LOTIN-КИРИЛЛ

Барқарорлик сари яна бир қадам

   Бугунги кунда хаммамизга маълумки Ўзбекистон жахон хамжамияти миқёсида ўзининг муносиб ўрнини беқиёс даражада одимлаб бормоқда. Бунда асосан ташки сиёсат ва дипломатик алоқаларда олиб борилаётган чуқур стратегик ислоҳотлар жамиятнинг барча соҳалари ривожига салмоқли хисса қўшиб келмоқда. Бунинг мисолида Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19–22 май кунлари Венгрия ва Словенияга амалга ошираётган расмий ташрифлари ҳам ана шу сиёсий юришнинг мантиқий давомидир. Ташриф давомидаги иқтисодий ислоҳотлар¬ни фаол амалга ошираётган Ўзбекистон-Словения компанияларига турли тармоқлар, жумладан, тўқимачилик, фармацевтика, саноат, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқларида қурилиш, фармацевтика ва туризм саноа¬ти, энергетика, логистика, туризм каби жабҳаларда ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилиши мамлакатлар инфратузилмаси ривожи мухим хисобланади. Бугунги кунда бетакрор табиати ва ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси билан машҳур Словения Ўзбекистонлик сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу билан бирга, туризм, маданий гуманитар, таълим ва маданий мерос сохалардаги ўзаро келишувлар жаб-ҳадаги яқин ҳамкорлик халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда. Шунинг учун бу соҳани ривожлантириш ўзаро манфаатли ва самарали бўлиши мамлакатлар тараққиётининг изчил қадамларидан биридир. Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг Ўзбекистон ва Словения ўзаро ҳурмат ҳамда умумий манфаатларга асосланган ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истагини намоён этмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президенти¬нинг Словенияга бўлажак ташрифи ва музокаралар икки томонлама муносабатларнинг янги уфқларини очиб, уларга жадал тус бериши шубҳасиз. Ўзаро инвестициявий шерикликдан томонлар¬нинг манфаатдорлиги ҳамкорликни ривожланти¬ришнинг муҳим омилидир. Бундай манфаатли ҳамкорлик ривожланиши мамлакатлар иқтисодиёти, сиёсий барқарорлик ҳамда ижтимоий маданий сохани ривожлантириши учун хизмат қилади.

Умар Худойқулов
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати
Учқудуқ туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори

O'qilgan: 15 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: