Кўпкари, улоқ халқимизнинг қадимий миллий ўйинларидан саналади. Куни-кеча Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан Узунқудуқ овулида кўпкари мусобақалари ташкил этилди.
Кенг жамоатчилик вакиллари, бошқа туман ва вилоятлардан келган меҳмонлар, чавандозу полвонлар иштирок этган тадбирда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев сўзга чиқиб, марказий Осиё давлатларида мардлик, жасурлик, эпчиллик ва ҳалоллик асосига қурилган кўпкари, улоқ сингари қадим миллий ўйинлар асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келаётганлиги, бугунги кунда ҳам ана шу миллий ўйинларни ривожлантириш ва тарғиб қилишга қаратилган ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлади.
Учқудуқликлардан ташқари Андижону Бухоро, Самарқанду Қорақалпоғистондан ҳамда қўшни туманлардан 107 нафар чавандоз ва полвонлар қатнашган ушбу ўйинлар ғоят шиддатли кечди. Совринга туя, отлар, қўйлар, тилла тақинчоқ ва пул мукофотлари қўйилган ўйинларда энг моҳир чавандозлар ғолиблар қаторидан жой олди. Бош соврин қизил туяга Бухоро вилоятидан ташриф буюрган Аваз чавандоз билан Ойбек полвон эгалик қилишди.
Мусобақа давомида моҳир чавандозлар бизга аждодлардан-авлодларга мерос бўлиб ўтиб келаётган миллий анъаналаримиз бўлган от спортининг янги турлари бўйича ўз маҳоратини намоён этди.
Шиддатли ва қизғин беллашувлар остида кечган ушбу беллашув барчага бирдек хуш кайфият улашиб, иштирокчи ва томошабинларда катта таассурот қолдирди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
2022/2023 ўқув йилида “Мактабда маданият маркази” лойиҳаси асосида 7 та қўшимча тўгарак ташкил этилди.
“Қизилқум” маданият марказида жами 10 та тўгарак, битта “Хуш чақ-чақ” халқ ҳаваскор театри фаолият олиб бормоқда. 3 нафар бошқарув ходимлар, 14 нафар ижодий ходимлар, 7 нафар ишчи техник ходимлар ишлайди.
2022 йил биринчи ярим йиллиги учун оммавий байрам томоша ва халқ сайлларини ташкиллаштириш, маданий тадбирларни ўтказишга жами 7 млн сўм шундан, 5.099983 минг сўмлик саҳна либослари, 2.119600 сўмга саҳна безаклари қонунда белгиланган тартибда “LOT” программа тизими орқали олинди.
2017 йилда Учқудуқ туман халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида 5989 нафар ўқувчи таълим олган бўлса бугунги кунда тумандаги умумтаълим мактабларида 8046 нафар ўқувчилар таҳсил олиб келишмоқда.
2018 йилда “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида тумандаги 1-сонли мактабида 708 млн сўмлик, 6-сонли мактабида 761.5 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек Инвестиция дастури асосида Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ ҳудудида 4 млрд 878 млн сўмга 216 ўринли янги мактаб биноси замонавий тусда барпо этилди.
2019 йилда “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида, 11-сонли мактабида 3 млрд 545 млн сўмлик, 12-сонли мактабида 3 млрд 612 млн сўмлик қурилиш-тамирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, тумандаги 20-сонли мактабида ўқувчи сиғими ортиб кетганлиги боис Инвестиция дастури асосида қўшимча 420 ўринли янги бино қуриб фойдаланишга топширилди.
2021 йилда тумандаги 10-сонли мактабида қўшимча 360 ўринли янги ўқув биноси ва мактаб биносини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Давлат дастури асосида туманнинг олис “Кўкаяз” ОФЙдаги 14-сонли мактаби ва “Узунқудуқ” ОФЙ жойлашган 15-сонли мактаби биноларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Олий тоифали ўқитувчилар улуши 2017-2018-ўқув йилида 1.10 % ни, 2019-2020-ўқув йилида 1.50 % ни, 2020-2021-ўқув йилида 6.5 % ни ташкил этган бўлса бугунги кунда 23.8 % ўқитувчилар олий тоифали педагоглар ҳисобланади. Шунингдек, 1-тоифали ўқитувчилар улуши 2017-2018-ўқув йилида 10.70 % ни, 2019-2020-ўқув йилида 16.40 % ни, 2020-2021-ўқув йилида 18.6 %ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 29.1 % ўқитувчилар олий тоифали педагоглар ҳисобланади.
2017-2018 ўқув йилида 8 нафар, 2018-2019 ўқув йилида 10 нафар, 2019-2020 ўқув йилида 8 нафар, 2020-2021 ўқув йилида 8 нафар, 2021-2022 ўқув йилида 7 нафар педагоглар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
2018-2019-ўқув йилида 37.7 % ни, 2019-2020 ўқув йилида 44.1 % ни, 2020-2021-ўқув йилида 60 % ни ташкил этган бўлса, 2021-2022-ўқув йилида мактаб битирувчиларининг 74 % олий таълим муассасаларига қамраб олиниши таъминланди.
77 нафар чет тили фани ўқитувчилари фаолият юритаётган бўлса шундан
72 нафари, 94.7 % да халқаро ва миллий даражадаги сертификатлар мавжуд. Туманда 36 нафар чет тили ўқитувчилари халқаро С1 сертификатига эга бўлиб, ойлик иш ҳақига қўшимча 50 % ҳар ойлик устама олиб келишмоқда.
Миллий рейтинг натижаларига кўра 2021 йилда Учқудуқ тумани республикадаги 207 та туман ва шаҳарлар ичида 8-ўринда, вилоят миқёсида 3-ўринда қайд этилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш акциясига асосан туман бўйича корхона, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан куз ҳамда баҳор мавсумида 1 016000 минг туп мевали ва манзарали саксавул бута кўчатлари экилган.
Кўчатхоналар сонини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда, туман ўрмон хўжалиги бўлими тамонидан 1 га кўчатхона ташкил етилди ва ташкилот корхоналарга манзарали ва саксавул бута кўчати билан таминламоқда.
Давлат экологик назорати доирасида 800 дан ортиқ назорат тадбирлари ўтказилди, 349 дан ортиқ профилактика тадбирлари олиб борилиб, унда 289 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни ва буталарни ноқонуний кесган 20 нафар шахсларга 30 150000сўм маъмурий жарима ва 218 00000 сўм табиатга етказилан зарар белгиланди.
Давлат экологик назорати доирасида 800 дан ортиқ рейдлар ўтказилди, 349 дан ортиқ профилактика тадбирлари олиб борилиб, унда 289 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.
2022 йилда туман бўйича 2 гектар ер майдонда “Яшил майдон”лар ва 6,2 гектар ер майдонда “Жамоат парк”лари ташкил этилди ҳамда “Яшил майдон”ларда 514 туп, “Жамоат парк”ларига 951 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди, шу кунга қадар 20 гектар майдон кўкаламзорлаштирилган.
Туманда умумий майдони 1 200 000 гектар бўлган “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи ташкил этилди. Ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этилиши муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига нисбатан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони улуши 11,2 % га етказиш амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган 30 дан ортиқ турдаги ноёб ҳайвон турлари, 10 дан ортиқ ўсимлик турлари ҳудудий жиҳатдан муҳофаза остига олинди.
2022-2023 йил давомида махаллий телевиденияда 3 та ва марказий матбуотда 2 та чиқишлар, маъруза ва суҳбатлар 200 та матбуот анжумани, 1 та сайт, интернет нашрлар 1200 та тозалик, дарахт экиш, суғориш акциялари 55 та, ташкил этилди ҳамда Ижтимоий тармоқларда 100 дан ортиқ постлар жойлаштирилди.
Жорий йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларни ижроси бўйича олиб борилган ижобий ишлар натижасида дастур доирасида 206 млрд. 141 млн. сўм яъни, режага нисбатан 100,9 фоиз миқдорида маблағлар ўзлаштирилди ва дастурдаги 94 та бандда белгиланган чора - тадбирлар ижроси тўлиқ бажарилишига эришилди.
2022 йил давомида 1-2 мавсумларда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга қарийб 3,3 млрд.сўм, тумандаги таълим массасаларининг ўқув сифатини яхшилаш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун 1.7 млрд.сўм, тумандаги таълим массасаларини таъмирлаш учун 700,0 млн.сўм, кўча ёритиш чироқлари ўрнатиш учун 100.0 млн.сўм, Йўлчилар ОФЙдаги ичимлик сувини таъмирлаш учун 650.0 млн.сўм, туман марказига суғориш тизими қувурларини тортиш учун 200,0 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
2022 йил учун 1 019,1 минг АҚШ доллар (шундан, саноат маҳсулотлари 1 019,1 минг доллар) миқдоридаги экспорт режаси белгиланган бўлиб, йил якуни билан 1001,3 минг АҚШ долларлик миқдорида (шундан, саноат маҳсулотлари 1001,3 минг АҚШ доллар) экспорт ҳажмлари амалга оширилди.
Жорий йилнинг декабрь ойига қадар 3872 та янги иш ўринлари яратилди яъни режага нисбатан 113,4 фоизга бажарилишига эришилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2 150 та режа белгиланган бўлиб, 2 835 та иш ўринлари яратилди ёки режага нисбатан 131,9 фоизни ташкил этади.
461 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 13 645,0 млн.сўмлик кредит ажратилди.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги йўналишига 8 566,6 млн.сўм, шундан,
майда шохли чорва моллари учун 5 469,8 млн.сўм, қора мол 258,0 млн.сўм, 304,0 млн.сўм туячилик, 2 096,5 млн.сўм йилқичилик учун, паррандачилик учун 283,0 млн.сўм, балиқчилик учун 155,0 млн.сўм йўналтирилди.
Шу билан бирга, мебел ишлаб чиқариш ускуналари ва хом ашёлар учун 325,0 млн.сўм, макарон ишлаб чиқариш ускуналари учун 124,0 млн.сўм, миллий ширинликлар тайёрлаш ускуналари учун 560,1 млн.сўм, мусқаймоқ ишлаб чиқариш ускуналари учун 128,0 млн.сўм, ва хизмат соҳасини ривожлантириш бўйича 3 941,5 млн.сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.
Жорий йилнинг январ-декабрь ойлари давомида 4 313 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 916 нафари доимий иш жойларига, 569 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 2 828 нафари ўзини ўзи банд қилинди.
2022 йилнинг январ-декабрь ойларида 30 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Бандлик жамғармаси”нинг 124,9 млн.сўм маблағлари ҳисобига керакли асбоб-ускуна, 108 нафар фуқарога “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси”дан ҳунармандлик уюшмасига аъзолик бадали учун 88,5 млн.сўм, 110 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Ёшлар дафтари жамғармаси”дан 531.7 млн.сўм, ва “Аёллар дафтари жамғармаси” дан 35 нафар фуқароларга 188.2 млн. сўм маблағлари ҳисобидан керакли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар ажратилди.
2022 йилнинг январ-декабрь ойларида маҳалла ва овуллардаги фуқароларга 250 та хонадонга 8 128,3 млн.сўмлик 2 809 бош қўй ва эчкилар, 15 бош йирик шохли насилли қорамол, 144 бош от, 14 бош туя тарқатилди.
“Обод маҳалла” дастури доирасида 2022 йилда 13176 млн. сўмлик маблағ ҳисобидан туманнинг 2 та “Айтим” МФЙ, “Навоий” МФЙларининг архитектура қиёфаси янгидан барпо этилди. 15-сонли МТТда умумий қиймати 3 300 млн. сўмга таъмирланди. 15,0 млн.сўмга 7-сонли мактаби ҳам таъмирланди.
2022 йил учун Ёшлар дафтарига киритилган 342 нафар фуқароларга 1,775 млрд сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб, Шундан бугунги кунга қадар 1,724 млрд сўм маблағлар сарфланди.
Жумладан: 12,8 млн.сўм маблағлар ҳисобига 10 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам, 4,9 млн сўм маблағлар ҳисобига 4 нафар ёшлар ҳайдовчиликка ўқитилган, 386,3 млн.сўм маблағлар ҳисобига 57 нафар ёшларга асбоб ускуна ва меҳнат қуроллари ажратилган, 408,6 млн.сўм маблағлар ҳисобига 118 нафар ёшларга таълим тўлов контракти тўлаб берилди, 6.0 млн.сўм маблағлар ҳисобига 1 нафар ёшга даволаш харажатлари қоплаб берилди, 47,570 млн.сўм маблағлар ҳисобига 26 нафар ёшларга “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида замонавий касбларга ўқиш курслари пуллари тўлаб берилди, 1,2 млн.сўм маблағлар ҳисобига 1 нафар ёшга ижара тўлови тўлаб берилишида кўмаклашилди, 295,4 млн.сўм маблағлар ҳисобига 51 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қоплаб берилди, 46,0 млн.сўм маблағлар ҳисобига 18 нафар ёшга истеъдодини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўмаклашилган, Беш ташаббус тадбирлари учун йил бошидан 249,9 млн сўм пул маблағлари сарфланган. Бошқа йўналишлар учун жами 299,3 млн сўм маблағлар жамғарма томонидан сарфланилишига эришилди.
Гўшт ишлаб чиқариш 5 734,4 тоннага, сут 4504,6 тоннага, тухум 604,4 донага, жун 337,8 тоннага ва қракўл тери олиш 27,6 минг донага бажарилган.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бажарилишини таҳлил қиладиган бўлсак, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 226,8 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 118,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 246,1 млрд. сўмга ёки 105,9 фоизга, қурилиш ишлари 75,6 млрд. сўмга ёки 111,9 фоизга ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси 233,0 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,2 фоизга бажарилишига эришилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида саноат, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида умумий қиймати 95,4 млрд. сўмлик 55 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилганлиги натижасида 216 та иш ўринлари яратилишига эришилди.
хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 56,1 млрд. сўмлик 25 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилганлиги натижасида 109 та янги иш ўринлари яратилди.
бўш турган ер майдонларини k-savdo электрон платформаси орқали сотиш учун 249 та ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилди ёки бу кўрсаткич режага нисбатан 207,5 фоизни ташкил этади.
Саноат соҳасида 12 та (59,6 млрд.сўм, 140 иш ўрни);
Хизматлар соҳаси 33 та (85,4 млрд. сўм, иш ўрни 170 та);
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 23 та (22,4 млрд. сўм, иш ўрни 82 та).
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида умумий қиймати 63,3 млрд. сўмлик 49 та лойиҳалар ишга туширилиб, 194 та янги иш ўринлари яратилди.
Алоқа тизимида “Айтим” МФЙда 74,0 млн.сўм маблағ эвазига 10 км “Навоий” МФЙда 52,0 млн.сўм маблағ эвазига 7 км Оптик толали алоқа кабеллари тортилди.
Ичимлик ва оқава сув соҳасида дастур доирасида тумандаги “Айтим” МФЙда 179,0 млн.сўмга0,4 км, “Навоий” МФЙ га 43,0 млн. сўмга 0,08 км янгидан ичимлик суви тармоқлари янгидан тортилди.
-Имтиёзли дори-дармон олувчилар сони 2017 йилга нисбатан 56 нафарни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январ ҳолатига 110 нафарни ташкил этмоқда.
-Ордер асосида бошка худудда даволанганлар сони 2017 йилга нисбатан 65 нафарни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январ ҳолатига 216 нафарни ташкил этмоқда.
-Юқори техналогияли операциялари сони 2017 йилга нисбатан 5 баробарга ошиб, 2023 йил 1 январ ҳолатига 18 тани ташкил этмоқда.
Бепул дори воситалари билан таъминланиш ҳолати 2017 йиллар давомида 63 турдаги дори воситалари бўлса, 2023 йил 1 январ ҳолатига 80 турдаги дори препаратлари 24 турдаги тиббий воситалар ва 16 турдаги стоматологик воситалар жами 120 турдаги дори воситалари берилиши йўлга қўйилди.
Эндокринология йўналиши бўйича терапия бўлими таркибида 4 ўринли эндокринологик ўрин яратилиб ҳозирги кунга қадар 104 нафар бемор стоционар шароитда даволанди. 2017 йилларга нисбатан 5 баробарга ошган
ТТБда ҳозирги кунда юрак қон томир касалликлари билан 140 нафар ҳисобга олинган бўлса, 2017 йил 102, 2018-2019 йилларда 110 нафар, 2020 йилдан то 2021 йилга қадар 128 нафар ҳисобга олинган.
2017 йилдан 2021 йилга қадар амбулатор даволаниш учун буюриладиган инеъкцион препаратлар уй шароитида қилинган бўлса ҳозирги ҳар бир амбулатория поликлиникалари қошида туман бўйича жами 48 та койка кундузги стоционарлар ташкил этилиб, 2023 йил 1 январ ҳолатига қадар 1696 тани ташкил этмоқда.
Туман бўйича 3-7 ёшдаги болаларнинг 92,0 фоиз (вилоятда 3-ўрин), мактабгача тайёрлов тизими билан 6 ёшли болалар эса, 100 фоиз (вилоятда 3-ўрин)га мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинди.
2022 йилда туманда 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, қувватлар 3785 тага етказилди.
Умумтаълим мактабларининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси 95 % фоизга етказилди.
5 та муҳим ташаббус доирасида ахборот - коммуникация технологиялари тўғаракларига 786 нафар ўқувчилар жалб этилди.
Ички локал тармоқ инфратузилмаси яратилган ва Wifi қурилмалари ўрнатилган умумтаълим мактаблари сони 19 тага ошиб, мактабларимиз тўлиқ интернет алоқаси билан таъминланди.
2020 йил Давлат дастурига киритилган Жанубий Корея давлатининг “Эхимбанк” маблағлари ҳисобидан тумандаги умумтаълим мактаблари 11 тўплам (143дона), 2022 йилда эса 1 тўплам (16 дона) замонавий компьютер техника воситалари билан таъминланди, бундан ташқари 2022 йилда Оpеn бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та мактаб замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
- Спортнинг юриш ва югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва “Wоркоут” турларини оммалаштириш мақсадида 2 та “Wоркоут” спорт майдончалари янгидан барпо этилди.
-Фуқароларни мунтазам спорт билан шуғулланиши йўлга қўйилиб, уларни спорт билан қамраб олиш даражаси 32 фоизга етказилди. 20 нафар имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар спортга жалб қилинди.
- юриш ва велоспит йўлаклари ҳам 2022-йилда барпо этилди.
Спортнинг Жиу-житсу туридан Ўзбекистон чемпионатида 20 нафар, Пауерлифтинг туридан 5 нафар, Ашихара карате-до туридан 9 нафар спортчиларимиз фахрли 1-2-3-ўринларни эгаллади.
8 март – Халқаро Хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ҳам ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Зотан, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.
Дарҳақиқат, севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғуларни аёлларсиз асло тасаввур эта олмаймиз. Зеро, азиз аёлларимиз ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланади.
Куни-кеча Учқудуқ шаҳридаги «ОАЗИС» тантаналар саройида айём муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда муҳтарама онахонларимиз, азиз опа-сингилларимиз эъзозланди, эътироф этилди.
Тантанани Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев самимий табрик сўзи билан очиб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий-cиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, ҳар бир соҳада ўз ўрнига эга бўлган, салоҳиятли ва туманимиз фаҳри бўлган бир гуруҳ аёлларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тантанали тадбирда Шимолий кон бошқармаси директори Неъматилло Ахатов иштирок этиб, ҳаётимизнинг файзу-фариштаси бўлмиш муҳтарама аёлларимизнинг оила ва жамиятдаги фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Аёл деганда аввало кўз олдимизга мунис оналаримиз, опа-сингил, аҳлу аёлларимиз, шириндан-шакар жажжи қизларимиз кўз олдимизга келади. Айтиш жоизки, Бибихоним, Тўмарис, Зебунисобегим, Зулфияхоним сингари буюк ва суюкларнинг авлодлари бўлган сиз азиз аёллар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнларида олдинги сафларда бормоқдасиз. Ҳар жабҳада, ҳар соҳада илғорсиз.
Учқудуқ туман маданият бўлими томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага байрам шукуҳини улашди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
“Soliqchi-ko‘makchi” tamoyili asosida 2023-yilning Fevral oyi davomida Uchquduq tumanidagi 10 ta korxonalarning muammolari batafsil o‘rganildi. Natijada, soliq xizmati organlari xodimlari ko‘magi bilan 10 ta muammolar ijobiy hal etildi. Bugungi kunda boshqa tashkilotlar bilan bog‘liq masalalar qat’iy nazoratga olinib, hamkorlikda hal etish choralari ko‘rilmoqda.
Shuningdek, o‘rganishlar davomida soliq turlari bo‘yicha 22 ta subyektlarning 270.5 mln so‘m mavjud ortiqcha to‘lov summasi qaytarib berildi.
Joriy etilgan qator soliq imtiyozlari, soliq yuki va turlarining kamaytirilganligi to‘g‘risida tadbirkorlar o‘rtasida olib borilayotgan tushuntirish-targ‘ibot ishlari natijasida 12 ta norasmiy ish o‘rinlari qonuniylashtirildi. Muhimi, fuqarolar muhim ish o‘rinlariga ega bo‘ldi.
Bugungi kunda qo‘lida hunari bor yoki uyda yakka tartibda ma’lum faoliyat bilan shug‘ullanib kelayotgan fuqarolarimiz talaygina. Ularning o‘zini o‘zi band qilishi, ish stajiga ega bo‘lishi uchun soliq xizmati organlari tomonidan doimiy ko‘mak ko‘rsatib kelinmoqda. Jumladan, joriy yilning fevral oyi yakuni bilan tumanda 128 nafar fuqarolar o‘zini o‘zi band qilish tizimi orqali ro‘yxatdan o‘tib, muayyan faoliyat turlari bilan muntazam shug‘ullanib kelmoqda. Eng muhimi, ularning 38 nafarini 30 yoshgacha bo‘lgan yoshlar tashkil etadi.
Uchquduq tuman davlat soliq inspeksiyasi
More...
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида “Мингбулоқ” овулида мини футбол мусобақалари ўтказилди.
“ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ” кубоги учун бўлиб ўтган беллашувларда тумандаги 8 та маҳалладан 8 та команда иштирок этди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда фахрли 1-ўринни “Абай” маҳалласи, 2-ўринни “Шалхар” овули, 3-ўринни “Айтим” маҳалласи ёшлари қўлга киритишди.
Мусобақа ғолибларига Ёшлар ишлари агентлиги Учқудуқ туман бўлими томонидан кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Беллашув совриндорларини тақдирлаш маросимида туман ҳокими С.Хамроев иштирок этиб, барча иштирокчиларни ва ғолибларни самимий қутлаб, совғаларни топширди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Бугун мамлакатимизда аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, оғирини енгил қилиш, бандлигини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишига айланди.
Ҳурматли Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг янги даврини бошлаб берди. Боиси, унда ҳаётнинг барча жабҳасида аёлларнинг иштироки ва фаоллигини ошириш, таълим олиши ва касбий кўникма ошириши ҳамда бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва хотин-қизларнинг унга киритилган муаммолари, эҳтиёж ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, уларга зарур ечим топиш борасидаги ишларни янада ривожлантиришга алоҳида урғу берилган. Бу эса, шубҳасиз, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаётини янада яхшилашга хизмат қилади.
Бу борада Учқудуқ туманида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда 421 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, кўрсатиладиган ёрдам турларига кўра, 122 нафари иш билан таъминланади, 65 нафар хотин-қизларга субсидия асосида меҳнат қуроллари сотиб олиб берилади. Бу мақсадларга 390 млн. сўм маблағ йўналтирилади.
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд, ишсиз 6 нафар хотин-қизга 33 млн. сўмдан жами 198 млн. сўм кредит маблағи ажратилади. Эҳтиёжманд, боқувчиси бўлмаган 135 нафар хотин-қизга йил якунига қадар базавий ҳисоблашнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Бу йўналишда 162 млн. сўм сарфланади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг 75 нафарига 88 млн. 200 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам берилади. Жарроҳлик операцияларини ўтказиш ва дори-дармон сотиб олиш учун 100 млн. сўм маблағ йўналтирилади.
Бундан ташқари, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд оналарнинг 65 нафарига ногирон боласини даволатиш учун 78 млн. сўм маблағ сарфланади. 6 нафар аёлнинг таъмирга муҳтож уйини таъмирлашга 54 млн. сўм, 4 нафарининг ижара пулларини тўлаб беришга эса 20 млн. сўм маблағ сарфланмоқда.
Учқудуқ туманида йил давомида “Аёллар дафтари” га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 1 млрд. 27 млн. сўм маблағ йўналтирилмоқда.
Бу каби факт ва рақамларга батафсил тўхталиб ўтишимнинг боиси, бугун аёлларнинг дарду ташвишлари, уларни қийнаётган муаммоларини бартараф этишга давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётганлигини таъкидлашни истардим.
Бугун айни шу ишлар самараси ўлароқ, бугун тумандаги Ёшлик амфитеатрида “Аёллар дафтари”да рўйхатга турган 40 нафар аёлларга тикувчиик, пишириқ пишириш ва шу каби тадбиркорлик қилиш имконини берадиган жиҳозлар топширилди.
Тадбирда туман ҳокими С.Ф.Хамроев ва 2-сектор раҳбари Р.Рахматовлар иштирок этиб аёлларни кириб келаётган 8 март — Хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этдилар!
“Ҳаё ва иффат, вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган - умримизга мазмун бахш этиб турган Сиз аёлларимиз бор экан, юртимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар аримайди”- деб туман ҳокими ўзининг илиқ тилакларини билдириб ўтди.
Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган байрам табриги
Ассалому алайкум.
Мунис ва муҳтарама онахонлар!
Қадрли опа-сингиллар!
Юртимизга орзиқиб кутилган гўзаллик ва яшариш фасли — баҳор кириб келган ушбу қутлуғ кунларда Сиз азиз аёлларни, барча мўътабар онахону мунис опа-сингилларимизни 8 март — Хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Аслида баҳорнинг илк байрами Сизга аталганида улкан маъно бор. Зеро, кўкламда ҳаёт абадиятининг тантанаси, янгиланиш ва борлиқ гўзаллик бурканишининг ҳикмати мужассам. Шу боис ҳам баҳор ва аёл сўзларини бир-бирига боғлаб, кўклам ўз тароватини аёлдан олган десак, янглишмаймиз.
Аёл учун тинч ва фаровон юртда яшашдан, оила ва жамият эъзозида бўлишу соғлом фарзандларни камолга етказишдан ортиқ саодат йўқ.
Муҳтарам Юртбошимизнинг: “Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади”, деган сўзлари Сиз азиз аёлларимизга бўлган чексиз ҳурмат ва эътиборнинг амалий намунасидир.
Азиз онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Сизларни ва сиз орқали барча шаҳримиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни яна бир бор қутлуғ байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака тилайман.
Доимо, юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду хуррамлик аримасин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
O‘tkir yuqumli kasallik bo‘lib, uni viruslar yuzaga keltiradi. Viruslar mayda qon tomirlar kapillyarlarni shikastlaydi. Oqibatda hujayra to‘qima va tana a’zolarida qon aylanish jarayoni, ularning oziqlanishi hamda kislorod bilan ta'minlanishi ishdan chiqadi. Ta’na a’zolari, ayniqsa hayotiy muhim a’zolar faoliyatining buzilishi esa inson hayotini xavf ostiga qo‘yadi. Virusning asosiy manbai kanalar hisoblanadi, ular viruslarni umri davomida tashiydi. Voyaga etgan kanalarning asosiy hujayinlari turli xil qishloq xo‘jalik hayvonlari bo‘lsa yosh lichinka davridagi xo‘jayinlari-sichqon, kalamush, yumronqoziq, tipratikan, quyon va boshqalar hisoblanadi.
Qo‘y, echki, sigir, kalamush, sichqon, quyon kabi issiq qonli hayvonlar kasallikni tabiiy o‘chog‘i hisoblanadi.
KASALLIK QANDAY YUQADI.
Kasallik kanalar chaqishi yoki ularni qo‘l bilan ezib o‘ldirish orqali yuqadi. Kanalar hayvonlarda parazitlik qilib yashaydi. Hayvonlar bu kasallik bilan og‘rimaydi, biroq ularning qonida virus klinik belgilarsiz, yashirin holda ko‘payadi, shuning uchun kasallik odamga so‘yilgan uy hayvonlarining qoni orqali ham yuqishi mumkin. Virus past haroratga o‘ta chidamli, biroq yuqori haroratga o‘ta chidamli, biroq yuqori haroratda (qaynatilganda va qovurilganda) nobud bo‘ladi. Ehtiyotkorlik choralari ko‘rilmasa, bemor qoni orqali, virus tibbiy xodimlarga yuqishi mumkin.
Virus mol, qo‘y, echki, ot, tuyalarda ko‘proq uchraydi. Negaki ular erta bahordan to kech kuzgacha dalalarda boqiladi. Uy sharoitida boqiladigan hayvonlar kunduzi dalalarda, kechalari zah, tozalanmagan og‘ilxona, molxonalarda tunaydi, bu esa ularda kananing ko‘payishiga sharoit tug‘diradi. Kasallik mavsumiy xarakterga ega bo‘lib, may-avgust oylarida kanalarning faollashishi hisobiga ko‘proq kuzatiladi.
Gemorragik isitmaning yuqish xavfi qishloq aholisi –dehqonlar, cho‘ponlar, veterinarlar, qo‘y va echkilarni junini oluvchilarda, shuningdek qassoblarda yuqori bo‘ladi. Kasallikka kattalar va bolalar birdek chalinadilar.
KASALLIKNI KECHISHI,
Virus organizmga tushishi bilan kasallikning yashirin davri boshlanadi. Bu davr bir necha soatdan boshlab 2-7 kungacha davom etadi.
Kasallik:-haroratning ko‘tarilishi (39-40s)
-badanning sovuq kotib, qaltirashi;
-mushaklarning og‘rishi;
-ko‘rish qobilyatining buzilishi va ko‘zdagi qon tomirlarining yorilishi oqibatida ko‘zning qizarishi;
-badanga mayda qizil toshmalar toshishi;
-qon tupurish, qorinda og‘riq, ba’zida esa qon qusish, najasning qorayishi;
-burundan qon ketish kabi holatlar bilan namoyon bo‘lishi mumkin.
YUqoridagi holatlar kuzatilsa zudlik bilan shifokorga murojaat etish zarur. SHifokorga qanchalik erta murojaat etilsa, davolanish shunchalik samarali bo‘lishini unutmaslik lozim.
KASALLIKNI OLDINI OLISH UCHUN:
Uy hayvonlarini boqish, molxona va og‘ilxonalarni tozalashda maxsus himoya kiyimlari va qo‘lqoplardan foydalaning;
Uy hayvonlarini kanalarga muntazam tekshirib turing. Zinhor kanalarga qo‘l bilan tegmang va ezib o‘ldirmang. Ularning pinset yordamida ajratib oling va yoqib tashlang;
Hayvon boqiladigan og‘ilxona kanalarning ko‘payishiga qarshi vositalar yordamida zararsizlantirib turing.
Kalamush va sichqonlarning ko‘payishiga yo‘l qo‘ymang.
Maxsus dezinfeksiya markazlariga murojaat qiling.
Hayvonlarni so‘yishda engi uzun ust bosh va qo‘lqop kiying.
Kanalar aniqlangan mollarni boqish, molxonalarni tozalash ishlariga bolalarni va homiladorlarni jalb qilmang.
Qo‘lingizda juda kichik jarohat bo‘lsa ham, xom go‘shtlarni ushlamang.
Bemorlarni biologik ajratmalari: qoni, najasi va siydigi bilan muloqotda bo‘luvchi tibbiy xodimlar, albatta qo‘lqoplarda ishlashi zarur.
Bunday holatda veterinariya xizmatiga murojaat qilib, mollaringizni va ular saqlanayotgan joylarni dezinfeksiya qildiring.
Uchquduq tuman SEO va JSB xodimi: N.Y.Sanayeva