Учкудук туманидаги бугун Тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда OʻzLiDeP Учкудук туман бӯлими аппарат рахбари К.Эшкораева томонидан сайловчиларга номзоднинг бешта устувор мақсадни ўз ичига олган сайловолди дастурининг ҳар бир устувор йўналишлари бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, туман Кенгаши депутати, тарғибот гуруҳи аъзоси Г.Алланова томонидан дастурдаги: Биринчи мақсад-ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга қаратилган чора-тадбирларга тухталиб ӯтилди. Айниқса, бунда соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратилаётганлиги. Яъни, номзоднинг сайловолди дастурида келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилиши. Бу орқали, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатлари бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал бўлиши.
Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида мамлакатимизда илк бор ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш йўлга қўйилиши. Бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланиши назарда тутилганлигини айтиб ӯтди. Тадбир сӯнгида тиббиёт ходимлари бир овоздан 9 июль куни буладиган сайловда OʻzLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёев Миромонович номзодини кӯллаб- кувватлаши буйича фикрларини билдирди.