2017 йилда Учқудуқ туман халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида 5989 нафар ўқувчи таълим олган бўлса бугунги кунда тумандаги умумтаълим мактабларида 8046 нафар ўқувчилар таҳсил олиб келишмоқда.
2018 йилда “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида тумандаги 1-сонли мактабида 708 млн сўмлик, 6-сонли мактабида 761.5 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек Инвестиция дастури асосида Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ ҳудудида 4 млрд 878 млн сўмга 216 ўринли янги мактаб биноси замонавий тусда барпо этилди.
2019 йилда “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида, 11-сонли мактабида 3 млрд 545 млн сўмлик, 12-сонли мактабида 3 млрд 612 млн сўмлик қурилиш-тамирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, тумандаги 20-сонли мактабида ўқувчи сиғими ортиб кетганлиги боис Инвестиция дастури асосида қўшимча 420 ўринли янги бино қуриб фойдаланишга топширилди.
2021 йилда тумандаги 10-сонли мактабида қўшимча 360 ўринли янги ўқув биноси ва мактаб биносини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Давлат дастури асосида туманнинг олис “Кўкаяз” ОФЙдаги 14-сонли мактаби ва “Узунқудуқ” ОФЙ жойлашган 15-сонли мактаби биноларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Олий тоифали ўқитувчилар улуши 2017-2018-ўқув йилида 1.10 % ни, 2019-2020-ўқув йилида 1.50 % ни, 2020-2021-ўқув йилида 6.5 % ни ташкил этган бўлса бугунги кунда 23.8 % ўқитувчилар олий тоифали педагоглар ҳисобланади. Шунингдек, 1-тоифали ўқитувчилар улуши 2017-2018-ўқув йилида 10.70 % ни, 2019-2020-ўқув йилида 16.40 % ни, 2020-2021-ўқув йилида 18.6 %ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 29.1 % ўқитувчилар олий тоифали педагоглар ҳисобланади.
2017-2018 ўқув йилида 8 нафар, 2018-2019 ўқув йилида 10 нафар, 2019-2020 ўқув йилида 8 нафар, 2020-2021 ўқув йилида 8 нафар, 2021-2022 ўқув йилида 7 нафар педагоглар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
2018-2019-ўқув йилида 37.7 % ни, 2019-2020 ўқув йилида 44.1 % ни, 2020-2021-ўқув йилида 60 % ни ташкил этган бўлса, 2021-2022-ўқув йилида мактаб битирувчиларининг 74 % олий таълим муассасаларига қамраб олиниши таъминланди.
77 нафар чет тили фани ўқитувчилари фаолият юритаётган бўлса шундан
72 нафари, 94.7 % да халқаро ва миллий даражадаги сертификатлар мавжуд. Туманда 36 нафар чет тили ўқитувчилари халқаро С1 сертификатига эга бўлиб, ойлик иш ҳақига қўшимча 50 % ҳар ойлик устама олиб келишмоқда.
Миллий рейтинг натижаларига кўра 2021 йилда Учқудуқ тумани республикадаги 207 та туман ва шаҳарлар ичида 8-ўринда, вилоят миқёсида 3-ўринда қайд этилди.