LOTIN-КИРИЛЛ

    Президентимизнинг “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги янги фармонга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

   халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;. 

   халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.  

   Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим; 

  Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.  

   Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади; 

   Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида ҳар йили 1 августга қадар миллий баҳолаш тизимига мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати ҳамда халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг тегишли даражаларини эълон қилиб боради.  

   Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

 

    Коррупцияга қарши курашишнинг янги маъмурий тартиблари белгиланди. Имтиёзга эга абитуриентлар тоифаларини ягона ҳужжатда тасдиқлаш, талабаларнинг ётоқхонадан, тадбиркорларнинг автобус бекатларидан жой олиши, бюджет ташкилотларига ишга кириш жараёнлари ва ташқи реклама объектлари бўйича аукционлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

      11 май куни “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” хабар берди.

    Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Е-Антикоррупция” лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;

коррупцияга мойил муносабатлар электрон реестрини шакллантириш ва юритиш;

коррупциявий хавф-хатарлар қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.

   Лойиҳа “E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга оширилади. 

   Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг маълум қилишича, қарор билан коррупцияга мойил муносабатларни бартараф этиш бўйича чоралар дастури тасдиқланган.  

Дастурга кўра: 

ОТМларга ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзлар рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади;

   ОТМларда талабаларни ётоқхона билан таъминлашнинг электрон тизими жорий этилади;

   Автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмлари яратилади;

   Ташқи реклама объектларини жойлаштириш онлайн аукцион тартибига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади ва жамоатчилик назорати кучайтирилади;

   “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн қабул қилиш имкони яратилади.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупцияга мойил муносабатлар электрон реестрини (“паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида) шакллантириб, уни интернетда очиқ эълон қилиб боради.  

    Шунингдек, ҳар бир аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйилади.   

   Агентлик ҳамкор идора ва вазирликлар билан биргаликда жорий йилнинг октябр ойига қадар “Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси” лойиҳасини ишга туширади.  

   2023 йил 1 январгача давлат бошқаруви органларида қуйидаги талаблар асосида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизим жорий этилади: 

вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш;

таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;

кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ва юритиш;

ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;

кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.

 

     Депутатлар кўриб чиқаётган қонун лойиҳасига кўра, уй сотиб олишда унинг майдони қанчалигидан, автомобиль олди-сотдисида эса унинг ишлаб чиқарилган йили ва от кучидан қатъи назар бир хил давлат божи ундириш белгиланмоқда.

       10 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

       Маълум қилинишича, ушбу ҳужжат билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божини ундириш ва тўлашдан озод қилиш масаласи тартибга солинмоқда ҳамда давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари белгиланяпти.

     Қуйи палата матбуот хизматига кўра, нотариал ҳаракатларнинг асосий қисми кўчмас мулклар, автотранспортлар олди-сотдиси билан боғлиқ бўлиб турган айни вақтда давлат божини тўлашда ҳам нотариусларда, ҳам фуқароларда турли тушунмовчиликлар пайдо бўляпти. Бу эса “ўз ўрнида қатъий «ставка»ларни белгилаш зарурати”ни келтириб чиқармоқда.

       Қонун лойиҳаси билан уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъи назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилиняпти. Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.

«     Автотранспортлар олди-сотдисида ишлаб чиқарилган йили, от кучи, жами 12 та тоифага ажратилган ҳолда умумий нархнинг 10 баробари (2 700 000)гача тўлов қилиняпти. Шу боис, аксарият одамлар сотиб олаётган машинасини ўзининг номига расмийлаштиришдан кўра, 3 йиллик ишончнома имзолашни афзал кўрмоқда», дейилади хабарда.  

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ишлаб чиқарилган йили ва от кучидан қатъи назар, автомобиль олди-сотдисида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (810 минг сўм) миқдорида давлат божи ундириш белгиланмоқда.

      Йиғилишда фракция депутатлари қонун лойиҳаси қўллаб-қувватлаган.

      Янги тартиб қонунчиликка кириши учун дастлаб бу лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида 3 ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилиниши керак. Сўнгра қонунни Сенат маъқуллайди ёки қайтаради. Парламент қабул қилган қонун президент томонидан имзолангач, ҳужжатнинг ўзида кўрсатилган муддатда кучга киради. 

    Инсон табиати янгиликка ташна. У хоҳ фойдали, хоҳ зарарли янгилик бўлсин, уни ўз ҳаётида, албатта, қўллаб кўргиси келади. Глобаллашув шиддати онг-қалбимиз ва ҳаётимизда шундай ўзгаришлар содир этмоқдаки, ундаги фойдали жиҳатлардан кўра, зарарлилари тез орада ўз акс таъсирини кўрсатмоқда.

    Бугун ҳар бир ёшу қари чекиш – бу зарарли одат эканлиги, саломатликка салбий таъсир кўрсатишини билади.

         Замонавий тиббий тадқиқотлар туфайли олимлар никотинни кам дозада истеъмол қилиш ҳолатида ҳам қуйидаги нуқсонларни келтириб чиқаришини исботлашди:

         Ўпка ва бошқа органлар саратони пайдо бўлиши хавфини оширади;

         Ҳам эркаклар ва ҳам аёлларда репродуктив функцияларни бузади;

         Умумий саломатликни ёмонлаштиради;

         Иммунитетни заифлаштиради;

         Қон томирларини торайтириши оқибатида, юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқаради.

          Энг даҳшатлиси, чекиш – бу мақсадли равишда орттирилган одат ҳисобланади. Инсон организми чекиш учун яратилмаган. Биринчи марта тамаки чекишда организм йўтал кўринишида унга қаршилик кўрсатмоқчи бўлади. Аммо, биз барибир, бу зарарли наркотикни ичимизга тортишга ҳаракат қилаверамиз.

БМТ маълумотларига кўра, дунёда кашандалик оқибатида ҳар йили 5,4 миллион, ҳар 6 сонияда 1 киши ҳаётдан кўз юмади. Мутахассисларнинг фикрича, зудлик билан зарур чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бориб кашандалик ҳар йили 8 миллион кишининг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлади. Дунёда чекувчилар сони бўйича биринчи ўринда Хитой, кейин Ҳиндистон ва Индонезия туради. Чекиш оқибатида келиб чиқадиган йиллик иқтисодий зарар 200 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетмоқда.

          31 май – Бутун жахонда чекишга қарши кураш куни Инсоннинг замонавий ҳаёт тарзида чекиш кўпгина сурункали касалликларни келтириб чиқарувчи, иш қобилиятини пасайтирувчи, ногиронликни ва ўлимнинг кўпайишига сабаб бўлувчи хавфли омилларнинг асосийларидан бири бўлиб қолмоқда.

           Кимлар чекувчи ҳисобланадилар?

           Бир кун давомида  бир донадан сигарета чекаётган шахслар чекувчи ҳисобланадилар.

            Тамаки ва унинг тутуни таркибида одам организмига зарарли таъсир этувчи 400 дан ортиқ ҳар хил бирикмалар бўлиб, улардан энг заҳарлиси никотин, ис гази ва шуларга ўхшаш кўпгина зарарли моддалардир. 

            Никотин – энг кучли заҳарлардан бири. Ўпка тўқимасига  кирган никотин 7 секунддан кейин бош мияга етиб боради.

           Инсон учун никотиннинг ўлим дозаси 50-100 мг ёки 2-3 томчи. Айнан шундай доза ҳар куни  қонга 20-25 та сигарет чеккандан кейин тушади.

Бир кунда 1 қути сигарет чекиш – бу 1 йилда 500 рентген нурланишни олган билан баробар.

          Тамаки юрак – қон томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, асаб, ички секреция, жинсий безлар каби аъзоларига заҳарли таъсир қилиб миокард инфаркти, хафақон касаллиги, бронхларнинг сурункали яллиғланиши, яра ва саратон сингари кўпгина хавфли касалликларга сабаб бўлади.

          Тамаки наслга ҳам салбий таъсир қилиб, фарзандсизликка, туғиладиган болаларни заиф, ногирон, жисмоний нуқсонлар билан туғилишига сабаб бўлади.

Тамаки таркибидаги заҳарли бирикмалар таъсирида организмда модда алмашинуви бузилиб, А, В1, В6, В12, С каби витаминлар етишмовчилиги юзага келади.

 

    Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар ҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки Ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.

     Шу боис, Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.

   Қарор билан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 

2023 йил 1-25 ноябрь кунлари амалга оширилиши белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос 

ва сифатли ўтказиш учун картографик материалларнинг аниқлиги 

муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари тайёрланди.

 ВаШунингдек, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кадастр 

ва маҳалла органлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни рақамлаш ишлари амалга оширилди.

   Аҳолини рўйхатга олиш мамлакат ҳудудида миллати, элатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилишидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъий назар бирдек манфаатдормиз. Боиси, мазкур йирик ижтимоий тадбир орқали, биринчи навбатда, жами аҳолининг сони, фуқаролиги, никоҳ ҳолати, таълим даражаси, яшаш учун даромад манбалари, уйсизлар сони, уй хўжалинининг яшаш шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар бўйича бугунги кунда етарлича мавжуд бўлмаган маълумотлар базаси шакллантирилади. Шаҳарча, маҳалла, қишлоқ ва овуллар сони ҳамда уларнинг чегаралари, турар жойлар сони, улардаги мавжуд шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади. 

Ушбу тадбирларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, улар орқали нафақат ўзимиз, балки келажак авлод учун муҳим маълумотларни тўплашга эришамиз. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари мамлакатимизнинг кейинги демографик ва ижтимоий сиёсатини белгилаш билан бирга, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ҳамда дастурларини тузишда кенг қўлланилади. Кейинги ўн йилликка мўлжалланган оилаларни қўллаб-қўвватлашга қаратилган ижтимоий дастурларни шакллантириш, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва уй-жой қурилишини режалаштиришда фойдаланилади. 

   Бир сўз билан айтганда, аҳоли тўғрисида тўпланадиган маълумотлар барча соҳаларни ривожлантириб, мамлакатни янада тараққий эттиришга, жаҳон майдонида Янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини акс эттирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Учқудуқ туман статистика бўлими 

 

   Бугунги кунда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Хусусан, 2022-йилнинг апрель ойи давомида Учқудуқ туманидаги 134 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 134 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

   Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 19 та субъектларнинг 76 миллион сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.

   Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида электрон хизматлар кўрсатиш кўламининг янада кенгайтирилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Масалан, бугунги кунга қадар вилоятда «Э-ижара» автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти орқали 2 та шартномалар рўйхатга олинган.

   Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганларидек, солиқ тўловчиларга ҳақиқий маънода кўмакчи, ўргатувчи бўлиш солиқ органларининг бош вазифасига айланмоқда. 

   Масалан, жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 52 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.

    Айниқса, турли сабаблар билан фаолияти вақтинча тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини тиклаш борасида жорий йилнинг апрель ойи давомида самарали ишлар амалга оширилди.  

    Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг апрель ойи якуни билан туманда 257 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Энг муҳими, уларнинг 8 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

   Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз. 

 

     ЙЎЛЧИЛАР ОВУЛИДАГИ МУҲТАШАМ “ОҚСАРОЙ” ТЎЙХОНАСИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” бўлиб ўтди.

    Бугун юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг юксалиб бораётган турмуш даражаси, маҳаллаларимизнинг кўркам қиёфаси, одамлар онгу-тафаккуридаги ўзгаришлар, умуман, ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги тараққиёт юртдошларимизнинг Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларга, жонажон Ватанимизнинг келажагига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

   Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, меҳнат фахрийларини эъзозлаш, ёшларга эса ўз имкониятларини намойиш этиш учун кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу йўналишлар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида эътироф этилмоқда.

    Бугун, Учқудуқ туманида ўтказилган “Уч авлод учрашуви”дан кўзланган мақсад бу гўзал Ватанни, юртнинг шукуҳини тараннум этиш, нуронийларга эъзоз кўрсатиш, эҳтиром айлаш, ёшларимизга эса келажак бунёдкорлари сифатида улғайишлари йўлида уларга ҳаёт тажрибалари ва насиҳатларини етказишдан иборат бўлди.

    Ушбу тадбирда Учқудуқ туманининг олис овулларидан ҳамда туман марказида умргузаронлик қилаётган юз нафардан ортиқ нуронийлар, фахрийлар ва ёшлар иштирок этишди. 

   “Уч авлод учрашуви” тадбирида Учқудуқ туман ҳокими бугунги тадбир иштирокчилари ва учқудуқлик фаол, фидойи, ҳар соҳада ибрат бўлаётган фахрийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшларга табрик йўллади.

   Шунингдек, тадбирда Шимолий кон бошқармаси директори Н.Ахатов ҳам сўзга чиқиб, бу ерга йиғилган барча-барчага ўзининг самимий дил изҳорларини билдирди. 

    Тадбирда таъкидланганидек, Янги Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган тумандошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.

   Бугун ҳурматли Юртбошимиз томонидан инсон қадри учун тамойили остида олиб борилаётган ислоҳотлар, илгари сурилаётган эзгу ишларнинг энг олдинги сафларда эканлигингиз билан фахрланамиз.

   Ўзининг кўп йиллик ҳалол меҳнати, ватанпарварлиги, фидойилиги ва ташаббускорлиги билан алоҳида ибрат намунасини кўрсатиб келаётган юзлаб тумандошларимизнинг кўксини бугун турли даражадаги Давлат мукофотлари - орден ва медаллар безаб турибди.

   Бугун уларнинг кўпчилиги ушбу серфайз ва сермазмун даврамизда иштирок этишмоқда. Улар орасида доимо ўзининг эзгу дуолари, ҳаётий маслаҳатлари билан бизнинг ишимизга унум ва барака бераётган Абдулло бобо Керуенбаев, Мустафо ота Муратов, Гуласар опа Пардаева, Гулнора опа Рўзиева, Валентина Владимировна, Ольга Владимировна, Нурдулла Қистауов, Алмагул ая Тоғанасова, Насиба Рўзиева, Башорат Турсунова, Райҳон Қодирова сингари кўплаб мўътабар фахрийларимизнинг борлиги бизга куч-қувват бағишлайди, фидоийликка ундайди!.

   Яна бир эътиборли жиҳат, жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг “Ихтиро учун” олтин медали бир гуруҳ Навоий кон - металлургия комбинати ходимларига берилди. Улар орасида “Шуҳрат” медали совриндори Шимолий кон бошқармаси директори Неъматилло Асатович Ахатов, 3-сонли гидрометаллургия заводи директори Шуҳрат Ибраҳимович Нарбадаловларнинг ҳам борлиги бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

   “Уч авлод учрашуви” байрам тадбирида учқудуқлик фаол, фидойи, жонкуяр нуроний ва фахрийларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид видеороликлар намойиш қилинди. Бир гуруҳ нуронийларга туман ҳокимининг ташаккурномаси, ШКБ томонидан эсдалик совғалари берилди.

    “Учқудуқ” ҳамда “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари даврага кўтаринки кайфият улашди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

 

 

    Учқудуқ туманида - “Хотира ва қадрлаш” куни кенг нишонланди

    Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди.

   Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.

   9 майни Хотира ва қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.

  II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди. Жумладан, Учқудуқ туманидан  ҳам ўша 1941-1945 йиллардаги қирғинбарот урушга 421 нафар  мард ва жасур  йигитлар отланиб,  уларнинг 172 нафари ҳалок бўлди. Юзга яқин ёш навқирон учқудуқликлар майиб-мажруҳ бўлиб қайтдилар.

    Мана шундай қутлуғ айём кунида ҳаммамиз энг аввало уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтирамиз.

   Учқудуқ туманида бу йил ҳам “Хотира ва қадрлаш куни” байрамига пухта тайёргарлик кўрилди. Бугунги дориломон кунлар учун жанггоҳларда матонат кўрсатган, фронт ортида кунларни тунларга улаб меҳнат қилган, бугун орамизда бўлмаган инсонлар хотирланди, уларнинг оилаларидан хабар олинди.

   Бугун 7 май куни туман марказидаги “Хотира” хиёбонида “Сизга таъзим, сизга эҳтиром!” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда бу  эзгу амал янада кўпроқ намоён бўлди. Шу куни бу ерга барча корхона-ташкилотлар, ўқув муассасалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари тўпландилар.

   Туман ҳокими Соли Хамроев фронт орти меҳнат фахрийларини, нуроний ва ёларларни, туманимиз аҳлини 9 май – Хотира ва қадрлаш умумхалқ байрами билан қутлади.

   “Инсоният тарихидаги энг даҳшатли бу урушда икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган. Уларнинг сафида  421 нафар Учқудуқнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссаларини қўшишди. Бу мудҳиш урушда уларнинг 172 нафари айни навқирон ёшида ҳалок бўлганини эслаш ниҳоятда оғир, албатта! Бугун мана шундай инсонлар хотираси олдида бош эгамиз. Уларнинг буюк жасорати дилларимизда мангу яшайди”, деди ўз табрик сўзида туманимиз раҳбари.

   Айтиш мумкинки, бу йилги тадбир ҳар қачонгидан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Эрта тонгданоқ, “Хотира” хиёбонига тўпланган учқудуқликлар бу ерда ҳарбийларимиз иштирокидаги ҳарбий парадни мириқиб томоша қилдилар.

   Туман ҳокими С.Хамроев, турли даражаги давлат мукофотлари билан тақдирланган юзлаб учқудуқлик фахрийлар, Шимолий кон бошқармаси маъмурияти ҳамда 40 дан ортиқ корхона-ташкилот ва муассаса ходимлари томонидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

   Тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Шу куни “Мотамсаро она” ҳайкали пойи алвон гулларга бурканди.

 

 

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Assalomu alaykum, muxtoram fahriylar! 

Aziz tumandoshlar !

   Tumaningizning axlini 9 may - Xotira va qadrlash bayrami barcha belgilari, 1941-1945 

   Bugun barchamiz avvalo buyuk Galabaga beqiyos hissa qo'shgan, mana shu yorug' kunlarga etib kelolmagan aziz insonlarni yod xususiyatlari, hujjat xotirasi, pok ruhlari oldida ta'minlaymiz. Shafkatsiz urushda, mashakkatli mehnat frontida mardlik va zhasorat ko'rsatgan barcha faxriylarimizga yuksak hurmat va e'tirar, chuqur minnatdorchilik barpo etamiz. 

Aziz Nuroniy otaxonlar va onaxonlar!  

   Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев айтганларидек: “Минг-минглаб жасур ота-боболаримиз дунёдаги кўплаб халқлар қаторида бу мудҳиш урушда чинакам қаҳрамонлик кўрсатдилар. Бу сўнмас жасорат, неча йилдирки, биз учун мардлик мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади..” 

   Инсоният тарихидаги энг даҳшатли бу урушда икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.

   Уларнинг сафида  421 нафар Учқудуқнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссаларини қўшишди. 

   Бу мудҳиш урушда уларнинг 172 нафари айни навқирон ёшида ҳалок бўлганини эслаш ниҳоятда оғир, албатта! Бугун мана шундай инсонлар хотираси олдида бош эгамиз. Уларнинг буюк жасорати дилларимизда мангу яшайди. 

   Дарҳақиқат, Хотира, хотирлаш ҳақида гапирар эканмиз, бу тушунчани Қадрлаш тушунчасидан ажратиб бўлмайди. Зеро, бугунги эркин ва фаровон ҳаётимизни кўз қорачиғидек асраш билан биргаликда Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган фидоий инсонларни ёдга олиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, сўнмас жасоратини хотирамизда мангу сақлаш, инсоннинг тириклигида қадрига етиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир!. 

   Бугун буюк аждодлар издоши эканлигимизни чуқур ҳис этган ҳолда, бу ёруғ кунларга етиш учун қурбон бўлганлар руҳини шод, хотирасини ёд этишни, мўътабар кексаларимиз дуосини олишни энг муҳими, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишни, истиқлол берган имкониятларни асраб-авайлашни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур.

    Учқудуқ тумани марказидаги “Хотира” хиёбонида Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши жангларда қатнашиб, жасорат кўрсатган ва ҳалок бўлган 172 нафар учқудуқлик мард ўғлонларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида пешлавҳа ташкил қилинди. Уларнинг исми шарифи ушбу пешлавҳага ўйиб ёзилди. 

   Ҳозирда ушбу маскан ўқувчи-ёшларнинг муқаддас бир гўшасига айлангани ўсиб келаётган ёш авлолднинг ўз тарихига ота-боболарининг жасоратига бўлган қизиқишларидан далолат беради.

   Айни кунларда туманимизда 2 нафар уруш орти меҳнат  фахрийлари Бородулина Александра Федоровна, Криванюк Анна Ивановналар эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар.

   Бугунги айёмнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у бизни авваламбор сафимизда тетик бўлиб юрган жуда оз сонли фронт орти меҳнат фахрийларини қадрлаб, уларга меҳр-оқибат кўрсатиб яшашга, муҳтарам нуронийларимизнинг ҳаётини мазмунли қилиш ҳамда умрини узайтиришга, уларга нафақат мана шундай байрам шодиёналарида, балки ҳар куни, ҳар соатда ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатишга ундайди. 

Қадрли тадбир иштирокчилари! 

   Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2022 йил 29 апрелдаги  “Иккинчи жаҳон уру-ши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”-ги  Фармонида   белгилаб берилган вазифа-лар  асосида фашизм устидан қозонилган ғала-банинг 77 йиллиги муносабати билан  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тантанали тарзда Юртбошимизни табриклари, бир марталик  ўн беш милли-он сўм миқдоридаги пул мукофоти берилмоқда.

   Бундан ташқари, 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 080 000 сўм қилиб белгилаб қўйилди. 

Мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғоясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойил тўлақонли рўёбга чиқарилмоқда.

   Бу борада гапирганда, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида яна бир Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони қабул қилинди. Унга кўра, 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилмоқда.

   Фармон билан зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга 500 000 сўм пенсия тайинлаш, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 185 000 сўмдан қўшиб ҳисобланадиган бўлди.

  Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғирлашишининг олдини олиш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 2022 йил 1 апрелга қадар нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларнинг хато тақдим этилиши, киритилиши ва техник сабаблар туфайли фуқароларга ортиқча тўланган суммалар ҳисобдан чиқарилмоқда. 

   Ҳар йили ноябрь ойида “Кексалар туризм ойлиги” дея эълон қилиниб, кексалар ойлигини муносиб ўтказиш, уларнинг дам олишларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Республикадаги 223 та меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари хизматлари учун - 50 фоизгача, 204 та умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.

   Шунингдек, 1-30 ноябр кунлари  Республика ичидаги авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун  жорий нархларга 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.

Бундан ташқари, ноябр ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан мамлакат ичидаги амалда-ги тарифларга 10 фоиз миқдорда чегирмалар амал қилади.

  Шу билан бирга, кексаларни зиёратгоҳ ва маданий мерос объектларига кириш учун Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги 6 та зиёратгоҳга нафақа ва кекса ёшдаги фуқаролар учун 50 фоиз миқдорида чегирмалар белгиланган.

   Маданий мерос агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги 24 та маданий мерос объектларига кириш учун 20 фоиз миқдорда чегирмалар жорий этилган.

  

Ҳурматли тадбир иштирокчилари! 

Жонажон Ўзбекистонимиз эришаётган, дунё тан олаётган марралар, халқимиз қўлга киритган улкан натижаларнинг негизида турган асосий омил мустақиллик даврида одамларимизнинг дунёқараши, ҳаётга, меҳнатга, ўз касбига бўлган муносабати кескин ўзгариб бораётганида яққол намоён бўлмоқда.

   Ana shu yordamni imkon ado etishda muhtaram fahriylarimizning zhasorati, shonli ananalari, hech shubhasiz, biz uchun hamisha ibrat blib hizmat kiladi.

    Ainiksa, sizlar barcha ishlarimizda dono maslahatguy, togdek tayanch bulib, halqimizni rozi kilish yo'lidagi yutuqlarimizga o'z amali ishlingiz, duolaryngiz bilan madad berib kelmoqdasiz. Biz buni yuksak kadrlamiz, sizlar bilan cheksiz faxrlanamiz!

   Fursatdan yana musaffo, bugungi kunda tinch va ozod, erkin hayotimiz, sizlarga bir bor minnatdorchilik bildiraman. 

Barchangizga sikhat-salomatlik, baxt-saodat, xonadonla-ringizga kut-baraka tilaiman. Doimo hayotimizga foiz berib, el-yurtimiz ardogida bulib yurishingizni Yaratgandan suraiman.

Baxtimizga hamisha omon bo'ling!

Yurtimiz tinch, osmonimiz mousaffo, mustaqilli-gimiz abadiy bulsin!

Etiboringiz uchun rahmat!

 

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: