Рамазон ойи ўхшаши йўқ, фазилатда тенги йўқ муборак ой. У эзгулик сайли, тоат мавсуми, яхшиликлар мусобақасидир. Туманимизда ҳам муқаддас Рамазон ойида Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси туман кенгаши депутати Муродова Шахноза ташаббуси билан хайр саховат учун саховат дўкончаси ташкил этилди. “Эҳтиёжинг бўлса ол, имконинг бўлса сол“ ташаббуси асосида ташкил этилган саховат дўкончасида савобталаб инсонлар томонидан озиқ-овқат, яшаш тарзи учун зарур маҳсулот ва буюмлар қўйиб келинмоқда.
Бу муқаддас ойда Ҳамма бир-биридан ширин, бир-биридан эзгу орзу умидлар оғушида. кўплаб савоб орттириш ниятида бўлса, кимдир, бу бебаҳо ва бетакрор тоат мавсумида ўзини ҳар томонлама ислоҳ этиб, хатоларини тузатиш, ҳасад, гинаю кудурат, хусумат каби маънавий иллатлардан қалбини мусаффо этиб, ўзи учун покиза ҳаёт саҳифасини очишни қасд қилган бўлса, яна кимдир хайрли ишлар учун бошқа вақтлардагидан кўра кўпроқ ажру савоблар бериладиган бу қимматли фурсатларни ғанимат билиб, меҳру мурувват, саховат ва силаи раҳм каби олижаноб ишлар билан банд.
Умид қиламизки муборак рамазон ойида бошланган бу ташаббус ҳали узоқ давом этади ва биз билан ёнма-ён яшаб келаётган кўплаб эҳтиёжмандларни хожатини чиқаришга хизмат қилади.