Учқудуқ тумани марказидаги “Нуронийлар” масканида ўтказилаётган навбатдаги сайёр қабулида туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ва кадрлар бўлими мутасаддилари иштирок этмоқда.
Сайёр қабулда асосан ёшлар бандлик, касбга ўқитиш масалаларида келишган. Шунингдек, аҳолининг кундалик турмуши, соғлиги билан боғлиқ ўнлаб мурожаатлари тингланиб, уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора тадбирлар белгиланди.
Жумладан, Файзулло Мамажонов, Равшан Ғиёсов, Беҳруз Наврўзов, Умрзоқ Сайдуллаевлар иш сўраб мурожаат қилишган. Уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли корхона-ташкилотлар кадрлар бўлими раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда, касбга қайта ўқитиш, мавсумий ишга жойлаштириш, мутахассислиги бўйича иккинчи чоракда очиладиган бўш иш ўринларига квота асосида ишга жойлаштириладиган бўлди.
Айни дақиқаларда сайёр қабул давом этмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ