Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сонли қарорига мувофиқ,
2020 ЙИЛ 1 ЯНВАРИДАН БОШЛАБ:
жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:
*қуёш фотоэлектрик станциялари учун — 3 миллион сўмдан;
*қуёш сув иситкичлар учун — 1,5 миллион сўмдан;
*газ-горелкали қурилмалар учун — 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этиш;
жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга қуйидаги компенсацияларни тақдим этиш:
жисмоний шахсларга — 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
юридик шахсларга — 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда компенсация тўланади.