Парламентнинг юқори палатасида доимий асосда ишловчи сенаторларнинг ҳудудларга чиқиб Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар тарғиботига бағишланган учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча Учқудуқ туманида ўтказилди. Унда туман кенгаши депутатлари, кенгаш ҳузурида ташкил этилган “Халқпарвар” комиссяиси аъзолари ҳамда Олий Мажлис Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Гадоев Эркин Файзуллаевич иштирок этдилар.
Очиқ-ошкора ва самимий ўтган учрашувда “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги Сенат қарорининг махзмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, “Халқпарвар” комиссияси фаолиятини ташкил этиш борасидаги масалалар ўртага ташланди.
Жумладан, 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши, жорий йил 1 июлдан бошлаб эса жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизини йўналтириш белгиланганлиги қайд этилди.
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилиб, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида “Халқпарвар” комиссияси фаолияти йўлга қўйилганлиги таъкидланди.
Комиссия фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Яъни, уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишда “Халқпарвар” комиссиясининг роли ва аҳамияти ҳақида гапирди.
Шунингдек, туман бюджетлари маблағларининг тегишли қисмини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш бўйича ҳам назоратни олиб боришда халқ вакиллари – жойлардан сайланган депутатларнинг фаол иштироки ҳам муҳим аҳамият касб этади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.