Учқудуқ тумани олис чўл ҳудудида жойлашган бўлиб чорвачиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади. Туманда асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Учқудуқ туманида бугунги кунда 105 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 39 та чорвачилик МЧЖ лари фаолият юритмоқда.
2023 йил 1 январь ҳолатига барча тоифа хўжаликларда йирик шоҳли қорамоллар жами 5695 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 146,5 фоизга, қўй ва эчкилар 136168 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,6 фоизга, отлар жами 4296 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,4 фоизга, паррандалар эса жами 17279 бошни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,8 фоизга ошган. Жумладан:
20223 йил 1 январь ҳолатига чорва мол бош сонлари
Фермер хўжаликларида:
-йирик шоҳли қорамоллар жами 1376 бош;
-қўй ва эчкилар 72129 бош;
-отлар 1495 бош
-паррандалар 4184 бош
Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида:
-йирик шоҳли қорамоллар жами 4023 бош;
-қўй ва эчкилар жами 57925 бош;
-отлар жами 2646 бош
-паррандалар жами 13095 бош
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар:
-Йирик шоҳли қорамоллар жами 296 бош;
-қўй ва эчкилар жами 6114 бош;
-отлар жами 155 бош
Туманда 2022 йилда умумий қиймати 38 517 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 23 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, шундан қиймати 1 700 млн сўмлик қорамолчилик бўйича 3 та лойиҳа, қиймати 300 млн сўмлик боғдорчилик бўйича 1 та лойиҳа, қиймати 8 670 млн сўмлик йилқичилик бўйича 10 та лойиҳа, қиймати 5 350 млн сўмлик қўйчилик бўйича 5 та лойиҳа, қиймати 3 700 млн сўмлик паррандачилик бўйича 4 та лойиҳалар шакллантирилган. йил якунига қадар ушбу лойиҳаларинг барчаси ишга туширилиб чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, чорва мол бош сонларини кўпайтириш билан бир қаторда 82 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги “2022 — 2026 йилларда навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 217-сонли қарорига асосан туманда 400 бошга мўлжалланган йилқичилик коплексини ташкил этиш мақсадида 3 та йилқичилик йўналишидаги "Зарина Зиёдабону Келажаги" МЧЖ, "Ҳасанбой Чорва" ФХ, “Мейрхат Кедей” ФХ лари томонидан томонидан лойиҳалар амалга оширилган бўлиб қўшимча яна 3 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Туманда барча тоифа хўжаликларда 2022-2023 йиллар қишлов мавсумида 4491 бош қорамол, 145324 бош қўй ва эчкилар, 4437 бош отлар, 3420 бош туялар мавжуд.
Туманда бугунги кун ҳолатига 105 та фермер хўжаликларига қарашли 76 та чўпон уйларидан 72 таси ёки 95 %, 97 та ярим ёпиқ қўралардан 93 таси ёки 95,8 % тўлиқ таъмирланган.
Тумандаги барча тоифа хўжаликларда 2022-2023 йиллар қишлов мавсумига тайёргарлик ёки ем хашак базасини мустаҳкамлаш қишлов мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 34 минг тонна дағал хашак жамғариш режалаштирилиб, шундан шахсий ёрдамчи деҳқон хўжаоикларида 27 минг тонна, фермер хўжаликларида эса 7 минг тонна дағал хашак жамғариш режаси белгиланиб, бугунги кун ҳолатига аҳолида 26500 тонна хашак жамғарилиб режага нисбатан 98 %, фермер хўжаликларида 6680 тонна жамғарилиб режага нисбатан 95 % га бажарилган.
Дўстмурод АСТАНОВ,
Учқудуқ туман ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.