Hokimiyat matbuot xizmati
Бугун мактаб ўқувчилари учун қишки таътил мавсуми. Ўқувчиларнинг бўш вақтлари ҳар доимгидан анчайин узун. Бу вақтни телевизор қаршисида ёки гаджетлар олдида ўтказиш ҳам бироз зерикарли. Шунинг учун Учқудуқ туманидаги 20-мактаб ўқитувчилари ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида , иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчилари ижросида “Янги йил совғаси” қўғирчоқ театри саҳналаштирилди. Бундай томошаларга мактабнинг бошланғич синфларида таълим олаётган 300га яқин ўқувчилар томошабин сифатида навбат билан таклиф этилди. Бундай томошалар болалар қалбига яхшилик уруғларини сочиш билан бирга уларнинг эстетик руҳини тарбиялайди ва қатор иқтидорларини намойиш этишга туртки бўлади.
Энг асосийси театрчада ижро этилган кичкинагина рол болаликнинг энг ширин хотираси сифатида бутун умр ёдда қолади
Ўтган 2020 йил ҳар биримизга соғлиқ энг катта бойлигимиз эканлигини яна бир бора исботлатди. Соғлом одамгина ҳар қандай касалликни оғир оқибатсиз енга олади. Бу учун эса доимий спорт билан шуғулланиш даркор. ШКБ ишчи-ходимларининг турли спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун барча шароитлар етарли. Яқинда эса “Кончи” сиҳатгоҳи ҳудудида янги сунъий қопламали стадион қурилди. Унинг қурилиш ишларида мутахассислар қатори Алоҳида ҳарбийлаштирилган қутқарув пункти кўнгилли ёшлар ҳам бўш вақтларида кўмаклашишди. Бугун бу ерда дам олувчилар учун яна бир қулайлик яратилди. Унда эса ёшларнинг ҳам ўз “имзо”си бор.
Янги йилни ҳаммадан кўпроқ болалар интиқлик билан кутади, Қорбобо ва Қор¬қизни кўришни орзу қилади. Янги йил шукуҳи ана шуниси билан қизиқарли. ШКБ Ёшлар етакчилари “Қувонч улаш” доирасида Учқудуқ туманида яшовчи кам таъминланган, ногирон болажонлар хонадонида бўлишди. Тўсатдан Қорбобо ва Қорқизнинг “тириги”ни кўрган болажонлар шодлиги оламни тутди.
- “Қувонч улаш” акциясида Геотехнология кони ёшлари фаол иштирок этдилар.-дейди ёшлар етакчиси Алишер Ниязов.- Улар томонидан йиғилган маблағлар ҳисобига турли ширинликлар ва ўқув қуроллари сотиб олиниб, болажонларга улашилди.
Yaqinda janubiy-g’arbiy maxsus harbiy okurugining Buxoro viloyatidagi harbiy qismida vazirliklar, yirik korxona va tashkilotlarining idoraviy harbiylashtirilgan qo’riqlash xizmatlari xodimlari o’rtasida an’anaviy sport msobaqasi bo’lib o’tdi.
11 ta jamoa ishtirok etgan ushbu respublika musobaqasida Navoiy kon-metallurgiya kombinati, O’zbekiston respublikasi Energetika vazirligi, “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati “, “O’zbekiston temir yo’llari”, “O’zkimyosanoat”, “issiqlik elektr stansiyalari”, “O’zbekiston milliy elektr tarmoqlari”, “O’zbekiston airways”,”O’zmetkombinat” aksiyadorlik jamiyatlari va boshqa korxonalar vakillari faol qatnashdilar.
Jamoalar 100 va 3000 metr masofaga yugurish, turnikda tortilish, o’q otar qurollardan o’q otish,birinchi tibbiy yordam ko’rsatish hamda maxsus va harbiy-tibbiy tayorgarlik borasida test sinovlari bo’yicha o’zaro kuch sinashdilar.
Musobaqalar natijasiga ko’ra kombinat jamoasi faxrli 2 o’rinni qo’lga kiritishdi.
Shular orasida SHimoliy kon boshqarmasi Idoraviy harbiylashtirilgan qo’riqlash otryadi yosh sportchilari xam ishtirok etdilar ayniqsa bilar orasida 1-klassli o’qchi Gabbarov Azizjon eng yaxshi natijalarga erishdi va NKMK ning faxriy yorlig’I va qmmatbaho sovg’alari bilan taqdirlandi. Sovrin muborak Azizjon.
NKMK bo`linmalari o`rtasida "Zakovat" intellektuak o`yinlari bo`yicha "NKMK KUBOGI"ni o`tkazish tartibi to`g`risida nizomga asosan GTK bo`linmalari o`rtasida "Zakovat" intellektual o`yinlari yuqori saviyada o`tkazilmoqda. Shu munosabat bilan GTK faollar zalida boshqarmaning ikki jamoasi o`zaro kuch sinashishdi.
NKMK SHKB 3-Gidrometallurgiya zavodi bo`linmalarida 35 yoshgacha bo`lgan yosh ishchi xodimlar o`rtasida «zakovat» intellektual o`yini final bosqichi yakunlandi. Intellektual o`yin keng miqyosda shiddatli va juda qiziqarli bo`lib o`tdi. Unda zavod bo`linmalaridan jami 11 ta jamoa qatnashdi, faxrli o`rinlar: 3-o`rinni aloqa uchastkasi, 2-o`rinni flotatsiya sexi, 1-o`rinni zavod boshqarmasi qo`lga kiritdi. G`oliblar yoshlar ittifoqi boshlang`ich tashkiloti tomonidan qimmatbaho va esdalik sovg`alar bilan taqdirlandilar.
Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги доирасида “Ватанпарварлик ойлиги” давом этмоқда. ШКБ бўлинмаларида бўлиб ўтмоқда мазкур ойликка бағишлаб турли спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Спорт тадбирлари режасига асосан ШКБ Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисмида спортнинг шашка тури бўйича мусобоқалар бўлиб ўтди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ёшлар етакчиси томонидан фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Эртак қаҳрамонлари билан қувончи ичига сиғмай ўйнашни хоҳлаётган бу жажжи болакайларга бу кайфиятни ШКБ АКТМ ёшлари бахш этишди. Янги йилнинг илк кунларида ШКБга қарашли оилавий ётоқхонада яшаётган кам таъминланган, қаровчисини йўқотган ёшлар даврасида ёшлар етакчиси ташаббуси билан байрам кечаси ташкиллаштирилди. Ётоқхонада безатилган ар арча атрофида Қорбобо ва
Қорқизга шеърлар
айтиб беришди. Эртак қаҳрамонлари айтган топишмоқларга жавоб топиб, совға-салом олишди.
Бугунги кунда ШКБда уч ярим мингга яқин ёшлар фаолият юритмоқда. Мавжуд бўлинмаларда 25 нафар ёшлар билан бевосита ишлайдиган ёшлар етакчилар фаолият юритади.Уларга қўйиладиган вазифа - ёшларда бугунги кун сиёсий жараёнларига нисбатан дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, ҳар жабҳада ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ватанпарвар, мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
2020 йилда ана шундай фаолият олиб борган ва ўз атрофига ёшларни бирлаштириб қатор ютуқларга эришган ШКБ бўлинмаларининг 10 нафар етакчиси “Энг яхши етакчи” деб топилиб Учқудуқ туман ҳокими Соли Ҳамроев томонидан тақдирланди.
Олий Мажлисниг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев 2020 йилнинг 29 декабрь куни Конгресс холлда ўтказилган давлат раҳбарининг Мурожаатномасига бағишланган тадбирдан сўнг «Дарё» мухбири Миролим Исажоновга қисқа интервью берди.
Улуғбек Муҳаммадиев халқаро стандартлардан келиб чиқиб 2021 йилдан 25 та манзил-колониянинг босқичма-босқич қисқартирилишига муносабат билдирди.
25 та жазони ижро этиш муассасасининг тугатилиши шуни англатадики, аввало, юртимизда олиб борилаётган очиқлик ва адолатлилик сиёсати туфайли ҳамда Президентимизнинг ташаббуси билан афв институтининг қўлланилиши натижасида йилдан йилга маҳкумлар озодликка чиқиб, уларнинг сони камаймоқда, жазо муддатлари қисқармоқда. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги давлатлар ичида маҳкумлар сони энг кам мамлакатлардан бири ҳисобланади. Собиқ Иттифоқ даврида очилган манзил-колониялар йилдан йилга бўшаб бормоқда. Шу сабаб улар қисқартириляпти, бу жуда тўғри қарор. Ушбу жараёнларни дунё ҳамжамияти ҳам кузатиб турибди.
Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш органидан, янги ташкил этиладиган Инсонпарварлик комиссиясига ўтказилишини таъкидлади. Буни эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимидаги навбатдаги катта ютуқ дейиш мумкин.
Улуғбек Муҳаммадиев, Олий Мажлисниг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили