр узатиш тармоқларларини жорий таъмирдан чиқариш;

“Узунқудуқ” ОФЙ ҳудудидаги 4 км;

“Боздун” ОФЙ ҳудудида 2 км;

 “Шалхар” ОФЙ ҳудудида 2,5 км;

 “Кокпатас” МФЙ ҳудудида 2,5 км. 0,4 кВ ли электр узатиш тармоғи жорий таъмирланади.

“Узунқудуқ” ОФЙ га қарашли  “Бузаубай” овулига борувчи 10 кВ ли ҳаво электр симларини янгисига алмаштириш,  35 дона таянч устунларини янгилаш, 1 дона янги трансформатор ўрнатиш кўзда тутилган.

Шунингдек, “Алтинтау” ОФЙ га қарашли  “Балтай” ва “Боранбай” овулларга борувчи 10 кВ ли ҳаво электр узатиш тармоқларнинг 32 дона таянч устунларини янгилаш  ҳам режага киритилган.

Айни пайтда соҳа ходимлари олдида 2022-2023 йилги куз қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли истеъмолчилари ва ишлаб чиқариш корхоналарини кафолатли электр энергияси билан таъминлашдек масъулиятли вазифа турибди.

Юқорида таъкидланганидек, олдиндан  белгилаб олинган аниқ чора - тадбирлар асосида иш юритаётганлиги боис мавсумни кўнгилдагидек  беталофат ўтказиш имконияти етарли. 

Эътиборингиз учун рахмат!!!

31 Oct 2022


    Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Коррупция фаолияти хуфёна иқтисодиётнинг асосий турларидан биридир. Аксарият ҳолларда коррупция деганда, давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб бойлик орттириш мақсадида халқдан пора олиш, қонунга хилоф равишда пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади.
    Этимологик жиҳатдан “коррупция” атамаси “бузиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан. Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.
Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, биз давлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шуғулланувчи давлат тузилмалари ва органларини қанча кўпайтирсак, амалдорларнинг зўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади.
    Бугунги кунда пенсия таъминоти соҳасида ҳам коррупцияга қарши муросасиз курашиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб келинмоқда. Бунга мисол қилиб охирги йилларда соҳага оид қабул қилинаётган концептуал амалиётга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.
Президентимиз томонидан коррупция масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, жамиятни “ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш” зарурияти хақидаги фиклари бу борада айтилган энг тўғри фикр, деб тан олинганлигини эътироф этишимиз лозим.
    Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар  амалга ошириб келинмоқда.
    Айнан шу вазифаларнинг амалга оширилишида ўз олдимизга коррупциявий хавф-ҳаракатларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш учун аниқ вазифаларни белгилаб олганмиз. Тизимда жорий йил 20 октябридан 20 ноябрига қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” эълон қилиниб, бу бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ҳар бир ходим амалдаги қонун ҳужжатлари мазмун- моҳиятини билмас экан, коррупцияга қарши курашишни ҳам билмаслиги аниқ. Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлиги юзасидан ҳар бир ходим билан алоҳида суҳбат олиб бориш, бўлимга ташриф буюраётган фуқаролар билан этика, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилан ҳолда муомалада бўлиш, ҳар бир туманда ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлими ва диний идоралар ходимлари билан бирга семинар-тренинглар ташкил этиш, ҳудудий бошқармалар томонидан барча туман Пенсия жамғармаларида “Сирли мурожаатчи” тадбирларини ташкил қилиш каби вазифалар белгилаб олинди.
    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тизимда коррупцияга қарши қанчалик қаттиқ чора ва тадбирлар кўрилишига қарамай, жорий йилда ҳам соҳа вакиллари орасида шу каби нохуш ҳолатлар кузатилгани сир эмас. Мақсадимиз ушбу иллатга қарши кураш олиб боришни янада кучайтириш, барча ходимларга коррупция ҳалокатга етакловчи йўл эканлигини, ҳар бир ходим бу ишга қўл уришидан олдин оиласи, фарзандларини кўз олдига келтирмоғи кераклигини тушунтиришдан иборат. Зеро, бундай ишлар унинг барча яқинларига салбий таъсир этиши билан бирга, у фаолият юритаётган бўлимда ҳалол, пок ишлаб келаётган ҳамкасбларининг ҳам тинчини бузиб, ҳаловати йўқолишига сабаб бўлади.

29 Oct 2022

    Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар Учқудуқ туманида ҳам қизғин давом эттирилмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида туманимизда 2022-2024 йилларда бир неча йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинган.

    Бунда жорий йилда 140 та хонадонга мўлжалланган 3 та беш қаватли уйлар қурилиб, ўз эгаларига топширилганлигига эътиборингизни қаратмоқчиман. 2023-2024 йилларда яна 28 та кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилади. Натижада  Учқудуқ туманида аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминланади.

    Бугунги кунда уй-жойлар қурилишининг бориши қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан назоратга олинган. Шу кеча-кундузда 28 та кўп қаватли уйлар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилиб, қурилиш-монтаж ишлари режа-график асосида олиб борилмоқда.

    Жумладан, “GARANT-UCHQUDUQ” МЧЖ томонидан 1 та  тўққиз қаватли 180 хонадонли, “GRAND SHARQONA” ХК томонидан 5 та  беш қаватли 150 хонадонли, “ISHONCH FERUZ” ХК томонидан 6 та  беш қаватли 340 хонадонли, “AYGERIM ALMAGUL” XK томонидан 3 та беш қаватли 225 хонадонли,  “UCHQUDUQ GRANT SERVIS” МЧЖ томонидан 1 та уч қаватли 40 хонадонли, “JAVOXIR TARAQIYOTI” МЧЖ томонидан 4 та беш қаватли 300 хонадонли, “UCHQUDUQ ULGURJI” МЧЖ томонидан 5 та беш қаватли 295 хонадонли, “Мироншох сити зар” МЧЖ томонидан 2 та беш қаватли 120 хонадонли, “Навоий сантехника монтаж” МЧЖ томонидан 2  та беш  қаватли 120 хонадонли уйларнинг қурилиши жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

   Йил охиригача яна  170 та хонадонли  2 та беш қаватли уйларнинг қурилиши якунланиб, фойдаланишга топшириш учун тайёргалик кўрилмоқда.

   Халқимизда,  уйи борнинг ўйи бўлмайди, деган ҳикматли сўз бор!  Буни айниқса, ўз уй-жойига эга бўлмаган, йиллар давомида шу орзу билан яшаган одамлар учун қанчалик бебаҳо сўз эканлигини уларчалик биз ҳис эта олмаймиз.

   Албатта,  буларнинг бари ҳурматли Президентимизнинг аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлари  Учқудуқ туманида ҳам изчил давом эттирилаётганлиги,  туман раҳбарларининг бу ишга катта масъулият билан ёндашаётганлиги  замирида ҳар бир учқудуқликни ана шундай бахтли-саодатли кўриш, истаги мужассам!.

Отабек РАМАЗАНОВ,

туман ҳокими ўринбосари.

29 Oct 2022

   Ёзда Учқудуқ қумига тухум кўмсангиз пишади. Буни синаб кўрганмиз. Фақат ёзда бу ерга келсангиз бу гапга ишонасиз. Учқудуқнинг қиши ҳам шундай аёвсиз.

    Шунга қарамай бир пайтлар йўлсиз  йўлда уч кунлаб йўл босиб, Учқудуқ томон йўл очган биринчи ҳайдовчилар жасорати доимо эсланади, қадрланади. Уларнинг сафларида меҳнат қилиш Иноят ака Эшмуродовга ҳам насиб этган.

    У 1966 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Ўқитувчилар оиласида икки ўғилнинг кенжаси бўлиб вояга етган Иноят ака ёшлигидан техникага меҳр қўйди. Мактабда яхши ўқиди. Йигитлик бурчини тугатиб келгандан сўнг, 1986 йилда Учқудуқдаги саноат техникумига ўқишга кирди.

    1990 йилда техникумни тамомлаб, Шимолий кон бошқармаси 1-сонли Автобазасида ҳайдовчи бўлиб ишлай бошлади. Унинг босиб ўтган меҳнат йўлига назар солсангиз, 1998-2004 йилларда 2-колонна, 2004 йилдан  эксплуатация бўлими,  2010 йилдан 4-сонли участка бошлиғи лавозимларида ишлаган.

   Ҳозирда назорат  - техник пунктида катта уста вазифасида фаолият олиб бораётган Иноят ака Эшмуродов ҳайдовчилик  касби ҳам машаққатли, ҳам шарафли касблардан эканлиги, инсон танлаган касбига қизиқса, меҳр қўйса, қийинчиликлардан чўчимасагина ўз соҳасида ютуқларга эришишини таъкидлайди.

   Ишдан бўш вақтларида уйда ҳам  турмуш ўртоғи Шарқий кони ходими Маҳбуба Ярашова  билан оила тинчлиги, мустаҳкамлиги, фарзандлар бахту камолини кўзлаб яшаётган Иноят ака Эшмуродов маҳаллада обрў-эътиборли кишилардан. 33 йилдан буён бахтли-саодатли ҳаёт кечириб келинаётган бу оилада уч нафар ўғил-қиз вояга етган.

    Бугун фарзандлар  набиралар қуршовида файзли умр гаштини суриб яшаётган Иноят  Хўжамовичга ҳаёт йўлида ва  кейинги фаолиятларида зафарлар тилаймиз.

Дилноза ТОШНИЁЗОВА

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: