Навоий вилоят прокуратураси органлари томонидан иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши қатъий назоратга олинган.
Жумладан, вилоят прокуратураси томонидан тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувлар натижасида, 61 нафар тадбиркорнинг инвестиция ва маҳаллий дастурларга киритилмаган 161,6 млрд.сўмлик лойиҳалари аниқланиб, жорий йилнинг январь ойида прокуратура назоратидаги алоҳида дастур шакллантирилди.
Маълумот учун: лойиҳаларнинг 25 таси хизмат кўрсатиш (савдо ва маиший хизмат - 7, умумий овқатланиш – 4, автомобилларга хизмат кўрсатиш – 4, мактабгача таълим – 3, бошқа – 7), 20 таси қишлоқ хўжалиги (чорвачилик – 8, иссиқхона – 6, асал-аричилик – 3, бошқа – 3), 16 таси саноат (тикувчилик – 7, қурилиш моллари – 4, ун маҳсулотлари – 4, бошқа – 1) соҳасидаги лойиҳаларни ташкил этади.
Ҳар бир лойиҳа аниқ бир прокуратура ходимига бириктирилиб,уни амалга оширишнинг барча босқичларида ташаббускорга амалий ва ҳуқуқий ёрдамлар бериб борилди.
Жумладан, тадбиркорларнинг 29 тасига 35 млрд. сўмлик кредит, 8 тасига ер майдони, 3 тасига бўш турган бино ажратилишида, 11 тасини коммуникация тармоқларига уланишида ва14 тасига бошқа масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатилиб, лойиҳа-ларни тўлиқ ишга туширилиши ва 481 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Мисол учун, “Navoiy-Ishonch-Gilamlari” қўшма корхонасига 4 млрд. сўмлик банк кредити ажратилишида амалий ёрдам кўрса-тилиши натижасида, йиллик 500 тонна латекс елими ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мажмуа ишга туширилиб, 12 та янгииш ўрни яратилди.
Маълумот учун: илгари ушбу маҳсулот мамлакатимизга импорт қилиш орқали олиб келинган, лойиҳа ишга туширилиши билан маҳаллийлаштириш даражаси 56,4 фоизга етказилди, корхона томонидан жорий йилда 70 минг АҚШ долларлик экспорт амалга оширилди.
Шунингдек, вилоят прокуратураси томонидан Навбаҳор туманида жойлашган “Мафтуна Ойсулув” фермер хўжалигига наслли қорамолчиликни ривожлантириш учун АТ “Халқ банки” Навоий вилоят филиалидан 4,9 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шу каби, Томди туманида туман прокуратураси томонидан “TOMDI BUILDING 2020” МЧЖга ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун 2 гектар ер майдони ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. “PREMIR TEXTILE” хусусий корхонасига тикувчилик фаолиятини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда мавжуд коммуникация тармоқларига уланишдаги муаммолари ҳал қилиб берилиб, ишга туширилганлиги натижасида 120 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Бундан ташқари, бўш турган бинолардан оқилона ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида назорат тадбирлари ташкил қилинди.
Шу мақсадда солиқ, кадастр, иқтисод ва инвестиция бўлимлари ҳамда давлат активлари агентлиги мутасаддилари иштирокида мавжуд бинолар қайта хатловдан ўтказилди.
Хатлов давомида, 216 та бўш турган бинолар шу вақтга қадар ҳисобга олинмаганлиги, муқаддам ҳисобга олинган 174 та бўш турган бинога тармоқ жадвали ишлаб чиқилмаганлиги, 27 та ҳолатда солиқ механизми асоссиз тўхтатилганлиги аниқланди.
Кўрилган чора - тадбирлар натижасида, барча бўш турган объектларга тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши, асоссиз равишда солиқ механизми тўхтатилган объектларга 128 млн. сўм миқдоридасолиқ ҳисобланиши ҳамда 67 та бўш турган объектларнинг ишга туширилиши таъминланиб, бу орқали 1 009 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Мисол учун, Навоий шаҳридаги “Muhammadrizo” хусусий корхо-насига тегишли 2019 йилнинг февраль ойидан буён бўш турган бинода маиший хизмат кўрсатиш ҳамда ўқув маркази ташкил этилиши натижасида 12 та янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, ўтказилган хатлов давомида Навбаҳор туманидаги “Бешработ” савдо мажмуасида 80 та савдо дўконлари бўш турганлиги аниқланиб, вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан улардан 15 тасини ишга туширилиши таъминланди ҳамда 10 тасини тез кунларда ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Назорат тадбирлари давомида, 7 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилди.
Мазкур соҳада фаолият самарадорлигини ошириш ва ишларни тўғри ташкил этиш мақсадида, идоралараро йиғилиш ўтказилиб, тегишли чора - тадбирлар белгилаб олинди.
Ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.
А.Ташпулатов,
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари.
Ш.Ҳақбердиев,
Бош прокуратура бошқарма прокурори.