LOTIN-КИРИЛЛ

Ўзбекистоннинг еттита ҳудудида ногиронлиги бўлган болаларга кундузги парвариш хизматлари ишга тушади

Март ойида Ўзбекистоннинг еттита ҳудудида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парваришлаш хизмати синов тариқасида ишга туширилади.

Бу ҳақда "Имконияти чекланган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармонига таяниб, Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга кўра, жорий йил 1 мартдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларни кундузги қабул қилиш хизмати ташкил этилади. 1 октябрга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давлат-хусусий шериклик асосида шундай хизмат йўлга қўйилади.

Ушбу ташаббус доирасида ногиронлиги бўлган болалар кундузги муассасаларга ота-оналар ва "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида қабул қилинади. Шартномалар психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида тузилади.

Бундан ташқари, жорий йил 1 мартдан бошлаб болаларни парваришлаш хизматлари соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тартиби жорий этилади.

Унга кўра, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болага кундузги парвариш хизматидан фойдаланилган ҳар бир кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи, 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болага эса 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун субсидия миқдорига келсак, у 1,1 оширувчи коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.

Шунингдек, кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир фарзанди учун юқорида кўрсатилган субсидия умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.

O'qilgan: 166 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 05 Feb 2025

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: