Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, 2021 йил 2 май куни Туркияга коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Туркияга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қабул қилинган ҳукумат фармойишига асосан Uzbekistan Airways томонидан ажратилган юк самолётида Истанбул шаҳрига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилди.