LOTIN-КИРИЛЛ

Маҳалла тизими ходимлари куни муборак бўлсин

Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари!

Қадрли тадбир иштирокчилари!

Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда тумандошларимизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган муҳим сана – Маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Маҳалланинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тубдан ошириш борасида қилинаётган ишлар, айниқса, ёшлар, нуронийлар ва хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида янада яққол кўзга ташланмоқда.

Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан ҳозирги кунда ҳар бир маҳаллада бу йўналишда янги тизим яратилган бўлиб, аҳоли учта ижтимоий дафтарга киритилади, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масала маҳалланинг ўзида ҳал қилинади. Шунингдек, ижтимоий дафтарлар учун бериладиган маблағлар бандлик, тадбиркорлик ва касаначилик жамғармаларидан ҳар бир маҳаллага тақсимланади. Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзида, “еттилик” ихтиёрида бўлади.

Жумладан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Учқудуқ тумани бўлими ташкил қилинган бўлиб, 14 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида “олтиталик” фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг 1 майига қадар ҳар бир маҳаллада ижтимоий ходим ҳам иш фаолиятини бошлайди. 

Дунёнинг бирор бир мамлакатида учрамайдиган миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳаллаларимиз гўзал ва бетакрор Ватанимизда тинчлик ва аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик маконига айлангани билан албатта барчамиз фахрланамиз.

Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!

Муҳтарам фаоллар!

Бугунги маҳалла ходими фаол ислоҳотчи сифатида, аввало, замон билан ҳамқадам бўлиши, ўз билим ва малакасини доимий ошириб бориш ҳақида ўйлаши, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини ҳаётга татбиқ этиш, турли ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни тадбиркорлик марказларига айлантириш чораларини кўриши даркор.

Бугунги мураккаб ва синовли кунларда маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари ана шундай масъулиятли вазифаларни адо этишда фаол иштирок этиб, барчага ўрнак ва намуна бўласизлар, деб ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай олижаноб ишларга бош-қош бўлиб келаётган жонкуяр маҳалла оқсоқоллари ва фаолларига, ҳудуд равнақига муносиб улуш қўшаётган тумандошларимизга самимий миннатдорлик билдираман.

Биз маҳаллаларимизни янада обод ва фаровон этишда бундан буён ҳам сизларнинг куч-ғайратингиз, билим ва тажрибангизга таянамиз, албатта!

Сиз, азизларни бугунги байрам билан, туманимизда давом этаётган Наврўз айёми ҳамда муборак Рамазон ойи билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файзу барака, серқирра ва масъулиятли фаолиятингизда ютуқ ва омадлар тилайман.

Эътиборингиз учун рахмат!

O'qilgan: 264 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: