Учқудуқ туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг методбирлашма раҳбарлари ўртасида "Энг ижодкор, изланувчан, ташаббускор методбирлашма раҳбари" танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда иштирокчилар 3 та шарт бўйича беллашдилар. 1-шартда методбирлашма раҳбарлари томонидан иш фаолияти ва самарадорлиги тақдимот шаклида очиб берилди. 2-шартда эса муаммоли вазият асосида "Маҳорат дарслари"ни ташкил қилишди. 3-шартда эса мутахассислиги бўйича 5 та тест топшириқларни бажардилар ҳамда мантиқий саволларга жавоб беришди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 1-ўринни 9-мактабнинг қозоқ тили ва адабиёти фани методбирлашма раҳбари Рзахметова Балжан, 2-ўринни 10-мактабнинг амалий фанлар методбирлашма раҳбари Саноева Сарвиноз, 3-ўринни 6-мактабнинг филология фанлари методбирлашма раҳбари Арабова Шохидалар эгаллади. Ғолиблар бўлим томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ТУМАНДА ЭНГ ЯХШИ МEТОДБИРЛАШМА РАҲБАРИ АНИҚЛАНДИ
Latest from Hokimiyat matbuot xizmati
- PF-6247 Farmon bo‘yicha ma’lumotlar
- 2025- йил 1-мавсумда Фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан маълумот
- OTALIK BELGILASH TARTIBI QANDAY ?
- Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни қонунчиликда белгиланган ахборот ресурсларида эълон қилиш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг йўлга қўйилишини
- ID 050364395006 loyihani amalga oshirish bo‘yicha xarid qilinadigan tovar (xizmat)lar REESTRI
Leave a comment
Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.