Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарорига ўзгартиришларга кўра, бутун республика бўйича 2024 йил 1 март соат 00:00 дан бошлаб, ягона вақт минтақасидан фойдаланиш белгиланган. Шундай қилиб, Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудуди учун 5-соат минтақаси (UTC+5) қўлланилади.
Эндиликда мамлакатда барча ҳудудларда вақт аввалгидек бир соат фарқли эмас, бир хил бўлади.