LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

13 Oct 2022

   Сўнгги йилларда бутун дунёда глобал иқлим ўзгариши сабабли табиий офатларнинг сони тобора ортиб бораётганлиги сабабли Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан «13-октябрь – Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни» деб эълон қилинганлиги ҳамда мамлакатимиз аҳолисини табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги билим маданиятини шакллантириш, табиий офатлар хавфини бартараф қилиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва офатларга тайёргарлигини ошириш мақсадида Шимолий кон бошқармаси объектларини ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими профилактика ва назорат бўлинмаси ҳарбий хизматчилари томонидан «13-октябрь – Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни»да 3-гидрометаллургия заводи, Сульфат кислота ишлаб чиқариш цехи, Тамирлаш механик цехи масканларида 160 дан ортиқ ишчи-хизматчилар билан давра суҳбатлари ўтказилиб, табиий офатларга қарши курашиш қандайдир даврийлик учун хос эмас, яъни ушбу вазифа доимий саъй-ҳаракат, кузатиш, таҳлил, мониторинг ва башоратлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни талаб қилиши, бунинг учун эса республикамизда фаолият юритаётган вазирлик ва идоралар ўз зиммасидаги вазифа ҳамда функцияларни тўлақонли амалга ошириши зарурлиги айтиб ўтилди.

          Зеро, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун барчамиз бирдек масъулмиз.

ШКБ ОЁХТТEБ П ва НБ катта инспектори майор 

                         Худойқулова Ҳилола Холиқуловна

ШКБ ОЁХТТEБ П ва НБ инспектор капитан 

                            Саматов Санжар Саломович

93 319 10 01


 

12 Oct 2022

 

    Ҳоким ёрдамчилари, биринчи галда, халқ розилигини, Президент билдирган ишончни ҳис этишлари керак. Энди уларинг фаолиятига берилган баҳо ислоҳотларга берилган баҳо сифатида қаралади. Шу маънода бугун Учқудуқ туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этишга жиддий ва масъулиятли вазифа сифатида эътибор қаратилган. 

    Туманда 14 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида 14 та ҳоким ёрдамчилари фаолият юритади. Улар кўмагида 405 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 12 257,6 млн.сўмлик кредит ажратилди.

    Жумладан, қишлоқ хўжалиги йўналишига 8 128,3 млн.сўм, шундан, майда шохли чорва моллари учун 5 469,8 млн.сўм, насилли қорамол учун 258,0 млн. сўм, 304,0 млн. сўм туячилик, 2 096,5 млн.сўм йилқичилик учун йўналтирилди.  

   Бундан ташқари балиқчиликни ривожлантириш учун 155,0 млн. сўм, паррандачилик учун 283,0 млн. сўм ажратилди. Шу билан бирга, мебель ишлаб чиқариш ускуналари ва хом ашёлар учун 258,0 млн.сўм, макарон ишлаб чиқариш ускуналари учун 124,0 млн.сўм, миллий ширинликлар тайёрлаш ускуналари учун 368,7 млн. сўм, музқаймоқ ишлаб чиқариш ускуналари учун 61,0 млн. сўм ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2 879,6 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.  

    Жорий йилнинг январ сентябрь ойлари давомида 3 852 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 724 нафари доимий иш жойларига, 545 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 2 583 нафари ўзини ўзи банд қилинди.  

    Шунингдек, январ сентябрь ойларида 30 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Бандлик жамғармаси”нинг 124,9 млн.сўм маблағлари ҳисобига керакли асбоб-ускуна, 12 нафар фуқарога “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси”дан ҳунармандлик уюшмасига аъзолик бадали учун 9,6 млн. сўм, 51 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Ёшлар дафтари жамғармаси”дан 329,9 млн. сўм, ва “Аёллар дафтари жамғармаси” дан 26 нафар фуқароларга 146,0 млн. сўм маблағлари ҳисобидан керакли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар ажратилди. 

    Жорий йилнинг январ сентябрь ойларида маҳалла ва овуллардаги фуқароларга 250 та хонадонга 8 128,3 млн.сўмлик 2 809 бош қўй ва эчкилар, 15 бош йирик шохли насилли қорамол, 144 бош от, 14 бош туя тарқатилди ва тарқатиш ишлари давом этмоқда.

    “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ҳар куни 2 тадан маҳаллада бўлиб, ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, амалга оширилаётган ишлари билан танишяпмиз. Юзага келаётган муаммоларни жойида бартараф этаяпмиз. 

Фарруҳ БАФОЕВ,

Учқудуқ тумани маҳаллабай ишлаш ва

 тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

 

10 Oct 2022

Грипп: Аломатлар, олдини олиш ва даволаш усуллари

Клиник кўринишлари

Грипп кескин бошланади: бир неча соат ичида беморда иситма, йўтал (одатда қуруқ), бош оғриғи, мушаклар ва бўғимларда оғриқ, заифлик, томоқ яллиғланиши ва бурун оқиши пайдо бўлади.Ушбу аломатларнинг баъзилари мавжуд бўлмаслиги мумкин, аммо юқори иситма ва кескин бошланиш касалликнинг классик белгиларидир. Бошқача қилиб айтганда, агар сиз бир неча кун давомида бетоблик ҳис қилиб юриб, кейин «йиқилиб» қолсангиз, унда бу грипп эмас, балки ўткир респиратор вирусли инфекция яъни томоқ оғриғидир. Аксарият одамлар бир ҳафта ичида даволанмасдан тузалиб кетишади. Аммо хавф гуруҳи остидаги грипп жиддий оқибатларга ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Хавф гуруҳлари:

  • икки ёшгача бўлган болалар; 
  • 65 ёшдан катта қариялар;
  • ҳомиладор аёллар;
  • ҳар қандай ёшдаги сурункали юрак, ўпка, буйрак, жигар,           қон касалликлари,   шунингдек қандли диабетдан азият чекувчилар; 
  • иммунитети пасайган беморлар (масалан, ОИВ билан касалланганлар).

Вирус юқтириш йўллари

          Вирус ҳаво томчилари орқали қийинчиликсиз юқади ва айнан шу сабабли мактаб, болалар боғчаси, офис ва бошқа одам гавжум жойларга тез фурсатларда тарқалади. Кўпинча бу касаллик бемор йўталиши ёки аксириши орқали юқади, аммо қўл билан саломлашишда ҳам вирус ўтиши мумкин (масалан, агар бемор йўталаётганда оғзини қўли билан ёпса, сўнг айнан шу қўлида соғлом киши билан саломлашса ва у бу қўл билан бурнини ушласа). Шунинг учун вирус тарқалиши олдини олишнинг асосий чоралари — ниқоб кийиш (соғлом одам эмас, бетоблар) ва қўлни совун билан мунтазам ювиб туриш.Юқумли касалликнинг яширин даври (бетоб билан алоқа қилишдан касаллик белгилари пайдо бўлишигача бўлган вақт) — 2 кун.  

Мавсумий грипп эпидемиялари

           Мавсумий грипп эпидемиялари кўпинча декабрдан мартгача кузатилади (бир йил кўтарилиш декабрда кузатилса, бошқасида — февралда). Ҳар йили катталарнинг 5-10 фоизи ва болаларнинг 20-30 фоизи гриппга чалинади. Аксарият инсонлар касалликка дош беришга қодир, аммо йилига 3-5 миллион одам гриппнинг оғир турини бошдан кечиради, бу эса 250-500 минг, баъзида эса 1 миллионгача кишининг ўлимига олиб келади.  

Профилактика

Гриппнинг олдини олишнинг бир неча йўли мавжуд:  

  • Касал одамлар билан алоқа қилишдан сақланинг.  
  • Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, ишга борманг.  
  • Бетоблик тугаб, касалликнинг ҳар қандай аломати йўқолгандан кейин камида бир кун уйда қолинг.
  • Агар касал бўлсангиз, иложи борича бошқа одамлар билан алоқа қилишдан сақланинг.
  • Аксириш ва йўталаётганда оғзингиз ва бурнингизни албатта рўмолча (бир марта ишлатиладиган қоғоз) билан ёпинг. 
  • Қўлларингизни иложи борича тез-тез совун билан ювинг. Агар бунинг имкони бўлмаса, антисептик геллардан (санитария воситаларидан) фойдаланинг.  
  • Кўз, бурун ва оғзингизга тегманг, айниқса жамоат жойларига борганда.

Аммо профилактиканинг энг самарали усули вакцинациядир. Гриппга қарши эмлаш самарали ва хавфсиздир; 60 йилдан ортиқ вақт давомида кўплаб мамлакатларда қўлланишда. Катта ёшдаги аҳолини эмлаш касаллик, ишдан маҳрум бўлиш ва яқинларга юқтиришдан сақланиш учун тавсия этилади. Аммо эмланиши жуда зарур бўлган аҳоли гуруҳлари мавжудки, уларда асоратлар ривожланиши таҳликаси ёки юқтириш хавфи жуда юқори.

ЖССТ гриппга қарши ҳар йили эмланишни қуйидагиларга қатъий равишда тавсия қилади:

  • ҳомиладорликнинг ҳар қандай босқичидаги ҳомиладор аёллар; 
  • 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар; 
  • кекса одамлар (65 ёш ва ундан катта); 
  • сурункали касалликларга чалинган беморлар;
  • соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари.  

Грипп вирусининг 3 тури мавжуд: A, B ва C.  типидаги вируслар сиртки оқсил бирикмаларига қараб қуйи турларга бўлинади. Грипп вирусларининг хилма-хиллиги орасида A (H1N1) ва A (H3Н2) кичик типлари энг кўп тарқалган вируслардир. Вируснинг доминант турларини/кичик турларини билиш грипп эпидемияси бошланишидан олдин вакцинани танлаш учун муҳимдир. 

    Эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд, аммо улар кўп эмас:  

           6 ойликдан кичик чақалоқлар. Олдинги вакцина ёки унинг таркибий қисмларига нисбатан кучли аллергик реакциялар (агар сизда бирор-бир дори ёки озиқ-овқат маҳсулотига қаттиқ аллергик реакция юзага келган бўлса, вакцинани танлашда шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг).
Ҳар қандай касалликнинг оғир босқичида эмлаш тикланишгача қолдирилиши керак, аммо бекор қилинмайди.Сурункали касалланиш мавжуд бўлса, эмлаш ўтказиш имконияти ҳақида шифокорга мурожаат қилинг. Эътибор беринг, ҳомиладорлик ва лактация даври эмлаш ман қилинган ҳолат ҳисобланмайди. Замонавий вакциналар таркибида ҳомиладорлик пайтида ҳомилага ёки лактация даврида болага зарар етказувчи вируслар мавжуд эмас. Аксинча, ҳомиладорлик пайтида оғир турдаги касалланиш ёки янги туғилган чақалоққа юқишининг олдини олиш учун онани ҳимоялаш муҳимдир.

Даволаш

             Аксарият ҳолларда махсус даволаш талаб этилмайди. Гриппда сувсизланишдан сақланиш учун кўп суюқлик ичиш жуда муҳим (ва кўп ҳолларда бу асосий даволаш усулидир). Бошқа чора-тадбирлар касаллик аломатларини енгиллаштирадиган дориларни (ҳарорат туширувчилар, бурун томчилари/спрейлари ва бошқалар) ўз ичига олади.Вирусга қарши дорилар мавжуд, аммо уларни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича олиш керак. Самарадорликка даволаш бошланишида касаллик белгилари пайдо бўлгандан кейинги дастлабки 48 соатда эришилади.Шуни ёдда тутиш керакки, грипп вирусининг ушбу дориларга нисбатан қаршилиги аллақачон мавжуд ва шунинг учун уни даволашдан кўра касалликнинг олдини олиш билан шуғулланиш яхшироқдир. Ҳеч қандай «иммуностимулятор» ва «иммуномодулятор»нинг гриппни даволаш билан алоқаси йўқ. Уларнинг на самарадорлиги, на хавфсизлиги тегишли тадқиқотларда исботланган. Антибиотиклардан эса асоратланмаган гриппни даволашда фойдаланмаслик керак (чунки антибиотиклар вирус билан эмас, балки бактериялар билан курашади).

 

 

Учқудуқ туман СЭО ва ЖС бўлими ходими

С.М.Хамроқулова

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: