Ўзбекистон Республикаси “СОЛИҚ КОДЕКСИ”нинг
414, 421, 428, 436-моддасига асосан жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган солиқ имтиёзлари:
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (414-модда)
Солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади:
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати
0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга.
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи (421-модда)
Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан
уч йил муддатга;
Мазкур имтиёз энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида тақдим этилади.