LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

02 Mar 2022

 

    Серқуёш ўлкамизга олам-олам қувонч-у шодликларга ва ширин ҳис туйғуларга бой баҳор фасли кириб келди!

    Бу янгиланиш фасли юртимизга шунчаки ташриф буюрмайди. Ўзбек халқининг таниқли ва иқтидорли шоираси Зулфияхоним таваллуди билан қадам ранжида қилади. 

    Учқудуқ туманидаги 20-сонли умумий ўрта таьлим мактабида баҳорнинг биринчи куни Зулфияхоним таваллудининг 107-йиллиги билан қарши олинди. "Баҳор келди сени сўроқлаб..." деб номланган тадбирда 20-мактабнинг "Зулфияхоним издошлари" тўгарагининг энг фаол қизлари иштирок этди. Истеьдодли қизлар шеьр шаклидаги нафосат маликаси - Зулфияхоним шеьрларидан, унинг ҳаёти ва ижодига оид маьлумотлар билан даврага кўтаринки рўҳ бағишлаган бўлса, куй ва қўшиқлар, баҳорий рақслар кетма-кетлиги даврага янада файз киритди. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар томонидан Зулфияхоним каби ўзбек қизлари юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносиб эканлиги тарғиб қилинди.

20-мактабнинг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Аннақулова Х.

 

 

01 Mar 2022

 

   Ҳурматли Президентимиз томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил “Яшил йиллик” умуммиллий тадбир йили деб эълон қилинди.

   Ўз навбатида, баҳорнинг илк кунида туманимизнинг ҳар бир фуқаросини ён-атрофни хушманзара бўлишига ҳисса қўшишини хоҳлаймиз.

    Шу кунларда Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги Дауғизтау кони ўзининг навқирон 20 ёшини нишонламоқда. Сана муносабати билан ўтказилган тадбир аввалида “Яшил йиллик” умуммиллий ҳаракат доирасида фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кўчат экиш ишлари олиб борилди.

    Ватан боғини обод ва файзли бўлишига муносиб ҳисса қўшиб, кўчат экишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ нуронийлар қадаган ниҳоллар эрта бир кун азим дарахтга айланишига шубҳа йўқ!

Фарруҳ АБДИМЎМИНОВ,

ШКБ ёшлар етакчиси.

 

01 Mar 2022

 

     Мамлакатимиз саноатининг фахри, байроқдори бўлган Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги “Дағизтау” кони ташкил этилганлигига 20 йил тўлди.

    Бугун ўзининг навқирон 20 ёшини нишонлаётган меҳнат жамоаси, соҳа фидоийлари ҳамда корхонада узоқ йиллар ишлаб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган нуронийлар иштирокида тадбир ўтказилди.

    Шунингдек тадбирда Навоий кон-металлургия комбинати АЖ бош директори Қ.Санақулов, Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Шимолий кон бошқармаси директори Н.Ахатов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Тадбирда таъкидланганидек, “Дауғизтау” кони мустақил Ўзбекистон тарихида иш бошлаган дастлабки конлардан бири бўлиб, 3 - сонли гидрометаллургия заводининг хомашё базаси ҳисобланади. Албатта, 20 йил тарих учун қисқа давр бўлиши мумкин. Аммо, ана шу муддатда “Дауғизтау” конининг узунлиги қарийб 3 минг метрга етказилди. Бу эса ҳали унинг ён - бағирларида очилмаган мўъжизалар кўплигини англатади. Шу боис бу ерда кон умрини узайтириш мақсадида геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бундан 20 йил муқаддам “Дауғизтау”да бошланган бунёдкорлик ишларини кенгайтириш, янада юқори босқичга кўтариш, мустақил юртимиз иқтисодий қудратини юксалтиришни кўзлаб, конда руда қазиб олиш режа-топшириқларини ортиғи билан адо этиш – бугунги жамоа зиммасидадир!

   “Дауғизтау” кони – 20 ёшда мавзусида ўтказилган маърифий тадбирда корхона ишчи-ходимларининг бир гуруҳи 1,2,3 даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.

    -Бугунги кунда 3 - сонли гидрометаллургия заводига олтинга бой маъданларни етказиб бераётган конда 500 нафарга яқин ишчи-ходим фаолият юритаяпти. Айни вақтда “Дауғизтау” кони 270 метрдан зиёд чуқурликка эга бўлиб, ундан фойдаланиш вақтидан бошлаб, 217 миллион куб метрга яқин тоғ жинслари 3 - сонли гидрометаллургия заводига хомашё сифатида етказиб берилган. 2021 йилда эса кон ташкил топгандан буён қазиб чиқариш бўйича рекорд натижа қайд этилди. “Дауғизтау” ва “Мағрибкон” карьерларидан 33 миллион куб метрдан ортиқ кон массаси қазиб олинди, - дейди кон бошлиғи Шерзод Ҳамроев.

    -“Дауғизтау” кони ташкил этилганлигининг 20 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда – дейди кон бош маркшрейдери Шахобиддин Гадоев. -Менинг камтарона меҳнатларим юксак баҳоланиб, сана муносабати билан менга 3-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони берилди. Албатта бу каби эътироф ва эътибордан кўнглимиз тоғдек юксалди. Белгиланган режа-топшириқларни ортиғи билан уддалашга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

    Тадбир доирасида йиғилганлар “Дауғизтау” кони кузатув майдончасида бўлиб, техникаларнинг ҳаракатланиш жараёнини онлайн кузатишди. Кон фаолияти билан яқиндан танишдилар.

    Ҳа, бугунги дориламон кунларга шукроналик ҳисси билан меҳнат қилаётган Ҳуррият, деб аталмиш муқаддас неъматни кўз қорачиғидек асраш, уни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва боқийлигини таъминлашга муносиб улуш қўшаётган “Дауғизтау” кони жамоасига мустаҳкам соғлик, оилаларига тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилаймиз. Олган тупроғингиз зар, иродангиз мустаҳкам бўлсин, деймиз!

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

01 Mar 2022

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида соҳага оид маълумотлар тақдим этилди.

    Қайд этилишича, жорий йил 1 апрелдан ногирон бўлиб қолган муддатидан қатъий назар имконияти чекланган шахсларга бир хил миқдорда нафақа тайинланади. 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи она-оталарга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда янги нафақа жорий этилади. 

    Шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 440 минг сўмдан 622 минг сўмгача оширилади. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади. 

    Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.  

    2022 йил 1 апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 2022 йил 1 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади ҳамда октябрдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.  

    Ҳозирга қадар 5 турдаги имтиёзли тоифага эга салкам 70 минг фуқарога уй-жой коммунал хизматлари харажатларини қисман қоплаш учун компенсация пуллари тўлаб келинган. Жорий йил 1 мартдан эътиборан яна 30 минг нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз нафақа олувчига ҳам 130 минг сўм миқдорида компенсация тўлови жорий қилинади. Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларга ҳар ой 289 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.  

2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 триллион сўм йўналтирилиши режалаштирилган. 

– Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчасидан мақсад битта – аҳолини турмуш даражасини яхшилаш, – дейди Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров. – Жумладан, сўнгги икки йилда пенсия ва нафақа миқдорларини сезиларли даражада мунтазам равишда ошириб борилди.  

   Жорий йилдан ишламайдиган ва пенсия олмайдиган Афғонистондаги урушда ўз байналмилал бурчларини бажарганларга уй-жой коммунал тўловлари учун компенсация тўлови жорий этилади. Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаб берилади.  

    2022 йил 1 июлдан бошлаб пенсияларни биргина паспорт асосида тайинлаш тизими  ишга туширилади. Эндиликда жорий йил 1 октябрдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган болаларга нафақаларни ариза талаб этилмаган ҳолда "проактив" тарзда тайинлаш хизмати амалиёти йўлга қўйилади. 

    Шунингдек, парваришга муҳтож ёлғиз пенсионерлар ва 100 ёшдан ошган фуқароларга компенсация тўлови учун бюджетдан 36,4 миллиард  сўм ажратилиши режалаштирилган

 

28 Feb 2022

     Ҳукумат қарорига (89-сон, 25.02.2022 й) кўра Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

? Регламентга кўра:

➖ Тиббиёт муассасаси ходими – ўлим ҳолати тасдиқлангандан сўнг, вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁ бўлимига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.

➖ ФҲДЁ бўлими – ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва маълумотни тиббиёт муассасаси ва Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборади.

➖ Тиббиёт муассасаси ходими – QR-код тасвири туширилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга дарҳол икки нусхада чоп этиб беради.

➖ Пенсия жамғармаси бўлими – ҳар ойнинг 5-санасигача ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Тижорат банкининг ҳисобварағига молиялаштиради.

➖ Тижорат банки – QR-код туширилган ўлим ҳақидаги маълумотнома асосида Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.

➖ ФҲДЁ бўлими вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг исталган вақтдаги талабига асосан экстерриториал тамойил асосида ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани чоп этиб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.

? Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади.

Учқудуқ туман адлия бўлими

 

28 Feb 2022

    Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 21 декабрда қабул қилинган

   Сенат томонидан 2022 йил 3 февралда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 291-модданинг иккинчи қисмидаги «2021, 2241-моддаларида» деган сўзлар «2021-моддаларида, 2241-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2241-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузганлик учун ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузишни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиб, ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади»;

3) 245-модданинг биринчи қисмидаги «222, 2241, 2242-моддаларида» деган сўзлар «222-моддасида, 2241-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 2242-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) қуйидаги мазмундаги 2482-модда билан тўлдирилсин:

«2482-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ушбу Кодекснинг 224-моддасида ва 2241-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тарзида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақли»;

5) 287-модданинг 2-бандидаги «224, 2241, 2242-моддаларида» деган сўзлар «224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида, 22721-моддаси биринчи қисмида, 22723-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 291-модда биринчи қисмининг «е» бандидаги «224, 2241, 2242-моддаларида» деган сўзлар «224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида, 22721-моддасининг биринчи қисмида, 22723-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 305-модданинг учинчи қисмидаги «2021, 2241-моддаларида» деган сўзлар «2021-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 3461-модданинг учинчи хатбошисидаги «2241-моддасида» деган сўзлар «2241-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 3462-модданинг иккинчи қисмидаги «Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси» деган сўзлар «Чегара қўшинлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

   Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2022 йил 15 февраль,

ЎРҚ-753-сон

 


 

28 Feb 2022

    Учқудуқ тумани олис чўл ҳудудида жойлашган бўлиб чорвачиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади. Туманда асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Учқудуқ туманида бугунги кунда 114 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 27 та чорвачилик МЧЖ лари фаолият юритмоқда.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва чорвачи-ликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6059 сонли Фармони ва вилоят ҳокимининг 2020 йил 23 сентябрдаги К-125 сонли ҳамда туман ҳокимининг 2020 йил 29 сентябрда 250-Қ сонли қарорлари асосида Республикада Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.

    Қабул қилинган фармон негизида ҳудудларда қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган барча яйловлар қўмитанинг доимий эгалигига ўтказиш белгиланиб вилоят ҳокимининг 2020 йил 2 октябрдаги Қ-131 сонли ва туман ҳокимининг 2020 йил 15 октябрдаги 265-Қ сонли қарорлари асосида туман ҳудудида қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган туман заҳира ерларидан жами бўлиб 

3309.2 гектар яйлов ерлари ҳамда туман Давлат ўрмон хўжалиги балансидаги 389477 гектар яйлов ерлар қўмитасининг доимий эгалигига ўтказилди.

Қабул қилинган Фармон ва қарорлар негизида 2021 йил 21 октябрда туманда чорвачиликга иҳтисослашган “Учқудуқ чорва Кластер” МЧЖ ташкил этилди.

Бугунги кунда “Учқудуқ чорва Кластер” МЧЖ билан 114 та Чорвачилик фермер хўжалиги ва 27 та чорвачилик МЧЖ лар шартнома асосида фаолият юритмоқда. 

“Учқудуқ чорва Кластер” МЧЖ га жами 400 минг га ер майдони ажратилган бўлиб, шундан чорвачилик фермер хўжаликлари ва МЧЖ ларга жами бўлиб 292387,5 га ер майдонлари ижара асосида фойдаланишга берилган. Ҳозирда “Учқудуқ чорва Кластер” МЧЖ таркибида 107613 га ер майдони заҳирасида сақланмоқда.

2022 йил 1 январь ҳолатига “Учқудуқ Чорва Кластер” МЧЖ таркибидаги 114 та чорвачилик фермер хўжаликларида чорва моллари ва паррандалар бош сони бўйича:

   Ўтган йилга нисбатан йирик шоҳли қорамоллар жами 1371 бош бўлиб, 112,0 фоизга, сигирлар 697 бош бўлиб, 109,9 фоизга, қўй ва эчкилар 74611 бош бўлиб, 109,3 фоизга, отлар 1495 бош бўлиб, 112,1 фоизга ошган. 

   2022 йил 1 январь ҳолатига ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотлари бўйича:

  Ўтган йилга нисбатан 737 тонна (тирик вазнда) гўшт етиштирилган бўлиб, 116,2 фоизга, соғиб олинган сут 652 тонна ташкил этиб, 173,9 фоизга, қирқиб олинган жун 149 тоннани ташкил этиб, 101,4 фоизга бажарилган.

    Туманда 2022 йилда чорвачилик ва унинг тармокларини ривожлантириш учун умумий киймати 64 млрд 726 млн.сўмлик 

   53 та лойиҳалар амалга оширилиб янгидан 206 нафар иш ўринлари яратилади.

    Биргина 2022 йилда чорвачиликнинг қўйчилик йўналишида 30 та лойиҳа амалга оширилиши назарда тутилиб умумий қиймати 36,0 млрд.сўм сарфланиши режалаштирилган.

    Тажриба асосида туман марказидан 75 км узоқликда жойлашган “Мингбулоқ” овул фуқаролар йиғинида наслли қўйчилик ва эчкичиликни ривожлантириш мақсадида чорвачилик йўналишда фаолият юритиб келаётган “Uchquduq chorva klaster” МЧЖ томонидан умумий қиймати 8,0 млрд. сўм маблағ сарфлаб қўшни Қозоғистон Республикасидан 1,5 минг дона “Эдилбай” зотли қўйлар ҳамда 0,8 минг дона ангор зотли эчкилар олиб келиниб аҳоли хонадонларига имтиёзли кредит маблағлари асосида тарқатилади. 

   Бундан ташқари четдан олиб келинган наслли қўй ва эчкиларга ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ветеринария ва сервис хизматлари кўрсатилади. Ушбу лойиҳаларнинг ишга тушириш натижасида қўшимча яна 21 та доимий иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. 


 

28 Feb 2022

 

    Президент томонидан 2022 йил 18 февралдаги «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-755-сон Қонун имзоланди.

    Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагилардан иборат:

биринчидан, 3-модда еттинчи хатбоши билан тўлдирилди ва унга кўра божхона органларининг вазифалари доираси кенгайтирилди. Эндиликда, улардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этишдир;

иккинчидан, 7-модда ҳам тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилди ва уларга мувофиқ, божхона органлари божхона аудитини амалга ошириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатишга ҳақли;

учинчидан, 13-модданинг тўртинчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда қуйидаги алоҳида ҳолларда божхона органлари хизматга қабул қилиниши белгиланди:

• Президентнинг фармони, қарори ёки фармойиши, шунингдек розилиги ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёхуд ДБҚ раисининг буйруғи асосида – бошқа давлат органларининг ва ташкилотларининг ходимлари;

• ДБҚ раисининг буйруғи асосида – ёши 30 дан ошган, тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар.

тўртинчидан, 13-модданинг бешинчи қисми ҳам ўзгартирилди. Ўзгартишларга мувофиқ, ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар божхона органларига хизматга қабул қилиниши мумкин бўлмаган шахслар қаторига қўшилди;

бешинчидан, 17-модданинг биринчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда айтилишича, ДБҚ раиси Бош вазирнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади;

олтинчидан, 18-модда иккинчи қисм билан тўлдирилди. Эндиликда, божхона органларига қабул қилинган ходимлар (Божхона институти битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади.

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

   Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

25 Feb 2022

    Суд-ҳуқуқ ислоҳатлари, янги қабул қилинган қонунлар ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқбузарлик профилактикаси юзасидан тузилган “Медиа-режа” ижросини таъминлаш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида жорий йилнинг 24 февраль куни Учқудуқ туман судлари раислари ва Учқудуқ туман адлия бўлими билан ҳамкорликда Учқудуқ тумани “Шалхар” ОФЙда сайёр учрашув ташкил этилди.

   Амалга оширилган сайёр қабул давомида ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 7 та фуқаролар мурожаатлари юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

   Сайёр қабул жараёнида фуқаро Р.Санакулов мурожаат қилиб, унда у 2002-2010 йилларда НКМК Шимолий кон бошқармасига қарашли 

   3-сонли Гидрометаллургия заводи сулфат кислота ишлаб чиқариш цехида ўта зарарли ва ўта хавфли иш ўринларда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик фактини белгилаб беришни, ушбу ишлаган йилларида айрим даврлари аттестация кўригидан ўтказилмаганлиги сабабли имтиёзли равишда пенсияга чиқа олмаётганлигини билдирди.

   Суд раиси Б.Шерматов томонидан фуқаро Р.Санакулов имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги аризаси қабул қилиниб, мурожаатчининг мурожаати ижобий ҳал қилинди.

   Шунингдек, учрашув давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиш ҳолатларини олдини олиш, аёллар ва вояга етмаган ёшлар жиноятчилиги келиб чиқиши сабаблари ва уларни олдини олиш, оилавий ажримларни сонини камайтириш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича 

Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов


 

25 Feb 2022

     Ҳукумат қарори (81-сон, 21.02.2022 й.) билан Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартибитўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Низомга кўра, томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга 2026 йил 1 январгача омборхоналарни жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

     Бунда талабгорлар ҳар йили 1 апрелгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон ариза тақдим этади.  

   Аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи туман фермерлар кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчиси тавсияномаси илова қилинади.

    Туман фермерлар кенгаши молия бўлими билан бирга 5 иш кунида ариза ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини, талабгорларнинг молиявий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади.

    Ҳар йили 15 апрелгача талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади.

     Ҳар йили 20 апрелгача субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилиб, умумлаштиради.

     Субсидия объекти харид қилингандан сўнг манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон шаклда юборади.

    Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида талабгорларнинг субсидия объекти жойига чиқиб ўрганилиб, хулоса расмийлаштирилади.

    Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотлар 3 иш кунида республика ишчи гуруҳига тақдим этилади.                                                                           Сўнгра республика ишчи гуруҳи:

    5 иш кунида хулоса ва маълумотларни ўрганиб чиқади. Заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади;

    3 иш кунида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради.

    Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси хулоса келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида талабгорлар билан шартнома тузади.

     Шартнома имзолангандан 3 иш кунида субсидия талабгорларнинг банкдаги асосий ҳисобварақларига “UzASBO” дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.

 

Учқудуқ туман адлия бўлими

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: