LOTIN-КИРИЛЛ

АДОЛАТНИ КУЙЛАГАН БАХШИ 

     Учқудуқ туман ҳокимлиги, «Қозоқ миллий - маданий маркази» туман бўлими ҳамкорлигида Балқи Базар бахши таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан “Учқудуқ” маданият саройида “Тауелибай – жыр дулдули Базар жырау” мавзусида тадбир ўтказилди.

    Тадбирда таъкидланганидек, қозоқ халқи: «Куйласа битмас кун, туни» дея Балқи Базар куйлаган достону қўшиқларни битмас-туганмас хазинага тенглаштирган. Унинг ёмғир томчиларидан мавжланган уммондек, серқирра ва сержилва истеъдодига ўз замондошлари ҳам бугунги кун адабиëт аҳли ҳам катта ҳурмат билан қарайди.

    Афсуски, Базар жырау Ондасули ҳақида жуда кам маълумотлар сақланиб қолган. У 1841 йилда Қозоғистон Республикаси Қизилорда вилояти Қармақши туманида таваллуд топган. Бахши ҳаётининг кўп йилларини Қизилқум кенгликларида ўтказган дейишади. У 1911 йилда вафот этиб, Учқудуқ тумани ҳудуди Ақбугет овулидаги Жалпақтау тупроғида мангу қўним топган.

    Ўтган йили туман ҳокимлиги ва ҳомийлар маблағлари асосида Базар бахши қабри ободонлаштирилиб, бюст ўрнатилди. 

    Бугунги тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ўз достонларида ўша даврнинг долзарб ижтимоий масалаларини очиқ-ойдин баён этиб, инсондан фақат яхшилик ва эзгу ишлар мерос бўлиб қолишини куйлаган бахши бобомизнинг ижодий меросини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

    Тадбир щыувчи-ёшлар ўртасида Базар жырау шеър ва достонларини ифодали ёд айтиш мусобақаси билан бошланди. Туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларидан жами 11 нафар ўқувчи иштирок этган беллашувда фахрли биринчи ўринни Қулқудуқ овулидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Ануар Идирисов, иккинчи ўринни Жузқудуқ овулидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Есен Батирхановлар, учинчи ўринни Мингбулоқ овулидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Балжан Осеровалар қўлга киритди.

    Шунингдек, беллашувнинг иккинчи шарти бўйича ҳудуддаги бахшилар ўз истеъдодларини намойиш этишди. Улар томонидан Базар жырау бобомизнинг достонлари, термалари дўмбира жўрлигида маҳорат билан ижро этилди.

    Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, фахрли биринчи ўринга Жузқудуқ овулидан Мергенбай Турешов, иккинчи ўринга Шалхар овулидан Торебек Менлибаев, учинчи ўринга Айбек Алпамисовлар сазовор бўлди.

    Балқи Базар бахши таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан “Тауелибай – жыр дулдули Базар жырау” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда барча иштирокчи ва совриндорлар туман ҳокими ташаккурномаси ҳамда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

 

O'qilgan: 613 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: