Айни пайтда аҳолининг муаммоларини жойида, туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этишни таъминлашга қаратилган яхлит тизим яратилди.
Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилган секторлар фаолияти давлат органларини аҳоли билан янада яқинлаштириш, халқ билан тизимли мулоқотни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда.
Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган секторлар ўз ҳудудларида барча ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Иккинчи секторда қарор ижроси доирасида олиб борилаётган ишларни таҳлил қиладиган бўлсак, давлат раҳбарининг 4102 – сонли қарори асосида сектордаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида 27 нафар ходим ва мутахассис жалб қилинди.
Тузилган гуруҳ томонидан ҳудуддаги 3868 та хонадонга кириб борилди. Уйма-уй юриш асносида 248 та оила «Темир дафтар»га киритилди. 193 тасининг оила аъзолари ишга жойлаштирилганлиги, имтиёзли кредитлар ажратилганлиги ва кўрсатилган бошқа амалий ёрдамлар натижасида Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг 46-сонли қарорига кўра, “Темир дафтар”дан чиқарилди.
Пандемия даврида мазкур 55 та оилага ҳар ойда бир маротаба 975 минг сўмлик 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Хусусан, ҳар бир оилага ойида бир маротаба коммунал қарзлари тўлаб берилиб, зарур дори-дармонлар етказилди.
Қайта ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, яна 22 та оила “Темир дафтар”га киритилиб, иккинчи секторда жами 77 та оила ҳисобга олинди.
Эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқаришнинг бирдан-бир йўли доимий иш билан таъминлаш. Лекин, 77 та оиланинг иш излаётган аъзолари таҳлил қилинганда, асосий қатламни ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган фуқароларни ташкил қилиши аниқланди.
Шундай бўлса-да, уларни доимий иш билан таъминлаш чоралари кўрилди. Уларнинг 3 нафарига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурига мувофиқ, йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан уч йил муддатга имтиёзли кредит ажратилди. 9 нафари ўзини-ўзи банд қилиш қарорига биноан, бандлиги таъминланди. 10 нафар ҳунарманд давлат солиқ инспекциясидан ҳунарманд сифатида рўйхатдан ўтказилди.
Туман аҳолисини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида марказда 20 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. 20 нафари қурилиш ишларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига қурувчи, уста ва бошқа махсус мутахассислик талаб қилинмайдиган ишларга жалб қилинди.
Шунингдек, туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом талаблари ижроси тумандаги бюджет ташкилотларида ўрганилганда, иш берувчилар томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ҳар ойда тақдим қилинадиган маълумотлар нотўғри эканлиги, яъни улар томонидан бўш иш ўринлари яшириб келинаётганлиги аниқланиб, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 25 нафари ишга жойлаштирилди.
Шу билан бир қаторда, камбағал оилалар рўйхатига киритилган оилаларга 99,9 млн. сўмлик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 5 тасига 3,5 млн. сўмлик нақд пул, 3 тасига йирик шохли қорамол,
5 тасига майда шохли моллар, 2 тасига дори-дармон воситалари етказиб берилди, 2 та оилаларнинг коммунал тўловлари тўлаб берилди, 5 тасига эса қуён сотиб олиб берилди.
Амалга оширилган ишлар натижасига кўра, 2-сектордаги “Темир дафтар”га киритилган пандемия шароитида даромадини йўқотган 77 нафар оиланинг 30 нафари навбатдаги Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига камбағаллар сафидан чиқариш бўйича таклиф киритилди.
Шунингдек, 2020-2021 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича инвестиция дастурини шакллантиришда сектор ҳудудида асосан саноат соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. 2-сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида умумий қиймати
139,6 млрд. сўмлик 56 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши эвазига 424 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Хулоса сифатида таъкидлаш керакки, Президентимизнинг секторлар фаолиятига оид янги қарори асосида секторлар фаолиятини ташкил этиш бўйича янги – адолатли ва таъсирчан тизим жорий этилгани бу тизим фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.
Рашид РАХМАТОВ,
Учқудуқ туман прокурори.
Хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади
«Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан:
- устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларнинг умумий қиймати БҲМнинг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари (ишлар, хизматлар) харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда кузатув кенгашлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
- хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади;
- давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилмаган маҳсулотлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади;
- ҳудудий бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича харид комиссиялари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари мажбурий тартибда киритилади.
Солиқ кодекси билан берилган айрим имтиёзлар бекор қилинади
«Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ солиқ кодекси билан берилган қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:
а) ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:
соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан, дам олиш уйлари;
аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;
санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;
б) мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.
Шунингдек, фойдаланилмаётган майдонларга нисбатан ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш бўйича белгиланган тартиб юқорида кўрсатилган ер участкаларига татбиқ этила бошлайди.
Бадиий академия марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига ойлик устамалар белгиланади
«Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 100 фоиз миқдорида ойлик устамалар белгиланади.
ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади
Вазирлар Маҳкамасининг «Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади ҳамда бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади
«Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади:
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан юқори — 1,5 (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда кўрсатилган).
Бунда кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи ССВ томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.
Божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади
«Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармонига кўра 1 ноябрдан:
божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади;
божхона назоратининг муқобил турларини қўллашни кенгайтириш орқали товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш ҳолатлари қисқартирилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилади;
транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;
«божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубияти тадбиркорлик субъектининг ўзи томонидан ишлаб чиқилади.
Хорижий давлат фуқароларининг карантин сабаб узайтирилган виза муддатлари тугайди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқароларининг виза муддати Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июлидаги қарорига асосан автоматик равишда шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар узайтирилганди.
Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов Учқудуқ тумани, Жузқудуқ овулидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ўқувчи ёшлар билан учрашди. Унинг дарс соати мавзуси “Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш” бўлди.
Касбни ўзгартирган “устоз” ёшларимизда юртга даҳлдорлик, муносиб келажак авлодни тарбиялаш, билимга чанқоқлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш борасида фикр юритди.
Бунинг учун ёшларимиз мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиши албатта китобга меҳр қўйиши доимий равишида китоб мутолаа қилиб, ўз билим ва маънавиятини ошириб бориши ёд ғояларга берилмаслик, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масаласида мулоҳазалар ўртага ташланди.
Шунингдек, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб туриши кераклиги ўқитувчи бўлиб турган суд раиси томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Дарс бошқаларидан фарқ қилмади. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан суд раисига мурожаат қилишди ва жавоблар олишди.
Бундай учрашувларни бошқа таълим муассасаларида ўтказишга келишиб олинди.
Она тилимиз – миллатимиз руҳи. У бизнинг борлиқ ва бойлигимиз. У кўнглимиз мулки, давлатимиз улуғ тимсолидир. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Бу йил 21 –октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун ўзгача Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланди.
Шимолий кон бошқармасига қарашли Шимол овқатлантириш комбинати ёшлари иштирокида октябрда бўлиб ўтаётган Ўзбек тили ойлиги доирасида ана шундай миллий кеча ташкил этишди.
Улар нафақат яхши пиширувчи балки яхши ижодкор , иқтидор эгаси эканликларини саҳнада намойиш этишди.
Фуқаролари Умра ибодатини адо этишига рухсат бериладиган мамлакатлар рўйхати ҳозирча эълон қилинмади.
Саудия Арабистонида салкам 8 ойлик танаффусдан сўнг хориж фуқароларининг Умра ибодатларини адо этишига рухсат берилмоқда. Шу кунларда қирол Абдулазиз номидаги Жидда халқаро аэропорти Ҳаж ва Умра учун мўлжалланган терминалини қайта ишга туширишга тайёрламоқда.
Okaz газетаси хабарига кўра, аэропортнинг махсус терминалида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича эҳтиёт чоралари кўрилмоқда.
Терминал ҳудудида қарши томонга кетаётган одамлар юзма-юз келмаслигини таъминлаш учун бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этиляпти, ижтимоий масофа сақлашни таъминлашга қаратилган ишлар бажариляпти.
Хориж фуқаролари Умра мақсадида 1 ноябрдан бошлаб Саудия Арабистонига кириши мумкин бўлади. Айнан қайси мамлакат фуқароларига рухсат берилиши ҳали номаълум, расмийлар бу ҳақда тез орада маълумот тақдим этилишини билдирган.
Умра зиёратларини қайта йўлга қўйиш уч босқичда амалга оширилмоқда. 4 октябрдан бошланган биринчи босқичда кунига 6 минг нафаргача маҳаллий фуқаролар ва резидентларга ибодат амалларини адо этишга рухсат берилганди. 18 октябрдан бошлаб бу кунлик чеклов 15 мингга оширилди. Биринчи ноябрдан эътиборан амал қиладиган 3-босқичда кунига 20 минг зиёратчи муқаддас амалларни бажариши мумкин бўлади.
Ислом дунёсининг бош масжиди – Макка шаҳридаги Масжидул-ҳаром октябрь ойи ўрталарида карантиндан сўнг қайта очилди. 1 ноябрдан унга кунига 60 минг нафаргача мусулмон кириши мумкин бўлади.
Қозоғистон Республикаси билим ва илм вазирлиги «Дарин» маркази томонидан «Қазақстан ата журтым, қасиетiм – ана тiлiм» мавзусида 17-Халқаро олимпиада ўтказилганлиги тўғрисида хабар берилганди. Бугун мазкур Халқаро олимпиада ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Зарафшон шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Навоий вилоятининг 49 нафар совриндор ўқувчилари иштирок этди.
Шунингдек, тақдирлаш маросимида Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Яшин Душанов, Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Ражабов, қозоқ маданий маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Торехан Наринбетовлар қатнашдилар.
«Қазақстан ата журтым, қасиетiм – ана тiлiм» мавзусида 17-Халқаро олимпиадада ўз билим ва иқтидорини намойиш этган ҳамда ғолибликни қўлга киритган 49 нафар ўқувчи - ёшларга ташкилотчиларнинг смарт телефонлари, смарт қўл соатлари, ташаккурнома ва китоблари тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари, Навоий вилоят ҳокимлигининг телевизорларини қозоқ маданий маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Торехан Наринбетов ҳамда 49 нафар истеъдодли ёшлар қабул қилиб олдилар.
Туманимизўдаги 9 – мактаб директори Роза Жусипбекова ҳамда қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Балжан Рзахметова, Алмат Жунисовларларга ташкилотчиларнинг ташаккурномалари берилди.
Эслатиб ўтамиз, ғолиблар сафида Учқудуқ тумани 9 – умумий ўрта таълим мактабининг 9 нафар ўқувчилари бор.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз, бебаҳо маънавий бойлигимиз, таъбир жоиз бўлса – буюк қадриятимиздир!
Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда улкан кашфиётлар, бадиий дурдона асарлар яратганлар.
Айни шу кунларда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун “ШОДЛИК” ёшлар амфитеатрида “Тил миллат кўзгуси” шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди.
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бўлиб ўтган тадбир ёш ижодкорларнинг кўргазмаси билан бошланди. Расмлар, қўл ҳунармандчилик буюмлари кўргазмадан ўрин олган.
Байрам кечасида туман ҳокимлиги, Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлимлари, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ва бошқа бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими С.Хамроев иштирок этиб, барча тумандошларимизни тарихий сана билан самимий муборакбод этди.
Маънавий-маърифий тадбирда таълим муассасалари ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларда, ифодали ёд айтилган шеърларда она тилига меҳр-муҳаббат, Ватанга садоқат туйғулари тараннум этилди.
“Тил миллат кўзгуси” мавзусида бўлиб ўтган маърифий тадбирда туманимиздаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.
Шунингдек, тадбирда “Она тилим – жону дилим!” мавзусида ўтказилган онлайн танлови ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Шавкат Мирзиёевнинг 19 октябрдаги тегишли қарорига кўра, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади,
арорга кўра, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини Ўзбекистон ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилади. Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади.
Шунингдек, хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилади. Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади.
Бундан ташқари, 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этиш кўзда тутилган. 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади.
2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида «Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.
Қозоғистон Республикасида “ҚАЗАҚСТАН АТА ЖУРТИМ, ҚАСИЕТИМ – АНА ТИЛИМ!” мавзусида бўлиб ўтган 17-Халқаро олимпидасида Учқудуқ тумани ўқувчи-ёшлари ҳам фаол иштирок этди.
Қозоқ тили ва адабиёти фанидан ўз билим ва салоҳиятини намойиш этган 8-11 синф ўқувчилари Арай УСМАНОВА, Дариға ЖУЗЖАСАРОВА, Жансая НУРИМХАНОВА, Камила НАЖМАДДИНОВА, Улбала ЖАЛҒАСОВА, Жаннур АМАНГЕЛДИЕВА, Мақсад МУСАЕВ, Мерейхан АБДРАЙИМОВ сингари 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари фахрли 1,2,3 ўринларга эгалик қилишди.
Ғолиб ва совриндорлар Қозоғистон Республикаси билим ва илм минстрлиги “ДАРИН” марказининг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан мукофоталандилар.
Шунингдек, таълим масканининг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Балжан РЗАХМЕТОВА ва Алмат ЖУНИСОВ ташкилотчиларнинг “АЛҒИС ХАТ” яъни ташаккурнома билан тақдирландилар.
Барча истеъдод эгаларини ютуқлари билан муборакбод этамиз, парвозингиз бунданда баланд бўлсин, деймиз!
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижтимоий муҳофазага муҳтож аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимларини жорий қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилганди.
Мазкур вазифаларни Учқудуқ туманида амалга оширишга қаратилган масалалар муҳокамасига бағишланган туман штаби йиғилиши ўтказилди. Туман ҳокими С.Хамроев раислигида бўлиб ўтган ташкилий йиғилишда 13 нафардан иборат туман штаби аъзолари тасдиқланди.
Штаб аъзолари олдига “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш, иқтисодий ва ижтимоий кўмак кўрсатиш, бандлигини таъминлаш асосий вазифаларидан бири этиб белгилаб берилди.
Таъкидландики, биринчи босқичда, сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакиллари ҳар бир маҳаллада уйма-уй юриб, аёллар билан мулоқот қилиб, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган хотин-қизлар аниқлаши ҳамда шу асосида “Аёллар дафтари” шакллантирилиши, иккинчи босқичда, аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш бўйича амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар белгиланиши, учинчи босқичда, белгиланган чора-тадбирларга асосан “Аёллар дафтари”га киритилган ҳар бир хотин-қизларнинг фаолияти доимий мониторинг қилиниши, мониторинг натижаларига кўра амалга оширилган ишлар ҳар ойда муҳокама қилиб борилиши қайд этилди.
Гулбаҳор АЛЛАНОВА,
туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.
More...
ИРОДА ВА СЎҒДИЁНА ТАЛАБА БЎЛГАНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Мамлакатимизда хотин-қизлар учун 2020-2021 ўқув йилида Олий таълим муассасаларига кириш учун тўрт фоизлик давлат гранти ажратилган эди. Республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қизлар мазкур квотадан фойдаланиб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.
Навоий вилоятида хотин – қизларнинг 16 нафари тўрт фоизлик квотадан унумли фойдаланиб, талаба бўлишди. Улар орасида икки нафар учқудуқлик қизлар ҳам бор. Улар Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш Учқудуқ туман бўлими томонидан қутланди.
Улардан бири А. Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Ирода Ахмадова. Шунингдек, “Йўлчилар” маҳалласида яшовчи Сўғдиёна Шўпалатова ҳам квотадан унумли фойдаланган ҳолда институт талабаси бўлди. Уларга туман ҳокимлиги ўз ташаккурномаси ва совғаларини топширди.
1779 йилда – тарихчи олим Абдусаттор Жуманазарнинг Абдумуталиб Фаҳмий қаламига мансуб “Мажмуаи Фаҳмий” тазкирасига таяниб маълумот беришича, ҳижрий 1193 йил муборак рамазон ойининг 19-куни, яъни милодий 1779 йил 30 сентябрь куни Бухоро ҳукмдори Амир Шоҳмуроднинг тўнғич фарзанди Амир Ҳайдар дунёга келди (Баъзи манба ва адабиётларда унинг туғилиш санаси бундан фарқли берилган).
У туғилгач, Амир Шоҳмурод ўша пайтда Бухорода қози ул-қуззот бўлиб турган шайхулислом Атоуллахожанинг ҳузурига ўзи боради на уни Олий Аркка олиб келиб, чақалоққа от қуйиб беришини илтимос қилади. У келгусида мўминлар амири ҳазрати Алидек ҳамиша ғолиб бўлиб юрсин дея хайрли дуо қилиб гўдак шаҳзодага Ҳайдар исмини қўяди. Ҳайдар, Асад ҳазрати Алининг машҳур лақаблари бўлиб, бизнинг тилимизда бу арслон маъносини англатади.
Амир Ҳайдарнинг онаси тарихда Хони шаҳид номи билан маълум бўлган аштархоний ҳукмдор Абулфайзхоннинг Шамсиябону исмли қизи эди. Шу сабабдан у, бир томондан, чингизий, иккинчи тарафдан, саййидлар хонадонига мансуб ҳисобланади. Унинг кейинги авлодлари исми олдига “саййид” сўзининг қўшиб ёзилиши шундан. Айрим тарихий манбаларда у кўпинча Амир Саййид номи билан ҳам аталади. Унинг она тарафи икки ёқлама – шайбоний ва аштархонийлар орқали Чингизхонга туташади.
Туман ҳокими С.Хамроевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан туман аҳлига байрам табриги
Ассалому алайкум муҳтарам устозлар!
Қадрли юртдошлар!
Аввало, барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этаман.
Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга азиз муаллим ва устозлар таълим ва тарбия беришган.
Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган пурмаъно нақл бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.
Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди", —деган сўзлари фикри-мизнинг яққол тасдиғидир.
Биз шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, сизларнинг ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатингиз учун барчамиз самимий миннатдорчилик билдиришни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз деб биламиз.
Қадрли устозлар!
Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда - янги Ўзбекистонда барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Ана шу ислоҳотларнинг муваффақияти, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада бизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Бугунги кунда замон талаби ва халқимизнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик тизимга ўтилиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари оптималлаштирилди. Учқудуқ саноат техникуми, Учқудуқ касб-ҳунар мактаби ташкил этилиб, мактабгача таълим муассасалари тармоғи кенгайди. Нодавлат таълим хизмати кўрсатиш йўлга қўйилди.
Бугунги кунда Учқудуқ туманида 19 та умумтаълим мактаблари, саноат техникуми, касб-ҳунар мактаби, Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Баркамол авлод болалар ижодиёт маркази, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 15 та давлат МТТ, 9 та оилавий, 2 та давлат-хусусий шерикчилик асосида жами 26 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд. Уларда бугунги кунда 1000 нафардан ортиқ фидоий педагог ва мураббийлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Азиз тумандошлар!
Бугунги байрам кунларида фарзандларимизга таълим-тарбия беришда алоҳида ибрат кўрсатаётган туманимиздаги пешқадам касб соҳибларининг ҳар бирини алоҳида ҳурмат-эътибор билан тилга оламиз.
9 – мактабнинг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Рита Аристанова, Алмат Жунисов, 18-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Мақсуда Шамсиева, 10-мактаб ўқитувчиси Гулруҳ Азимова, 20-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Кадира Ҳамидова, 3-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Ольга Лагутина шулар жумласидандир.
Байрам арафасида учқудуқлик бир гуруҳ таълим фидоийлари Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига сазовор бўлдилар. Улар 7-мактабнинг химия фани ўқитувчиси Наргиза Атоқулова, 18-мактабнинг биология фани ўқитувчиси Дилфуза Мирзаева, 9 – мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Инобат Қурбоновалардир. Шунингдек, 7-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Дилноза Халилова вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Ҳурматли устозлар!
Бундан кейин ҳам фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонамиз.
Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур — бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Сиз ўқувчи ва талабаларингиз ҳузурига — синф хоналарига ҳамиша чеҳрангизда ишонч ва табассум билан кириб боринг!
Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни “Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони асосида «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилган эди.
Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган юртдошларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Қувонарлиси, улар орасида бир гуруҳ учқудуқликлар ҳам бор.
Жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлиб келаётган фаолларнинг 9 нафари, ШКБ директор ўринбосари Ш.Бобомуродов, “Ишонч-Феруз” ХК раҳбари Ҳ.Нурмуродов, Учқудуқ туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази раҳбари И.Хушвақов, “Темир тас тама” МЧЖ раҳбари А.Малбагаров, “Учқудуқ бек барака” МЧЖ раҳбари О.Ҳикматов, “Гарант Учқудуқ” МЧЖ раҳбари Ф.Муротов, №2 – тиббий-санитария қисми врачи А. Дмитриев, “Қуланқақ” ФХ раҳбари Н.Нурманов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими волонтёри С.Жалоловлар мазкур эътирофга муносиб кўрилди.
Бугун Учқудуқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган тақдирлаш маросимда туман ҳокими С.Хамроев мукофотларни ўз эгаларига топширди.
Тадбирда сўз олган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони совриндорлари ШКБ директор ўринбосари Шуҳрат Бобомуродов, №2 – тиббий-санитария қисми врачи Артём Дмитриев, “Темир тас тама” МЧЖ раҳбари Абилаким Малбагаровлар мукофот эгаларини самимий табриклаб, ушбу эътирофга лойиқ кўрилганлар орасида туманимизнинг мана шундай жонкуяр фаоллари ҳам эътироф этилгани, бугунги синовли кунларда халқимиз фаровонлиги йўлида қўшган камтарона ҳиссаларининг юқори баҳоланганидан далолат эканини таъкидладилар.
Бу каби эътибор ва рағбатдан кўнгиллари тоғдек юксалиб, доимо халқни оғирини енгил қилишда бундан кейин ҳам камарбаста бўлишларини билдирдилар.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати