Жорий йилнинг 29 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари саксон иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
Учқудуқ туманини ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш, секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Хамроев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Ортиқов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Райханов,
туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Усманов ҳисобот бердилар:
Учқудуқ туманида инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича 2023 йилда бажарилган ишлар ҳамда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисидаги масала юзасидан туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бош мутахассиси Э.Расулов ҳисобот берди.