LOTIN-КИРИЛЛ

БИЛИМЛАР САРИ ЧОРЛАР БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ

Учқудуқ туман ҳокими У.Ф.Елмуратовнинг янги 2024/2025-ўқув йили ҳамда "Билимлар куни" муносабати билан йўллаган табриги. 

 

Ассалому-алайкум! Ҳурматли устозлар, азиз ўқувчилар!

Қадрли ота-оналар!

     Мен сўзимнинг аввалида барчангизни куни - кеча кенг нишонланган ва бутун ватанимиз бўйлаб шукуҳи кезаётган энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг  33 йиллиги билан самимий муборакбод этаман!

Мустақиллик йилларида юртимизда ёшлар келажаги, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш масаласи давлат аҳамиятига молик устувор вазифа сифатида қаралиб, бу борада улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, айтиш мумкинки ёшларимизнинг тақдири ҳал бўладиган  умумий ўрта таълим тизимини янада ривожлантириш, ўқувчиларга замонавий талаблар асосида таълим-тарбия бериш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўси ва нуфузини ошириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар барчамизни қувонтиради, албатта!.

Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қуйидаги сўзлари халқимизнинг  сизларга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларини ифодалайди: “Сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз.  Бу улкан бойлик – ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос – яхши тарбиядир”.

Азиз ўқувчи-ёшлар!

Мароқли ёзги таътилдан сўнг янги ўқув йили бошланиб, қўлларида гул, қалбларда ҳаяжон билан севимли мактаблари томон ошиқаётган  ўқувчи-ёшларнинг  севинчлари чексиз.

Бугун мамлакатимизнинг барча ўқув муассасаларида бўлгани каби  Учқудуқ туманидаги 19 та мактабда ҳам биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтмоқда. “Билимлар куни” муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирлари Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”  шиори остида ташкил  этилмоқда.

Туманимизда 2024-2025 ўқув йилида 867 нафар болажонлар 1 - синфларга қабул қилиниб, уларга “Президент совға”лари тантанали топширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Учқудуқ туманида ҳам эътибор самараси сифатида тизимдаги педагог ходимларнинг фидокорона меҳнатлари эвазига эътирофли натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, сўнгги марта эълон қилинган ҳудудлар ва мактаблар рейтингида Учқудуқ тумани республикада  8 – ўринни, вилоятда эса 3-ўринни эгаллаб турибди.

2023-2024 ўқув йилида туманимиздаги 19 та мактабни 392 нафар йигит-қизларимиз битириб, мустақил ҳаётга йўл олди. Битирувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткич  80 % ни  ташкил этмоқда.

Таълим тизимига қаратилаётган улкан эътибор натижаси ўлароқ Учқудуқ туманида ҳам ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Мактаблар замонавий кўринишга келтирилиб, моддий техник базаси мустаҳкамланмоқда. Жумладан, тумандаги 20 - умумий ўрта таълим мактабида қувватига нисбатан ўқувчилар сонининг ортиши муносабати билан 210  ўринли қўшимча бино капитал таъмирдан чиқарилмоқда.  Қарийб, 1,5 млрд. сўм маблағ эвазига барпо этилаётган ушбу ўқув биноси 7 та янги замонавий синф-хоналарда ўқувчи-ёшларни бағрига олади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  Президент қарорига асосан, айни кунларда 3 ва 9 сонли мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 14 млрд. сўм маблағ сарфланиб, капитал таъмирдан чиқарилаётган мазкур муассасаларда эртамиз эгаларининг баркамол, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бундан ташқари,  7,18 – сонли  мактабларда сунъий қопламали спорт майдонининг  қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Азиз ўқувчи ёшлар !

    Мен яна бир бор Сизларни бугунги байрам тадбирлари ва янги ўқув йилининг бошланиши билан чин дилдан қутлайман!.

Ҳурматли Президентимиз, устозларингиз ва  ота-оналарингиз ишончини оқлаб, келажакда яхши билим кўникмаларини эгаллашингизга ишонаман!.

Сизларга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, ўқишларингизда улкан зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан!.

Эътиборларингиз учун рахмат!

O'qilgan: 73 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 04 Sep 2024

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: