LOTIN-КИРИЛЛ
O'zbekiston

O'zbekiston (127)

O'zbekiston yangiliklari

         Марказий банк пластик карта эгаларини телефонга келган бир марталик SMS-код ва логин ва паролларни ҳеч кимга бермаслик зарурлиги тўғрисида огоҳлантирди.

         Маълум қилинишича, телефонга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтмаслик кераклиги таъкидланган. Улар олган маълумотлар (SMS-код, логин ва пароль ва ҳоказо) орқали банк картадаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки рухсатсиз бошқариш имконини қўлга киритади.

       Ўзбекистонда геология бўйича янги «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

        Маълум қилинишича, «Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, геология-қидирув ишлари бўйича хизмат кўрсатувчи алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган, «Қизилқумгеология», «Самарқандгеология», «Сурхонгеология», «Ҳисоргеология», «Тошкентгеология», «Марказий лаборатория» ва «Геобуртехника»ларни бирлаштириб, «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти ташкил этилди.

       Ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириш орқали республика минерал-хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлаш акциядорлик жамиятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

       Қарор билан, Давлат геология қўмитаси тизимида фаолият юритаётган корхоналарни ислоҳ қилиш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва рақамлаштиришни кенг жорий қилиш бўийча «йўл харитаси» тасдиқланган.

«Йўл харитаси»да қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2021 йилда 50 та кон ва истиқболли майдонларни маҳаллий ва жорижий инвесторларга очиқ ва шаффоф механизмлар асосида фойдаланишга бериш;
  • «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш;
  • геология соҳасида олиб борилаётган 57 та илмий тадқиқот (тажриба-услубий, фундаментал, амалий ва инновацион) лойиҳаларини амалга ошириш.

       Қарорга кўра, давлат геология қўмитасининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланган.

2022 йилдан бошлаб ер қаъридан фойдаланувчилар ҳар йили 1 февралга қадар геология қидирув ишлари ва фойдали қазилма захираларини кўпайтиришнинг 2020 йилда эришилган натижалари ҳамда 2021 йилга режалаштирилган ҳажми бўйича тегишли маълумотларни Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.

       Шунингдек, қарорга кўра:

  • геологик жиҳатдан кам ўрганилган ер қаъри участкаларини халқаро стандартлар асосида блоклар (майдонлар)га ажратиш тизими жорий этилади;
  • кам ўрганилган ер қаъри участкаларидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар «биринчи келган биринчи олади» принципи асосида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда берилади;
  • ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар «E-AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган аукцион натижаларига кўра берилади.
 
 

       Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етиб бормоқда. 22 апрель куни қизлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтди.

      Қайд этиш жоиз, боксчи қизларимиз шу пайтгача жаҳон чемпионатининг финалига қадар етиб бормаган эди. Бугун олтин медаль учун рингга кўтарилган ҳамюртларимиз Нигина Ўктамова ҳамда Моҳинабону Абдуллаева ўзбек бокси тарихига ўз номларини ёзиб қолдирди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

       Дастлаб -54 кг вазн тоифасида самарқандлик Нигина Ўктамова украиналик Кристина Лакичукка қарши рингга чиқди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа у ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди.

       Шундан сўнг Моҳинабону Абдуллаева (-64 кг) ҳам ўз жангини ўтказди. Афсуски, россиялик Азалия Аминевага қарши беллашувда юртдошимизга бироз омад етишмади.

Шундай қилиб, боксчи қизларимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлайдиган бўлди.

Эртага йигитлар ўртасида ҳам 2 нафар вакилимиз финал жангини ўтказади.

        Рамазон ойи ўхшаши йўқ, фазилатда тенги йўқ муборак ой. У эзгулик сайли, тоат мавсуми, яхшиликлар мусобақасидир. Туманимизда ҳам муқаддас Рамазон ойида Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси туман кенгаши депутати Муродова Шахноза ташаббуси билан хайр саховат учун саховат дўкончаси ташкил этилди. “Эҳтиёжинг бўлса ол, имконинг бўлса сол“ ташаббуси асосида ташкил этилган саховат дўкончасида савобталаб инсонлар томонидан озиқ-овқат, яшаш тарзи учун зарур маҳсулот ва буюмлар қўйиб келинмоқда.
       Бу муқаддас ойда Ҳамма бир-биридан ширин, бир-биридан эзгу орзу умидлар оғушида. кўплаб савоб орттириш ниятида бўлса, кимдир, бу бебаҳо ва бетакрор тоат мавсумида ўзини ҳар томонлама ислоҳ этиб, хатоларини тузатиш, ҳасад, гинаю кудурат, хусумат каби маънавий иллатлардан қалбини мусаффо этиб, ўзи учун покиза ҳаёт саҳифасини очишни қасд қилган бўлса, яна кимдир хайрли ишлар учун бошқа вақтлардагидан кўра кўпроқ ажру савоблар бериладиган бу қимматли фурсатларни ғанимат билиб, меҳру мурувват, саховат ва силаи раҳм каби олижаноб ишлар билан банд.

    Умид қиламизки муборак рамазон ойида бошланган бу ташаббус ҳали узоқ давом этади ва биз билан ёнма-ён яшаб келаётган кўплаб эҳтиёжмандларни хожатини чиқаришга хизмат қилади.

 

        Хизмат кўрсатиш соҳаси кенг қамровлилиги билан иқтисодиётда, аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу соҳада янги иш ўринларини кам харажат билан ва тез муддатда ташкил этиш мумкин. Аҳоли даромадларининг реал ўсиши ҳам аввало хизматлар ривожида сезилади.

       Коронавирус пандемияси бу соҳага салбий таъсир кўрсатди. Шу боис, тадбиркорларга 24 та турдаги солиқ имтиёзлари, субсидия ва бошқа преференциялар тақдим этиш орқали 35 триллион сўмлик кўмак берилди. Бу енгилликлар ҳам тадбиркорлар, ҳам банклар учун катта имконият бўлди.

       Масалан, ўтган йили тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида хизмат соҳасига 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари берилган. Бундан ташқари, тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча 14 триллион сўм кредитлар ажратган. Кенг имтиёзлар берилгани натижасида сервис соҳаларида ўзини ўзи банд қилган 500 минг нафар фуқаро расмий рўйхатдан ўтган.

       Жойларда тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда янги хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича мурожаатлар, ташаббуслар кўп бўлмоқда. Улар асосида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари жорий йилда хизматлар соҳасида 59 триллион сўмлик 42 мингта янги лойиҳани амалга ошириш, 150 мингта доимий иш ўрни яратиш бўйича режалар белгилаган.

    Йиғилишда Президент ҳар бир лойиҳа ижросини назоратга олиб, тадбиркорларга кўмаклашиш, шу билан бирга, янги лойиҳаларни шакллантириб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, хизматларни кенгайтириш, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, илғор тажрибалар ва намунавий лойиҳаларни жорий этиш бўйича янги методология яратиш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун, Ўзбекистон миллий банки ҳузурида хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази ташкил этилади ва барча вилоятлардаги филиалларида унинг бўлимлари очилади. Уларда аҳолига намунавий тайёр бизнес лойиҳалари тақдим этилади, касбга ўқитишдан бизнесни йўлга қўйишгача бўлган комплекс хизматлар кўрсатилади.

       Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни молиявий таъминлаш масаласига алоҳида тўхталди.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу йил хизматлар соҳаси учун банклар томонидан камида 18 триллион сўм кредитлар йўналтирилади.

Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 миллион доллар ажратилади. Шундан 150 миллион доллари 1 июлгача жойларга етиб боради.Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳаллага бириктирилган масъуллар билан бирга “маҳалла – туман – банк” принципи асосида лойиҳалар рўйхатини шакллантиради. Бунда, ҳар бир маҳаллада камида 20 турдаги, туман ва шаҳарда камида 70 та турдаги хизматлар бўлиши назарда тутилади.

        Шунингдек, Миллий банк томонидан 28 та йирик ва ўрта шаҳарларда туризм, транспорт, тиббиёт, таълим хизматлари ҳамда йирик савдо комплекслари ташкил этиш учун қўшимча 200 миллион доллар маблағ жалб қилинади.

Умуман айтганда, бюджетдан ва Миллий банк томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига жами 500 миллион доллар ёки 5,5 триллион сўм йўналтирилади.

– Топшириқ беришдан олдин шароит яратаяпмиз, пуллар ажратаяпмиз. Биргина хизматлар соҳасига 500 миллион доллар беряпмиз. Буни агар ҳалол-пок ишлатсак, неча минг ишчи жой пайдо бўлади. Ҳар бир вазир ватанпарвар бўлиб, “ўзининг аравасини ўзи тортиб”, берилган бир сўм пулни қадрлаб, жойига етказса, одамлар ишонади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бунинг учун вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўз йўналишида хизматлар ривожи учун ҳаракат қилиши зарурлиги қайд этилди

Вазирлар ўз соҳасида хусусий сектор фаолияти учун ҳуқуқий база яратиши, рухсат бериш талабларини соддалаштириб, тадбиркорликка йўл очиши зарур. Қаерда давлат корхонаси, қайси фаолият бўйича давлат-хусусий шериклик ёки хусусий сектор бўлиши аниқ қилиб белгиланиши керак, – деди Президент.

        Мисол учун, охирги 2 йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилган. Уларнинг эксплуатацияси бўйича бошқарув компаниялари ташкил этиш, мавзелар ичида турли хизматларни йўлга қўйиш мумкин.

Ёки, хавфсизлик талабларини қўйган ҳолда, аэропорт, темир йўл ва автовокзаллар ҳудудларида, магистрал йўллар ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш тадбиркорларни даромад, аҳолини иш билан таъминлайди.

       Ахборот соҳасида хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш, нархларни арзонлаштириш ва сифатини ошириш ҳисобига алоқа ва интернет хизматлари ҳажмини камида 2 бараварга, дастурлашни 3 бараварга ошириш имконияти бор.

Худди шу каби, барча вазирлик ва идоралар тизимида фойдаланиш зарур бўлган йўналишлар кўрсатиб ўтилди.Сервисни аҳолига яқинлаштириш мақсадида маҳаллаларда енгил конструкциялардан хизматлар маркази барпо этиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, 28 та шаҳар ҳамда аҳолиси 150 мингдан кўп бўлган туман марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этилиши белгиланди. Уларда 100 мингта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш имкони мавжуд.

Хизмат кўрсатишда энг муҳим масала – бу манзилни тўғри танлаш. Шу боис Қурилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган кўчалар ҳамда марказларнинг жойини танлаб, лойиҳасини ишлаб чиқиш, лотларга бўлиб, танлов асосида савдога чиқариш топширилди. Хавфсизлик чораларини кўриб, ушбу савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг куну тун ишлашига рухсат берилиши ҳам мумкин.

      Кўп тармоқли шифохоналар ва унинг атрофида хусусий шериклик асосида тиббиёт кластерлари, олий ўқув юртлари ҳудудида хорижий тиллар, тайёрлов ва касбга ўргатиш курслари ташкил этиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Йиғилишда мутасаддилар жойлардаги салоҳиятни юзага чиқариш, ташаббускорларни қўллаб-қувватлаб, хизматлар ҳажмини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ахборот берди.

       Президент Шавкат Мирзиёев раислигида  ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

      Йиғилишда вилоятларда жорий йил 1 октябрга қадар халқаро ва вилоятлараро магистрал йўллар ёқасида, намунавий лойиҳалар асосида камида 500 тадан савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини лойиҳа асосида ташкил этиши ва 50 мингта янги иш ўринлари яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

      Бош вазир маслаҳатчиси О.Умаров, ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Ш.Содиқовга ахборот соҳасида хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш, нархларни арзонлаштириш ва сифатини ошириш ҳисобига, алоқа ва интернет хизматлари ҳажмини камида 2 бараварга (20 триллион сўм) ва дастурлашни эса 3 бараварга (2,5 триллион сўм) оширишни таъминлаш вазифаси қўйилди.

      Шунингдек, пахта ва ғалла кластерларида энг муҳим турдаги агрохизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда аграр соҳада 17 та йўналишдаги хизматлардан қанчасини кластерлар ташкил этилиши белгиланиб, ушбу хизматлар кластерлар кесимида тасқимланади.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Қудбиев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусановга бир ой муддатда хизматларни “соядан чиқариш”, тадбиркорлар фаолиятини янада соддалаштириш бўйича топшириқлар берилди.

     Ушбу масъуллар ҳар бир ташкил этилаётган хизмат кўрсатиш шохобчаларида яратилаётган доимий иш ўринларини мунтазам мониторинг қилиб, ҳисобини юритади.

     Шу билан бирга, вазирлик ва идоралар масъул соҳаларда кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг режасини тасдиқлаб, ижросини ойма-ойма назоратга олиш топшириғи берилди.

     Шунингдек, тижорат банкларига бир ой муддатда замонавий банк, молия, консалтинг хизматлари, жумладан, “банк эко тизими”, баҳолаш, аудит, суғуртанинг янги хизмат турларини жорий этиш бўйича дастурлар қабул қилиш вазифаси қўйилди.

 
 

       Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мунтазам авиақатнов ташкилланган ҳар қандай давлатдан Россия Федерациясига кира олади. Бунинг учун асос талаб қилинмайди.

       Россия Федерацияси ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги 635-р сонли буйруғининг биринчи иловасига 2021 йил 14 апрелда киритилган ўзгартиришларга кўра, энди Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу рўйхатда келтирилган ҳар қайси давлатдан асоссиз учиб кела олади.

      Рўйхатда Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатлар бор. У ерлардан Россияга авиачипталар арзон. Шунинг учун энди ушбу давлатлардан бемалол Россияга арзон, қонуний йўл билан ва кириш учун бирор асос кўрсатмасдан учиб келиш мумкин. Яъни фақат Ўзбекистондан учиб келиш шарт эмас.

       Аввал Ўзбекистон фуқаролари Россияга Қирғизистон, Туркия каби учинчи мамлакатлардан келиш учун ўша мамлакатларда яшаш учун гувоҳнома (вид на жительство)лари бўлиши талаб қилинар эди. Энди эса ушбу талаб олиб ташланди.

Демак, жорий йил 14 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистон ва Қирғизистон орқали Россия шаҳарларига парвоз қилиб, ҳеч қандай асос ва ҳужжатларсиз аэропорт орқали кира олади. Ҳужжат 6 кун муқаддам қабул қилинган бўлса-да, бугун, 20 апрель куни расман эълон қилинди.

           1- maydan boshlab ijarada turadigan talabalarga ijara haqining 50%i davlat byudjetidan to'lab beriladi. Bu haqda Moliya vazirligi ma'lumot berdi. 

Buning uchun talaba davlat OTMlarida o'qiyotgan bo'lishi kerak.

Bunda pulni to'lash quyidagicha bajariladi: 

- Toshkent shahrida ijarada turadiganlar uchun BHMning 1 baravarida ya'ni 245 ming so'm to'lanadi.

- Qolgan hududlarda yashayotgan talabalr uchun BHMning 0,5 baravari miqdorida ya'ni 122 500 so'm pul davlat tomonidan beriladi.

Shuningdek, talaba yashayotgan uyida ijara huquqi asosida (shartnoma bilan) yashayotgan bo‘lishi lozim. 

Hozircha jami 60 foiz talabaning 50 foiz ijara puli qoplanadi, deyilgan vazirlik bergan ma'lumotda.

       Buning uchun talaba davlat OTMlarida o'qiyotgan bo'lishi kerak.

Bunda pulni to'lash quyidagicha bajariladi: 

- Toshkent shahrida ijarada turadiganlar uchun BHMning 1 baravarida ya'ni 245 ming so'm to'lanadi.

- Qolgan hududlarda yashayotgan talabalr uchun BHMning 0,5 baravari miqdorida ya'ni 122 500 so'm pul davlat tomonidan beriladi.

Shuningdek, talaba yashayotgan uyida ijara huquqi asosida (shartnoma bilan) yashayotgan bo‘lishi lozim. 

Hozircha jami 60 foiz talabaning 50 foiz ijara puli qoplanadi, deyilgan vazirlik bergan ma'lumotda.

      Энг асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири саналувчи ўсимлик ёғи нархи ошиб бормоқда. Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки уч ойида кунгабоқар ёғи нархи кескин ошган бўлса, апрел ойидан бошлаб пахта ёғи ҳам қимматлаша бошлади. Ўтган ойга нисбатан пахта ёғи нархи 31-33 фоизга ошди.

      2020 йилнинг октябр ойига қадар пахта ёғи нархида барқарорлик сақланиб қолаётганди. Бунинг сабаби нимада?

2019 йил пахта ҳосилидан олинган чигит хомашёси асосан 2019 йил октябр ойидан 2020 июн ойигача бўлган даврда қайта ишланди, бу вақт мобайнида 1 кг пахта чигитининг нархи ўртача 1,9 минг сўмни ташкил этган. Шу боис пахта ёғининг нархи йил давомида барқарор сақланиб қолган, яъни 1 литр пахта ёғи ўртача 8-8,5 минг сўмдан биржа савдолари орқали сотилган.

      Ўтган йил кузда пахта чигити нархи 60-65 фоизга ошиб, пахта ёғи 25-30 фоиз қиммат сотилди. 2020 йилнинг ноябр ва 2021 йилнинг феврал ойига қадар 1 кг чигит 3,2 минг сўмдан сотилди, 1 литр пахта ёғининг нархи ўртача 12,0-13,0 минг сўмдан биржа савдоларига қўйилди ва бу даврда нарх барқарорлиги сақланиб қолди.

       2021 йил апрел ойида пахта ёғи нархи кескин ошганининг сабаби нимада?

      Март ойида 1 кг пахта чигити 3,4 минг сўмдан, апрел ойида эса 5,6 минг сўмдан биржа савдолари орқали сотилди. Натижада айрим ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда 1 литр пахта ёғини 18,0-19,0 минг сўмгача бўлган нархда биржа савдоларига қўйди. Ўтган ойга нисбатан пахта ёғи кескин қимматлаганини кўриш мумкин.

       Kun.uz билан суҳбатда бўлган ёғ-мой соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга мутахассис Фахриддин Калоновнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1 килограмм пахта чигити 5,6 минг сўмдан харид қилинса, бир литр пахта ёғини 20 минг сўмдан сотган тақдирда ҳам, корхона зарарга ишлайди. Бунинг қисқача арифметикаси шундай:

       1 тонна пахта чигити ва уни қайта ишлаш нархи тахминан шунчага тушади:

  •        1 килограмм пахта чигити 5,6 минг сўмдан биржа савдоларига қўйилмоқда, шунда 1 тонна пахта чигитининг нархи 5 миллион 600 минг сўмни ташкил этади.
  • 1 тонна чигитни қайта ишлаш харажати (барча солиқлар, иш ҳақи ва бошқа харажатлар билан биргаликда) 1,0 миллион сўмга тўғри келади.
  • Шунда 1 тонна чигитни қайта ишлаш бўйича жами харажат 6,6 миллион сўм бўлади.

1 тонна чигитдан олинадиган маҳсулот ва унинг нархи қуйидагича шаклланади:

  •     1  тонна чигитни қайта ишлашдан 170 килограмм пахта мойи олинади, унинг 1 килограмми 20,0 минг сўмдан сотилганда 3,4 миллион сўмни ташкил этади.
  • 450 килограмм шрот олинади, бу маҳсулотнинг 1 килоси 3,5 минг сўмдан сотилганда 1,575 миллион сўмга тўғри келади.
  • 350 килограмм шелуха олинади, унинг 1 килоси 2,2 минг сўмдан биржа савдоларига қўйилмоқда, демак 1 тонна шелуханинг нархи 770 минг сўм бўлади.

        Хулоса қандай: пахта ёғи нархи арзонлашиши мумкинми?

Мутахассиснинг сўзларига кўра, 1 тонна чигитни қайта ишлаш харажатлари миқдори 6,6 миллион сўм, ишлаб чиқарилган маҳсулот нархи 5,745 миллион сўмни ташкил этади. Шунда корхона 1 тонна пахта чигитини қайта ишлашда 1 кг пахта ёғини 20 минг сўмдан, 1 кг шротни 3,5 минг сўмдан, 1 кг шелухани 2,2 минг сўмдан сотганда ҳам, 855 минг сўм миқдорида зарар кўради.

Хуллас, биржа савдолари орқали 1 кг пахта чигити 5,6 минг сўмдан сотилса, пахта ёғи нархи яна ошишини кутишдан бошқа илож йўқ. Чунки қайта ишлаш корхоналари ҳам зарарига ишламайди.

       Масъул ташкилотлар ўсимлик ёғи нархи ошиши борасида нима дейди?

Монополияга қарши кураш қўмитасининг маълум қилишича, ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши нархларга таъсир қилган.

«Ўз навбатида, импорт асосида олиб келинадиган кунгабоқар ёғи ва уруғи нархларининг ошиши маҳаллий пахта ёғи нархларига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатди», – дейилади қўмита ахборотида.

       Ҳукумат нархлар барқарорлигига эришиш учун нима қилмоқчи?

2021 йилда маҳаллий шароитда етиштирилган хомашёни қайта ишлаш ҳисобига 141 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилиши маълум қилинган.

Ҳукумат кунгабоқар, соя, масхар, рапс, кунжут ва зиғир экиладиган майдонлар ҳажмини оширмоқчи. Жорий йилда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 530 гектар майдонда зайтун плантацияси барпо этилади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: