Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан2021 йил 9 ой давомида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Учқудуқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва бошқа алоқадор идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 октябрь ҳолатига жами 54 маротаба сайёр қабул ташкил этилди.
Хусусан, сайёр қабул тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири бошчилигида ташкиллаштирилди. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда туманда фаолият юритиб келаётган 655 та тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар иштирок этди, 35 та мурожаатлар тегишли тартибда жойида ижобий хал этилди. Ўрганиш талаб этилганлари яъни, 172 та мурожаатлар белгиланган тартибда “kb.business.gov.uz” порталига киритилиб, ваколатли органларга ижро муддати қўйилган ҳолда юборилди ҳамда ижроси таъминланишига эришилди. Мурожаатларнинг 137 таси ижобий ҳал қилиниб, 34 тасига ҳуқуқи тушунчалар берилди. Мазкур сайёр қабулларда тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммолар тегишлилиги бўйича назоратга олиниб, ўз муддатида ижобий қаноатлантирилди.
Жорий йилнинг 1 октябрь холатига қабулхонага 318 та мурожаатлар (шундан 328 та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган. (Жумладан сентябрь ойида 39 та мурожаатлар тегишли тартибда ягона интерактив порталига рўйхатга олиниб, ижроси таъминланди. сентябрь ойида 8 маротаба сайёр қабул ўтқазилди, сайёр қабулда 74 нафа тадбиркор ва тадбиркорлик истагини билдирган фуқаролар иштирок этди, иштирок этган тадбиркорларда 25 та мурожаат қабул қилиниб, 7 тасига жойида тушунчалар берилдиб ҳал қилинди, шундан, хал қилинмаган 18 таси “kb.business.gov.uz” порталига киритилиб, назоратга олиниб, ҳал қилинди.
Ҳозирда мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни даражаси бўйича туман, вилоят ва респулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда, Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39
Қабулхона мудири Ҳайдаров Иномжон Нўмонқулович
Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!
Муҳтарам фахрийлар!
Аввало, сиз, азизларни 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Мустақиллик йилларида бутун мамлакатимиз қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди.
Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини ҳаммамиз яхши англаймиз ва муносиб қадрлаймиз.
Бугун мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳалар сингари ички ишлар тизимида ҳам кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига хизмат қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда.
Азиз дўстлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгиланган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича бугунги кунга келиб 90 дан зиёд норматив-ҳуқуқий, 200 га яқин идоравий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши натижасида ички ишлар органларининг ташкилий тузилмаси, тезкор-хизмат фаолияти ва ходимлар олдига қўйилган талаблар мутлақо янгича тус олиб, аҳолига яқиндан хизмат кўрсатиш таъминланди.
Хусусан, қуйи тизимда туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг шахсий таркиб сони оширилди, олисда жойлашган аҳоли пунктларида қўшимча ички ишлар органлари бўлинмалари, таянч пунктлари ташкил этилди.
Ислоҳотлар натижасида, бевосита маҳаллаларда криминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга таъсир кўрсата оладиган ички ишлар органлари тизими шаклланди. Ходимларнинг шахсий жавобгарлиги оширилди.
Шу билан бир қаторда ходимларга қулай иш шароитлари яратилди, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторларига қулай шароит яратиб бериш мақсадида уларнинг ҳар бирига узоқ муддатли кредит асосида "Матиз" автомашиналари берилди. Хизмат ҳудудларидаги кўп қаватли уйлардан квартиралар ажратилди. Овулларда эса ҳар томонлама қулай, 2 сотихли замонавий лойиҳалар асосида хизмат уйлари қурилиб, фойдаланишга берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралидаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони талаблари асосида туманимиздаги мавжуд 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари учун бир нафардан, жами 13 нафар профилактика (катта) инспекторлари лавозимлари жорий қилинди.
Ҳозирда ҳар бир маҳаллада бир нафардан профилактика инспекторлари маҳалла раисларининг ҳуқуқбузарликлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш олиб бормоқда.
Бунинг натижасида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва профилактика инспекторлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик янада кучайди.
Таҳлилларга қарайдиган бўлсак, олиб борилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2020 йилга нисбатан 2021 йилда жиноятларнинг бир қатор турлари камайди.
Шунингдек, тумандаги мавжуд 13 та маҳалладан 5 тасида яъни Мингбулоқ, Боздун, Кокаяз, Кокпатас овул фуқаролар йиғини ҳамда Айтим маҳалласида шу кунга қадар бирорта ҳам жиноят содир этилмаслигига эришилди.
Бу каби ижобий натижаларни қўлга киритишда ҳудудларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари Жамшид Ризақулов, Шоҳруҳ Файзуллаев, Бобур Ибрагимов, Аслиддин Ахмедов ва Бекзод Каромиддиновларнинг хизматлари беқиёс.
Мухтасар қилиб айтганда, Ички ишлар органлари жазоловчи, назорат қилувчи органдан халқ, жамият, давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган, жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашадиган ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширадиган халқчил органга айланиб бормоқда.
25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни байрами билан Ички ишлар идораларининг барча ходимларини, фахрийларини яна бир бор самимий табриклайман!
Ички ишлар идоралари ходимларига эл-юрт тинчлиги, осойишталигини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши кураш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни бажаришда, бу шарафли касбни адо этишда куч-қувват, мустаҳкам соғлик тилайман!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Марказий сайлов комиссияси президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президент сайловида 16 036 914 нафар сайловчи овоз берган.
“Бугун Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайлов бўйича мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида соат 20.00 да овоз бериш якунланди. Ўзбекистон Республикасининг Европадаги айрим давлатлар ва Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйича сайловда иштирок этганлар 16 миллион 36 минг 914 нафарни ёки 80,8 фоизни ташкил этмоқда. Чет элларда овоз берган ватандошларимиз сони ҳақида эртага маълумот берамиз.
Сайлов кодексининг 96-моддасида, сайлов агар унда сайловчиларнинг камида 33 фоизи иштирок этган бўлса, ҳақиқий деб ҳисобланиши белгиланган. Демак, Сайлов кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови бўлиб ўтган ва ҳақиқий деб ҳисобланади”, дея таъкидлаган МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида.
Аввалроқ МСК соат 9:00 гача 2 439 291 нафар (12,3 фоиз), 11:00 гача 6 669 552 нафар (33,6 фоиз), 13:00 гача 10 462 575 нафар (52,7 фоиз) 15:00гача 12 748 549 нафар (64,2 фоиз) 17:00гача 14 258 780 нафар (71,8 фоиз) сайловчи овоз берганини маълум қилганди.
Сайловчилар рўйхатига жами 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчи киритилган. Сайлов кодексининг 97-моддасига кўра, президент сайловининг якуний натижаси ҳақидаги Марказий сайлов комиссияси қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади ва МСК расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади.
Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президентлик сайловида кураш «Миллий тикланиш»дан партия етакчиси Алишер Қодиров, ЎзЛиДеПдан амалдаги президент Шавкат Мирзиёев, «Адолат» СДПдан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов, Экопартиядан партия раиси Нарзулло Обломуродов ва ХДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова ўртасида кечди.
Агар номзодлардан бирортаси сайловда 50 фоиздан кўпроқ овоз йиға олмаса, сайловларнинг 2-босқичи ўтказилиши кўзда тутилган. Унда 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган икки номзод курашни давом эттиради.
Ўзбекистонда президент сайловлари ҳар 5 йилда ўтказилади. 2016 йилда ўтказилган охирги президент сайловларида Шавкат Мирзиёев 88 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонганди
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий сайлов округидаги Учқудуқ туманида жойлашган 23 та сайлов участкаларининг барчасида бугун эрталаб соат 8.00 да овоз бериш жараёнлари бошланди.
Овоз бериш Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда.
Сайловчиларнинг электрон рўйхати асосидаги охирги маълумотларга кўра, Учқудуқ туманида сайловчиларнинг умумий сони 24 616 нафарни, жумладан, биринчи марта сайловда қатнашувчи ёшлар 1719 нафарни ташкил этмоқда.
Учқудуқ тумани марказидаги 211-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари аҳолининг фаол иштирокида бошланди.
– Президент сайлови Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини белгилаб берадиган сиёсий тадбир – деди ШКБ Автомобиль транспорти бошқармаси кадрлар бюроси бошлиғи Ойбек Ҳамидов. – Биз бугун эрталабдан оиламиз билан сайлов участкасига келиб, фарзандларимиз келажаги учун ўзимиз танлаган муносиб номзодга овоз бердик.
Райхон Қодирова "Учқудуқ" газетаси бош муҳаррири
«Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, киритилган ўзгартишлар билан фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди.
Ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага қарши, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ва бошқа бир қатор жиноятларни қасддан содир этган шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас.
Маълум қилинишича, илгари қасддан ҳар қандай жиноятни содир этганлар фарзандликка олувчи бўлиши тақиқланган.
Шунингдек, ҳукумат томонидан тасдиқланадиган айрим касалликларга чалинганлар ҳам фарзандликка олувчи бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Сенатнинг XX ялпи мажлисида Миллий гвардия қўмондони, генерал майор Рустам Жўраев талабгорларнинг фарзандликка олувчилар рўйхатида йиллаб навбатда туриши, амалдаги тартибнинг қийинлиги одамларни ноқонуний йўллар билан бола сотиб олишга мажбур қилаётганини таъкидлаганди.
Билдирилишича, республикада фаолият юритаётган 13 та болалар уйларида жами 504 нафар бола тарбияланаётган бўлса, уларни фарзандликка олиш учун ҳозирги кунда навбатда 5792 нафар фуқаро турибди.
Фуқаролар йиллар давомида фарзандликка олувчилар рўйхатида навбатда туришлари улар томонидан қонуний ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнини четлаб ўтиб, ноқонуний йўллар билан бола сотиб олиш даражасига етиб бораётгани айтилди. 2017−2021 йиллар мобайнида бола савдоси бўйича 206 та жиноий ҳолат аниқланган.
«Ҳозир болани фарзандликка олиш масаласида кунига ўртача 53 тадан ортиқ мурожаат бўлмоқда. 20 кун ичида жами 1057 нафар фуқаро мурожаат қилди», деди Рустам Жўраев.
Миллий гвардия қўмондони август ойидан буён меҳрибонлик уйларидаги болалар сони 670 нафарга камайганини маълум қилган
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (https://www.lex.uz/docs/5090362)га асосан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлови Халқ банки томонидан нақд пул шаклида амалга оширилмоқда.
Бу эса, ФҲДЁ бўлимларида жойлашган банк кассалари олдида узундан-узун навбатларни юзага келтираётган эди.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини (“суюнчи пули”) ота-онадан бирининг банк пластик картасига ихтиёрийлик асосида ўтказиб бериш имконияти яратилди.
Бунда, ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими ота ёки онанинг хоҳишига асосан фаол ҳолатда бўлган банк пластик картасини махсус белги орқали танлайди ва бир марталик тўловни банк пластик картасига йўналтиради.
Халқ банки томонидан “суюнчи пули” қисқа муддатда фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб берилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими
Ҳаммамизга маълумки жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Қарор билан республиканинг барча туман (шаҳар) ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди.
Ушбу қарорда белгиланётган янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича маълумотларни қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали олсак бўлади.
Ҳужжатга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил
1 октябрдан жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилди.
Бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилди.
Қарорга мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан қуйидаги тартиблар амалга оширилади:
• туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат штат бирликлари тугатилиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди;
• туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат ходимлари адлия ходими ҳисобланади;
• туман даражасидаги давлат органларининг барча ҳужжатлари юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилади;
• юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилмаган барча юридик ҳужжатлар ҳақиқий эмас ҳисобланади;
•туман даражасидаги давлат органлари барча ҳужжатларни “E-huquqshunos” электрон тизими орқали электрон тарзда қабул қилади;
• юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланади;
• уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатлари бартараф этилади;
• аҳоли ва ижрочиларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилади;
• малакали ва ёш ҳуқуқшунослар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилиб, барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ечиш имконияти яратилади;
• давлат органлари ва ташкилотларида бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланади.
2021 йил 1 октябрдан давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиққан холда, Учқудуқ туманида ҳам юридик хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилди.Марказ Учқудуқ туман “Давлат хизматлари маркази” маъмурий биносида жойлашган булиб, Учқудуқ туман А.Темур кўчаси 33-уйда жойлашган.
Телефон рақами: 79-210-08-20
Улуғбек ТЎРАЕВ,
туман юридик хизмат марказ бошлиғи,
Маъруф УМЕРЗАКОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи.
Ассалому алайкум азиз ёшлар!
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Сиз азизларни, сизлар орқали бутун учқудуқликларни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қал-бимдан самимий муборакбод этаман.
1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий ша-роитда юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз.
Бу йил маънавий ҳаётимиз-дан мустаҳкам ва муносиб ўрин эгаллаган ушбу тарихий санани - Ўзбек тили байрами куни сифатида иккинчи бор нишон-ламоқдамиз.
Янгича руҳда нишонланаёт-ган ушбу қутлуғ санада она тилимизнинг бугунги ҳаётимиз-даги ўрни ва аҳамиятини, уни ривожлантиришдаги муҳим ва-зифаларни теранроқ тушуна-миз.
Ҳурматли Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев: “Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамият-нинг обрў-эътибо-ридир. Янги Ўзбекистонни, янги Ренес-санс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадлари-мизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаёт-бахш қудратига таянамиз” деган сўзлари она тилимизнинг мавқеини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда Учқудуқда яшаётган, Ўзбекистонимизни ягона ва аҳил оила деб билад-ган турли миллат ва элатлар вакиллари ҳам соф ўзбек тили-да сўзлаши уни ўрганишга катта қизиқиш ва истак билди-раётганлари айниқса эътибор-лидир.
Айни вақтда туманимизда истиқомат қилаётган барча мил-лат ва элатларнинг маданияти ва урф-одатларини, хусусан, уларнинг она тилларини ривож-лантириш учун ҳам зарур ша-роитлар яратилган. Таълим ўз-бек тили билан бирга қозоқ ва рус тилларида ҳам олиб борил-моқда.
Ҳурматли дўстлар!
Атоқли маърифатпарвар Аб-дулла Авлоний бобомиз айтганидек, тил – миллат руҳини юксалтирувчи буюк кучдир!.
Ёки бўлмаса, Исоқхон Ибрат таъкидлаганидек, “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний илмдир!”.
Шу маънода, Она Ватанга муҳаббат ва садоқат – она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади, десак, янглишмаган бўламиз. Бугун ушбу тушунча ҳар бир юртдошимизнинг ҳаё-тий эътиқодига айланганлиги ўзбек тили ва адабиёти, миллий маданиятимизни янада равнақ топтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг амалий ифодасидир.
Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг жаҳондаги нуфузи ортиб боргани сари шунга мутаносиб равишда тилимизга хорижликларнинг қизиқиши ҳам кучайиб бормоқда.
Жумладан, АҚШ, Япония, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Қозоғистон, Тожикис-тон ва бошқа кўплаб мамла-катларда ўзбек тили умумий ўрта таълим ва олий таълим муассасаларида ўқитилмоқда. Туркия Республикасининг 70 дан ортиқ олий таълим муас-сасаларида ўзбек тили ўрганил-моқда.
Азиз тумандошлар!
Она тилимизнинг софлигига нутқимиздаги ортиқча сўзлар, чет эл сўзларини қўшиш ва ше-ва элементларининг кўп қўлла-нилиши жуда катта таъсир кўр-сатмоқда. Адабий тил қоида-ларига риоя қилган ҳолда сўзланаётган нутқ тингловчига аниқ ва тушунарли бўлади.
Айниқса, бу масалага таълим муассасаларида асосий эътибор берилиши керак.
Давлат тилининг ҳуқуқий мақоми ва ҳимояси Ўзбекистон Рес-публикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси-нинг "Давлат тили ҳақида”ги Қонунида мустаҳкамлаб қўйил-ган. Қонуннинг 24-моддасида Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тил-ларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади деган қоида ўрнатилган ва жавобгар-лик белгиланган.
Шу маънода она тилимиз-нинг мавқеи, буюклигини сақлашда ҳар биримиз масъул-миз. Буни асло унутмаслигимиз лозим.
Азиз ва қадрли ватан-дошлар!
Сизларни - Ўзбек тили байрами билан яна бир бор самимий табриклайман.
Барчангизга соғлик-омон-лик, бахту саодат, хонадон-ларингизга тинчлик-хотиржам-лик, файзу барака тилайман.
Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!
Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (15.10.2021 646-сон) қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.
Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.
Учқудуқ туман адлия бўлими