Ёшлар муаммоларини тинглаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бугунги кунда юртимизда кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан, барча даражадаги раҳбарлар ёшлар соҳасини ўз кун тартибидаги бош вазифа сифатида белгилаган ҳолда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маҳалла ва қишлоқларда ёшлар билан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этишиб, уларнинг ўз мақсад ва интилишлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашмоқдалар.
Kуни-кеча “КЕLАJАК” ёшлар марказида бўлиб ўтган сайёр қабул ҳам мана шу каби мақсад ва вазифаларга қаратилди. Унда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Учқудуқ туман прокурори Р.Рахматов, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда 30 нафар ёшлар қатнашди.
Сайёр қабулда ёшлар томонидан билдирилган ишга жойлашиш, ўрта махсус ва олий таълимда таҳсил олиш учун шартнома пулини тўлаб бериш ҳамда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш ва яна бошқа масалалар юзасидан 26 та мурожаат қайд этилиб, шундан 9 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Яъни, аксарият иш сўраб мурожаат қилган ёшларнинг 9 нафари турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди. 2 нафарига “Ёшлар дафтари” маблағлари ҳисобидан шартнома пуллари тўлаб бериладиган бўлди. Сардор Бафоев, Охун Акбаровга Шимолий кон бошқармасининг ишга қабул қилиш онлайн платформасида эълон қилинган танловдан муваффақиятли ўтганлиги боис, ишга йўлланма олишда амалий кўмак кўрсатилди.
-2022 йилда Учқудуқ саноат техникумини аппаратчик-оператор мутахассислиги бўйича тугатганман. Шу вақт мобайнида иш қидираётгандим, бугун ёшлар марказида бўлиб ўтаётган сайёр қабулда иштирок этдим. Мутахассислигим бўйича ишга “Иссиқлик таъминоти” ДУК га йўлланма берилди, - дейди Динислам Қаржауов.
Cайёр қабулда ёшлар томонидан билдирилган бошқа мурожаатлар эса тегишли муддатга ижрога йўналтирилди.
Aлбатта, ёшларнинг ҳар бир мурожаати ўз ечимини топиши лозим. Чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. Шу билан бирга, эътибордан четда қолган муаммо вақт ўтиб, янги муаммони пайдо қилишини унутмаслик зарур. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун туман раҳбарларининг жойлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.