Марказий банк пластик карта эгаларини телефонга келган бир марталик SMS-код ва логин ва паролларни ҳеч кимга бермаслик зарурлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, телефонга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтмаслик кераклиги таъкидланган. Улар олган маълумотлар (SMS-код, логин ва пароль ва ҳоказо) орқали банк картадаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки рухсатсиз бошқариш имконини қўлга киритади.