LOTIN-КИРИЛЛ

   Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайловлардаўн саккиз ёшни қаршилаб, овоз беришда биринчи бор қатнашдим.

    Ушбу муҳим сиёсий жараёнда иштирок этишимни нафақат ўз тақдиримга балки юртим тақдирига дахлдорлик, деб биламан. Менинг овозим муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилишнинг ўзи катта бахт. Касб-ҳунар мактабини тамомладим, қўлимга  мутахассислик дипломини олдим. Билимларимни олий таълим даргоҳида янада мустаҳкамлаб, жонажон юртим, янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб улуш қўшадиган етук ва билимли кадр бўлиб етишиш ва шу она Ватанга хизмат қилишни ўзимнинг муқаддас бурчим деб биламан. Илк сайловчи сифатида менинг овозим, менинг танловим янгиланаётган  Ўзбекистонимиз истиқболига хизмат қилади, дея ишонаман!

Нафиса НАРЗУЛЛАЕВА,

Учқудуқ кабс-ҳунар мактаби битирувчиси.

 

   Куни-кеча мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган муҳим сиёсий жараён муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фуқаролар ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда фаол қатнашиб, учқудуқлик сайловчиларнинг 80,1  фоизиовоз бериш жараёнларида иштирок этди.

   Учқудуқ туманида тузилган 23 сайлов участкасининг барчасида 9 июль куни эрталаб соат 8:00 да овоз бериш жараёнлари бошланди. Тумандаги 24 минг 652 нафар сайловчиларнинг 237 нафарини илк бор овоз бериш жараёнларида қатнашаётган ёшлар ташкил этади.  

   – Овоз бериш Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда, – дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Умид Даведов. – Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади. Бу эса фуқаролик позициясини теран англаб етган фуқароларимизнинг эрта тонгдан овоз беришга шошаётганлиги, оилавий ташрифлар, ёшлар ва ёш оилаларнинг ҳам бирдек сайловларда иштирокида ўз аксини топди.  

 

МУХБИРИМИЗ.

     Бу йил 86 ёшни қаршиладим. Яқинда уйимизга сайлов комиссияси вакиллари келиб:  “Отахон сизни овозингиз  мамлакат тараққиётида муҳим аҳамиятга эга”,  деганича  қўлимга таклифнома тутқазишганида бу каби йирик сиёсий жараёнда мени ҳам инобатга олишганидан бошим кўкка етди, десам баландпарвоз гапга йўйманг.

     Албатта бунинг ўзига хос сабаби  бор. Бир неча йил тўшакка михланиб, уйдан ҳовлига кириб-чиқишнинг ўзи қийинчилик туғдирганида, шифокоркорлар ҳолимдан хабар топиб, зарур муолажаларни уйимгача келиб қилиб кетишди. Ҳар неча вақтда хабар олиб, тиббий назоратга олишди, барака топишсин! Юртимизда биз сингари кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик ниҳоятда  кучли. Овулда яшасак-да,  барча ижтимоий соҳа объектлари замонавий русумда таъмирланган, сўнгги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Фарзандларимиз, невараларимиз туман марказидан кам бўлмаган шарт-шароитларда таълим-тарбия олмоқда.

     Ниҳоят кеча биринчилардан бўлиб, кампиримни, фарзандларимни, невараларимни эргаштириб,  сайлов участкасига бордим.  Мен танлаган номзоднинг халққа кўп нафи тегишига ишонаман. Кекса авлод вакили сифатида етти ўлчаб, энг муносиб номзодга овоз бердим.

    Бўлиб ўтган сайловдаги халқ иродаси  ва эркин танлови мамлакатимизни тараққиёт сари етаклайди, юртимиз иқтиқболи янада нурли бўлишига замин яратади.Зеро, халқ танлови бу одил танлов!

 

Мағрупа ҚИЛИЧЕВ,

“Шалхар” овули меҳнат фахрийси.

 

       Шу йилнинг 9 июлида мамлакатимизда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий қонунчилигимизга асосланган миллий нормаларда бўлиб ўтди.

Мазкур муҳим сиёсий жараёнда учқудуқликлар ҳам ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, юртимиз тараққиётига, халқимиз фаровонлиги ҳамда нурли келажаги учун бефарқ эмасликларини намойиш этишди.

Умуман Учқудуқ туманида ташкил этилган 23 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари юқори савияда ўтказилди.

МУХБИРИМИЗ.

    Учқудуқ саноат техникуми битирувчиларига диплом топширишга бағишланган тантанали маросим “Учқудуқ” маданият саройида ўтказилди. Унда туман жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этди.
“Оқ йўл сенга битирувчилар!” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз ёшлари, хусусан, Учқудуқ саноат техникуми ўқувчиларига яратилган шароитлардан фахрланиб гапирди. Бундай имкониятдан унумли фойдаланиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилиб, битирувчиларга муваффақият тиладилар.

f
     Жорий йилда мазкур ўқув муассасасининг кундузги бўлимини 8 та гуруҳда 6 та йўналиш бўйича 195 нафар ўқувчи битирмоқда. Уларнинг 16 нафари фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириб, имтиёзли дипломни қўлга киритишди. Эътиборлиси, икки йил давомида назарий билимларини Навоий КМК АЖ Шимолий кон бошқармасида 165 нафари, “Навоийуран” ДК Геотехнологик конида 30 нафари амалиёт билан боғлаган ҳолда олиб бордилар.
Шундан сўнг, битирувчиларга Учқудуқ саноат техникуми директори Шерзод Назаров томонидан дипломлар тантанали топширилди, битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг тилаклари изҳор этилди. Техникумни ўқув йили жараёнида ютуқларга эришган, ўзларининг интизоми ва билимга чанқоқлиги билан ажралиб турган ўқувчилар ҳамда уларга таълим беришда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган фидоий мураббийларга фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

ff
      Тадбир якунида ўқиши, намунали хулқи, одоби, тиришқоқлиги ва жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган битирувчиларнинг ота-оналарига техникум раҳбарияти томонидан миннатдорлик билдирилди.
Энди битирувчилар ўзлари танлаган таълим даргоҳларида ўқишни давом эттиради. Уларнинг мақсади битта: она Ватан тинчлиги ва равнақига муносиб ҳисса қўшиш. Буни юз-кўзларидаги ҳайрат, қувонч ва ҳаяжондан англаш мумкин..


    

Жорий йилнинг 14 июль куни соат 9:00 да Учқудуқнинг кончи ва металлургларга хизмат қилаётган 2-Тиббий санитария қисмида ПРЕСС-ТУР бўлиб ўтади.

Барчани, хусусан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни мазкур тадбирга таклиф этамиз! 

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: