LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚЛИКЛАРНИ “ЧУВ” ТУШИРГАН ФИРИБГАР

        Бу тоифадаги кишилар одамларни ишонтиришнинг уддасидан чиқишади. Фириб тўрини шу қадар усталик билан тўқишадики, тушган одам жойида ўралашиб қолади. Мақсадларига етиш учун осмондаги ойни олиб бергудай ваъда беришади. “Ўлжа”ларини ҳам осонгина топиб олишади...

        Бахшилло Исроилов (исми-шарифи ўзгартирилган) 1997 йилда Қизилтепа туманида туғилган. 21 ёшга кирган “уддабурон” бу йигит 3 марта жиноят содир этишга улгурган. Қилмишидан пушаймон бўлиш ўрнига яна ва яна жиноятга қўл уравериши кишини ажаблантиради. Гўё, фирибгарликни  ўзига “касб” қилган-ми, дейсиз беихтиёр!

         Ж.Темиров (исми-шарифи ўзгартирилган) ни туман марказидан нотурар ер жойларидан бирини олиш истагида юрганидан хабар топган Бахшилло:

-Ҳокимликдаги  танишим катта лавозимда ишлайди, нотурар ер участкасини арзон нархда олиб беришим мумкин, - дея катта кетди у.

“Гаплашиб бериш” , аукцион орқали “ютиб  олиш” нархини  24 млн. 108 минг  сўмга баҳолади.

       Яна бошқа бир фуқаро  Ш.Исмоилов (исми-шарифи ўзгартирилган) ни ҳам автошоҳбекат қаршисида жойлашган нотурар ер-жойлардан бирини аукцион савдоси орқали сотиб олиш истаги борлигидан хабар топган Бахшилло Исроилов фириб тўрини янада кенгроқ ёйди. Сўзамол эмас-ми, “ўлжа”си олдида ёлғон-яшиқ гапларни   қалаштириб  ташлади.

       “Ҳокимликда катта лавозимда ишлайдиган танишлари борлигига” чиппа-чин ишонтирган бу фуқародан ҳам 16 млн. 400 минг сўм миқдоридаги пулни қуртдай санаб олди.

Фирибгарнинг Учқудуқдаги  омадли “юриш”лари бу билан тугамади. Ҳар гал соддадил одамлар қаршисида пайдо бўлаверди,  Б.Исроилов эса  буларни барини “омад” га йўйди.

        Бу сафар Н.Ҳақназаров (исми-шарифи ўзгартирилган). У  ШКБ кадрлар бўлими олдидаги дўконни сотиб олганию, уни қайта қуриш ҳақидаги режалари билан Бахшилло Исроиловга “маслаҳат” солган бўлди.

       “Ҳожатбарор қаҳрамон” дўконнинг чизма ва лойиҳаларини бир ҳафта муддатда тайёрлатиб беришини ваъда қилиб, Н.Ҳақназаровдан 5 млн. сўм миқдорида  нақд пулларни “ундирди”.

Б.Исроиловни фириб тўрига илинган учқудуқликлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. Уларнинг  бири  Н. Ҳамроев. Телефон савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорга “ИМЕИ” қайддан ўтказилган телефон аппаратларини 10 кун ичида  олиб келиб беришни ваъда қилган.  Натижада унинг  ҳам 32 млн. сўм  пули фирибгар томонидан “туя” қилинган.

      Б.Бозоров (исми-шарифи ўзгартирилган)ни ўғлига ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда кўмаклашиши мумкинлигини билдириб, унинг ҳам 4 млн. сўм миқдоридаги пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳозирги кунда Бахшилло Исроиловга  нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Акмал ЭРГАШОВ,

Учқудуқ туман ИИБ бошлиғининг ҲПМ бўйича ўринбосари, капитан.

O'qilgan: 1076 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: