“Навоий” маҳалласи “Халқлар Дўстлиги” кўчасининг ички йўлларида таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. 2 млрд. 2 млн. 79 минг сўм маблағ ҳисобига 5,14 км ички хўжалик автомобиль йўллари пудратчи ташкилот Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олиб борилмоқда.
ЙЎЛЧИЛАРДА ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
“Йўлчилар” овулида аҳолининг уй-жойга бўлган талаби ортиб бораётганлиги инобатга олиниб, янгидан 300 та оилага ер майдони ажратиб берилган. Бугунги кунда уй-жой эгалари томонидан қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ана шундай янгидан барпо этилаётган кўчаларни ҳашар йўли билан шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилган. Биринчи босқичда қум тўкилиб, йўл сатҳи кўтарилади, иккинчи босқичда эса шағал тўкилиб текисланади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.