LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

18 Aug 2021

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан2021 йил 7 ой давомида бир қанча ишлар амалга оширилди. Учқудуқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил II-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Мазкур иш режасига мувофиқ ишлар ташкил этилди.

      Сайёр қабуллар тасдиқланган график жадвалга асосан тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ҳамкорликда 4-сектор раҳбарлари ва бошқа алоқадор идоралар билан биргаликда жорий йилнинг 1 август ҳолатига 41 маротаба сайёр қабул ўтказилиб, ўтказилган сайёр қабулда жами 450 та тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар иштирок этиб, 143 та мурожаат қабул қилиниб “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилди.

   Жорий йилнинг ўтган даврида қабулхонага 245 та мурожаатлар (шундан 255та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган. Мурожаатларнинг 217 таси (85%) ижобий ҳал қилинди, 38 тасига (15%) тушунтириш берилган, 100% барча мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб Тадбиркорлар мурожаатлари Бош вазир қабулхонасининг “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилиб, қаноатлантириш чоралари кўрилди.

      Тумандаги Бош вазир қабулхонаси томонидан 2021 йил утган даврида "SAXOVAT OSHYONI"МЧЖраҳбари Қўлдашев Илҳом Манзуровичнинг мурожаатидан сўнг, тадбиркор савдо фаолиятини кенгайтириш мақсадида 100,0 млн сўм миқдорида бир йил муддатга кредит маблағлари ажратишда амалий ёрдам берилди.

      Ҳозирда мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни даражаси бўйича туман, вилоят ва респулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда,                                                                                                                          Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39

 Қабулхона мудири: Ҳайдаров Иномжон  Нўмонқулович

18 Aug 2021

      Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг неча фоизи қизлар экани маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2020/2021 ўқув йили бошида жами олий таълим ташкилотлари сони 127тани ташкил этиб, улардан 571,5 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.
      Қайд этилишича, таҳсил олаётган жами талабалардан 260,0 минг нафари (45 фоиз) қизларни ташкил этади.
Маълумот учун, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриат кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган грант асосидаги қабулга нисбатан қўшимча 4 фоизли грант ажратилди.

18 Aug 2021

     “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Учқудуқ туман бўлинмаси ҳузуридаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ШТАБИ МУРОЖААТИ

     Маҳалла Ватан ичра кичик ватандир. Зеро, яшаб келаётган уйимиз, ҳар куни юрадиган кўчамиз маҳалланинг бир қисми экан, Ватан остонаси маҳалладан бошланади, десак муболаға бўлмаса керак. Шу боис ҳам маҳаллаларда осойишталик, тозалик ва ободончилик ишларига давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилиб келинади.
     Хонадонимиз ва унинг атрофини, кўчамиз, жамоат жойлари ободонлиги, тозалиги ва кўркамлигини сақлаш, шу эзгу мақсад йўлида яқинларимизга ёрдам бериш ва жамоавий ҳашарлар ўтказиш бу бизнинг азалий қадриятларимиздан биридир.
Жамоат ва давлат ташкилотлари таклифи ҳамда ташаббуслари инобатга олиниб, 2021 йил 12 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 455Ф-сонли Фармойиши қабул қилинди. Фармойишга асосан давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш муносабати билан август ойини “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август куни “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.
Фармойишга биноан, ободонлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашари доирасида:
      - маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, бинолар ҳамда ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш, ҳудудларда санитария-гигиеник дезинфекция ишларини амалга ошириш, шу билан бирга, ойлик даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, пенсионер ва ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уй-жойларини яхшилашга кўмаклашиш борасида чоралар кўрилиши лозим бўлади;
- Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказилиб, умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағларни кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, пенсионер ва ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, “Нуроний” жамғармаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тегишли йўналишлар бўйича харажатларини қоплаш ва ходимларини бир марталик рағбатлантириш, ички туризм ҳамда аҳолига қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби тадбирларга сарфлаш кўзда тутилган.
      Азиз УЧҚУДУҚЛИКЛАР, азиз юртдошлар! Сизларни, мамлакатимизда (туманимизнинг барча маҳаллаларида ва меҳнат жамоаларида) 2021 йил 21 август куни “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказиладиган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида ва “Маҳаллаларни ободонлаштирайлик” ойигида фаол иштирок этишга даъват қиламиз!

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Учқудуқ туман бўлинмаси ҳузуридаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ШТАБИ

17 Aug 2021

     Joriy yilning 13 avgust kuni Uchquduq tumani "Yoʼlchilar" ovul fuqarolar yigʼini hududidagi 11-sonli davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining hovlisida viloyat maktabgacha taʼlim boshqarmasi boshligʼi v.v.b Oʼ.Tillaev tomonidan tumandagi MTB, MTTlarning rahbar va masʼullari hamda tizimdagi faol pedagoglar va yoshlar ishtirokida yigʼilish oʼtkazildi. Bundan tashqari, fuqarolar va tadbirkorlar bilan ommaviy sayyor qabul tashkil etilib, mavjud muammolar oʼrganildi, taklif va tavsiyalar eshitildi. 

     Xususan, fuqaro Gulizebo Yusupova oilaviy MTTni tashkil etishga amaliy yordam soʼradi. 

    -"Yoʼlchilar" OFY hududida yuz nafarga yaqin bog‘chaga qamrab olinmagan 3-7 yoshli bolalar boʼlib, MTTga ehtiyoj bor. Аgar tashkiliy va huquqiy tomondan koʼmak koʼrsatilsa, 20-25 nafar bolajonga taʼlim-tarbiya berishga imkon yaratiladi,-deydi G.Yusupova.

    Shuningdek, Uchquduq shahri, Shon-sharaf koʼchasida yashovchi fuqaro Dilnavoz Xudoynazarova oʼz mutaxassisligi boʼyicha ish soʼrab murojaat qildi. U maktabgacha taʼlim yoʼnalishi boʼyicha oliy maʼlumotga ega boʼlib, vaqtincha ishsiz. Fuqaroning murojaati joyida oʼrganib chiqilib, qisqa muddatda ijobiy hal etiladigan boʼldi. 

   Shuningdek, yigʼilishda 2021 yilning oʼtgan yetti oyi davomida qilingan ishlar tahlil qilinib, 2021 yilning ikkinchi yarim yilligi boʼyicha maktabgacha taʼlim sohasida amalga oshirilishi lozim boʼlgan ustuvor vazifalar belgilab berildi. Yigʼilish yakuni boʼyicha masʼullarga tegishli topshiriq va koʼrsatmalar berilib, ijrosi nazoratga olindi.

    Shuningdek, mazkur yigʼilishdan soʼng, Uchquduq tumanida maktabgacha taʼlim tizimida samarali mehnat qilib kelayotgan bir guruh faol pedagoglar va yoshlarga boshqarmaning tashakkurnomalari va esdalik sovgʼalari topshirildi.

16 Aug 2021

     Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида темир қувурларни ўмармоқчи бўлган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

    Маълум қилинишича, Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро О.нинг бошқарувидаги MAN русумли юк машинасида «У.Д.» МЧЖ раҳбари М.А. ва бошқалар туман Ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлган «Шалхар» ОФЙ ҳудудидаги ичимлик суви тармоғидан кесиб олинган умумий қиймати 87,3 миллион сўмлик темир қувурларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетаётгани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 28, 25, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

14 Aug 2021

     Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вилоят ҳокими Қобул Турсунов, туман ҳокими Соли Ҳамроев ва сектор раҳбарлари иштирокида туман аҳолиси билан учрашув ташкил этилди.

     Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан истиқлол йилларида амалга оширилган ва оширилаётган ислоҳотлардан халқни хабардор этиш уларнинг инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини кузатиш қолаверса энг улуғ ва энг азиз байрамимизнинг 30 йиллиги билан аҳолини табриклаш мақсадида ташкил этилган учрашувда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсонлар манфаати учун хизмат қилиши эътироф этилди. Учрашув давомида аҳолини қизиқтирган саволлар ва қийнаб келаётган муаммолар мавжуд бўлса уларга албатта ечим топилиши таъкидлаб  ўтилди.  Суҳбат давомида нуронийлардан  Хожабек ота Сейтназаров сўзга чиқиб юртбошимиз ва вилоят ҳокимининг инсон манфаатлари учун олиб борётган сиёсатларидан мамнун эканлигини, қабул қилинаётган ҳар қандай қонун ва фармонлар негизида инсонийлик омили муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтган бўлса, Абдулла ота  Кереунбаев эса аҳолини 30 йиллик шодиёна билан муборакбот этиб юртимиз тинчлигига яна бир бор шукрона келтириб ўтди. Мингбулоқ овулида истиқомат қилиб келаётган Сегидулла ота Қолдасбаев эса вилоят ҳокимига сунъий қопламали болалар спорт майдончаси қуриб беришини сўраб овул номидан мурожаат қилди. Тадбир сўнгида вилоят ҳокими томонидан  “Аёллар дафтари” га рўйхатга олинган 2 нафар аёлга тикув машинаси ва 2 нафарига мини печлар топширилди.

     Шу куннинг ўзида меҳмонлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиб уларга озиқ овқат тўпламларини тақдим этдилар.  

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

14 Aug 2021

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5213-сонли “Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан миллий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган Қорабайир зотли отларни кўпайтириш ҳамда уларни от спортига кенг жалб этиш, мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш мақсадида 2021-йилнинг 13-августь куни Миллий гвардиянинг Учқудуқ тумани Қўриқлаш бўлими томонидан “Йўлчилар” қўрғонида от спорти тадбири ўтказилди. Тадбирда қатнашганларга Қўриқлаш бўлими ходимлари ҳамда чавандозлик от спорти бўйича тажрибага эга, мутахассис Бексоатов Шукурбек томонидан тушунчалар бериб ўтилди.

13 Aug 2021

    Учқудуқ туманидан “Аёллар дафтари”га киритилган 47 нафар аёллар икки кун мобайнида Самарқарқанд ва Қарши шаҳарларида саёҳатда бўлиб қайтишди. Самарқанд шаҳри қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган. Бу қадимий шаҳар ҳақида жуда кўп тарихий манбаларда маълумотлар келтирилган. Самарқанд қадимдан ўзининг бетакрор гўзаллиги, ажойиб об-ҳавоси, ширин суви ва мазали нонлари билан дунёга машҳур шаҳар бўлган.
    Айниқса, соҳибқирон Амир Темур даврида Самарқанд гуллаб яшнаган, савдо-сотиқ марказига айланган ва энг юксак камолотга етган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан савдогарлар ва сайёҳлар бу шаҳарни бир маротаба кўришни орзу қилишган. Ҳазрат Навоий ҳам бу шаҳарда бўлиб, унинг бетакрор гўзаллиги ҳақида асарларида ёзган. Ажойиб шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Самарқанд шаҳрини беқиёс қадрлаган. Европа давлатларининг ҳукмдорлари бу шаҳарни зиёрат қилишни ўзлари учун шараф деб билганлар.
Орадан қанча асрлар ўтса ҳамки Самарқанд ҳали ҳануз одамларни ўзига оҳанграбодек жалб қилиб келмоқда.
    Мустақиллик шарофати билан ўзбек халқининг миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари тикланди. ЮНЕСКОнинг қарорига асосан Самарқанд музей шаҳар деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг саъй-ҳаракатлари билан Самарқанд шаҳри ўзгача чирой очди. Имом Исмоил ал-Бухорий номидаги мажмуанинг қайтадан обод қилиниши, тарихий ёдгорликларимизни асраб-авайлаш бўйича қатор чора-тадбирларнинг қабул қилиниши Самарқандни чинакам тарихий музей шаҳарга айлантирди.
     Афсонавий Шаҳрисабз нафақат гўзал ва сўлим табиати, балки тарихий обидалари билан ҳам маълум ва машҳурдир. Саёҳат давомида саёҳатчилар навқирон ва қадимий Самарқанд ва Шаҳрисабзнинг қадимий тарихи ва мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуалари тўғрисида катта таассуротларга эга бўлдилар.
   - Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари саёҳатидан чексиз таассуротлар билан қайтдик, дейди, - Оринша опа Сидиқова. - Неча йиллардан бери Самарқандга боришни қалбимга ният қилиб олгандим. Орзуларим байрам арафасида амалга ошаётгани эса қувончимга қувонч қўшди. Бизга қаратилган эътибордан эса жуда ҳам мамнун бўлдим.
-Асосийси, тарихи бой, келажаги буюк Ўзбекистонимизнинг фарзанди, юксак ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳияти билан дунёга машҳур аждодларнинг вориси эканимиздан фахрландик,- дейди саёҳатчи аёлларга ҳамроҳлик қилган “Учқудуқ” газетаси фотомухбири Б.Кусикбаева.


Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

13 Aug 2021

      Tadbirkorlik subyektlarining takliflariga muvofiq yillar davomida (3 yildan ortiq) faoliyatini amalga oshirmayotgan xo‘jalik subyektlarini soddalashtirilgan tartibda davlat reyestridan chiqarish tadbirlari ko‘rilmoqda.
Davlat reyestridan chiqariladigan tadbirkorlik subyektlari ro‘yxati bilan Davlat xizmatlari agentligining rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan havola orqali tanishishingiz mumkin. https://fo.birdarcha.uz/notification/simple_liquidation
Faoliyatini qayta tiklash istagida bo‘lgan xo‘jalik subyektlari taʼsischi va rahbarlari 2021-yil 20-avgustga qadar ro‘yxatdan o‘tgan hududidagi davlat xizmatlari markaziga murojaat qilishlari lozim.

     Qo‘shimcha savollar bo‘yicha soliq to‘lovchining shaxsiy kabineti, Davlat soliq qo‘mitasining Call-markazi - 1198 hamda 71-202-32-82 telefon raqamlari orqali murojaat qilishingiz mumkin.

13 Aug 2021

      Пойтахтимизда "Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш" мавзусидаги Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси бошланди.

      Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ташаббуси асосида ташкил этилмоқда. Ушбу ғоя Ўзбекистоннинг ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган содиқлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилиш ҳақида илгари сурилган ташаббус нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки жаҳон ёшлари учун ҳам аҳамиятлидир.  

      Бутунжаҳон анжуман ишида  30 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлардан вакиллар, экспертлар, олимлар, ҳуқуқшунослар, ёшлар масалалари бўйича мутасаддилар иштирок этмоқда.  

      Мазкур конференция ҳам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан  эълон қилинган 12 август – Халқаро ёшлар кунида ўтказилаётгани эътиборга молик. Айни пайтда жорий йилги нуфузли анжуман   ўтган йили ўтказилган  "Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумининг ўзига хос мантиқий давомидир.

      Бугун мамлакатимизда шиддатли ислоҳотлар кечмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов  ва бошқалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янгиланаётган Ўзбекистонни барпо этишда халқимиз, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, таълимга ёшларни қамраб олиш, меҳнат бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. Юртбошимиз томонидан ёшлар манфаатларини ҳимоялаш борасидаги эзгу ташаббуслар  БМТ томонидан эълон қилинган  ғоялар, қабул қилинаётган муҳим ҳужжатларга уйғунлиги билан аҳамиятлидир.  

       2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

      Ҳаракатлар стратегияси, мамлакат ёшларига оид бешта муҳим ташаббусда улғайиб келаётган авлод манфаатлари тобора яққолроқ ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда Ёшлар парламенти шакллантирилди. Жамият ҳаётида ёшларнинг иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

      Шу билан бирга  2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

Жорий йил мамлакатимиз ёшлари, эҳтиёжманд оилалар манфаатларини ҳимоялаш, таълим имкониятларини янада кенгайтириш, қамровини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг амалий ижросини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

      Анжуманда БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш  номидан мазкур ташкилотнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи  Ю Ю, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет, БМТ Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича вакили Жаятма Викраманаяке, Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг, Европада хавфсизлик ва  ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хельга Мариа Шмид, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ва бошқалар ўз видеомурожаатларида  Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар манфаатларини таъминлаш, уларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, жамият ҳаётидаги иштирокини тобора кучайтириш борасидаги туб янгиланиш жараёнлари алоҳида эътирофга лойиқ эканини таъкидлади.

       Сир эмаски,дунёда ўтган йили бошланган коронавирус пандемияси наинки Ўзбекистон, балки бутун Ер курраси учун кутилмаган салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Жаҳон миқёсида ёшларнинг таълим олиши, меҳнат бандлиги, саломатлиги, руҳий, маънавий, жисмоний саломатлигини муҳофазалаш билан боғлиқ кўплаб долзарб муаммолар юзага келди. Бу борадаги масалаларни ҳал этиш эса бир мамлакат чегараси билан чекланмай, глобал миқёсда пандемия офатлари оқибатларини, уларнинг одамлар, айниқса ёшларга бўлган салбий таъсирини камайтиришини талаб этади.

       Мамлакатимизда пандемиянинг оқибатларини юмшатиш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида кўплаб эзгу ташаббуслар илгари сурилганини анжуман иштирокчилари юқори баҳолади. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлари дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун намуна бўлгани қайд этилди.

       Анжуманнинг илк кунида "Сovid-19"ни ёшларнинг заиф қатламларига таъсири шароитида Барқарор ривожланиш ва Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ёшларнинг ролини кучайтириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоялаш ва рағбатлантириш самарадорлигини оширишда, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш масалалари миллий ва халқаро қатнашчилар томонидан батафсил муҳокама этилди.

       Оғир пандемия шароитида ёшлар манфаатларини таъминлашнинг Ўзбекистон ва хорижий тажрибаси хусусида батафсил сўз юритилди.

      Анжуманда ёшларга оид глобал масалаларни ҳал этишда БМТ мисолидаги нуфузли халқаро ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти, қўшаётган ҳиссаси, таълим имкониятларини янада кенгайтириш билан боғлиқ ижтимоий тармоқлар орқали йигит-қизлардан келиб тушган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.  Анжуман 13 август куни ўз ишини давом эттиради.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: