Истиқлол туфайли маҳалла институти халқчил тузилма сифатида шаклланиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол қатнашмоқда ва ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин эгалламоқда
Бугун 22 март куни Ўзбекистонда "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроев бу тизимда фаолият олиб бораётган барча ходимларни табриклади.
Тумандаги мухташам ресторанлардан бирида тизим ходимлари учун ёзилган байрам дастурхонида қатор мехмонлар ва мутасаддилар иштирок этди. "Сизлар борсизки бугун маҳаллаларимиз тинч ва осуда. Олиб бораётган машаққатли ҳамда савобли ишларингизда омадлар ҳамда оилангизга фаровонлик тилаймиз" дея табрик сўзларини келтириб ўтди туман ҳокими.
Йил давомида самарали фаолият юритган ходимларнинг мехнатлари алоҳида эътироф этилиб, муносиб тақдирланди. Зеро меҳнатнинг муносиб тақдирланиши келгуси муваффақиятлар дебочасидир.