LOTIN-КИРИЛЛ

Коронавирусга қарши эмлаш: Хитой вакциналари ҳақида нималар маълум? Featured

Хитойнинг коронавирусга қарши вакциналари кўплаб давлатларда синовдан ўтяпти. Баъзи давлатлар, жумладан, Украина, БАА ва Сербия вакциналарни сотиб олишни ҳам бошлади. Хитой вакциналари қанчалар самарадор ва хавфсиз?

 

Бошқа кўплаб давлатлар каби Хитой ҳам коронавирусга қарши вакцина яратиш пойгасига қўшилган. Ҳозирга келиб уч фармацевтик фирма: Sinopharm, Sinovac ва CanSino компанияларнинг вакциналарининг истиқболи порлоқ дея баҳоланмоқда.

Яқин кунларгача бу уч компания препаратларининг иккинчи ва учинчи фазада ўтказилган синовлардаги самарадорлиги ҳақида кўп нарса маълум эмасди. 2020 йил охирига келиб Хитой ҳукумати Sinopharm компаниясининг вакциналари бозорга чиқарилишига рухсат берди ва компания ўз вакцинасининг самарадорлиги ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди – 79 фоиз.

Ҳозирга келиб Sinopharm вакцинаси билан бир миллиондан ортиқроқ одам эмланган бўлса-да, бу ё синовлар учун ёки ёзда ҳукумат рухсат берган фавқулодда ҳолатларда қўлланади, холос. Энди эса, афтидан, вакцинага расман «яшил чироқ» ёнди. Фақат бир шарти бор: Хитой фармацевтик маҳсулотлар давлат бошқармаси муовини Чен Шифейнинг сўзларига кўра, фақат юқори даражадаги рискка мойил гуруҳда қўллашга изн бор.

Бир вақтнинг ўзида Хитой оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ғарбда тасдиқдан ўтган вакциналар самарадорлиги ва хавфсизлигига нисбатан шубҳа уйғотиш кампанияси бошланиб кетди. Хусусан, BioNTech ва Pfizer компаниялари ўзлари ишлаб чиққан вакцинанинг хавфини яширишяпти. Давлат телеканалларининг машҳур бошловчиларидан бири бу ҳақда ҳатто Твиттерда ҳам ёзиб чиқди.

Хитой фармкомпаниялари ўз вакциналарига зарур компонентларни Fosun Pharma фирмаси орқали айнан BioNTech ва Pfizer компанияларидан сотиб олишяпти. Ғарб вакциналарини обрўсизлантириш маҳаллий вакциналарнинг анча камтарона ютуқларидан эътиборни чалғитиш учун қилинаётган бўлса ажабмас. Хитой фармконцернлари томонидан эълон қилинган маълумотлар улар ишлаб чиққан вакциналар самардорлиги ғарблик рақобатчиларникидан пастроқ эканига далолат қиляпти.

Хитой вакциналари ҳақида нималар маълум?

Sinopharm: учинчи фаза 10 мамлакатда ўтказилди

Vero вакцинаси зарарсизлантирилган (ўлдирилган) коронавирус асосида яратилган. Sinopharm компанияси уни Уҳандаги вирусология институти ва биологик маҳсулотлар институти билан биргаликда ишлаб чиққан. Вирусни зарарсизлантириш – вакцина яратишда энг эски ва ишончли усуллардан бири. Шу технология бўйича ичтерлама, гепатит Б, полиомиелит, кўкйўтал ва қоқшол вакциналари яратилган.

Vero вакцинасининг учинчи фаза синовлари БАА, Баҳрайн, Перу, Сербия, Марокаш, Аргентина, Иордания ва Покистон каби мамлакатларда ўтказилди.

Ҳозирга келиб вакцина Хитойдан ташқари БАА ва Сербияда ҳам тасдиқдан ўтган. Перудаги синовлар кўнгиллилардан бирида эмлашдан сўнг қўллар ҳаракатини қийинлаштириб қўювчи Гийен-Барре синдроми кузатилгани сабаб декабр ойида тўхтатиб қўйилганди.

Sinovac Biotech: Украина вакцина етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган

Sinovac Biotech компаниясининг CoronaVac вакцинаси ҳам SARS-CoV-2’нинг зарарсизлантирилган вируси асосида яратилган. Синовларнинг учинчи фазаси Бразилия, Индонезия, Бангладеш ва Туркия каби давлатларда ўтказилди. CoronaVac вакцинасининг самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар расман ошкор этилмади, бироқ Бразилиядаги синовларда самарадорлик 78 фоизни ташкил қилган. Индонезия соғлиқни сақлаш органлари эса, 65 фоиз атрофида деб айтишган.

Бу препарат Ғарб вакциналари каби самарадор бўлмаса-да, унинг таъсири самарадорлиги 30-60 фоиз бўлган гриппга қарши вакциналарникидан юқорироқ.

CoronaVac вакцинасини етказиб бериш бўйича Украина шартнома имзолаб бўлди. Шунингдек, Таиланд ҳам шартнома имзолашни режалаштиряпти. Вакцинага Малайзия ва Сингапурда ҳам қизиқиш билдирилган. Хитойнинг ўзида эса, вакцинани фавқулодда рухсат билан қўллашга изн беришди.

Sinovac Biotech компанияси ўз препарати самарадорлигини дозалар орасидаги интервални чўзиш орқали оширмоқчи. Лекин бу ҳам яна тадқиқот ўтказишни талаб қилади.

CanSino Biologics: Хитой ҳарбийларида синаб кўриляпти

Ad5-nCoV ёки Convidecia препарати CanSino Biologics компаниясининг Пекин биотехнологиялар институти билан ҳамкорликда ишлаб чиққан вакцинаси. У 5-турдаги аденовирус асосидаги вектор вакцинасидир.

Таъсир усулига кўра у швед-британ AstraZeneca ва Оксфорд университети вакцинасига ўхшайди. SARS-CoV-2 маълумотини ўзига сингдирган зарарсиз аденовирус вектор бўйлаб ҳаракатланади ва нусхаланган сиртқи патоген оқсилларини ҳужайраларга етказади ҳамда иммунитетни ишга туширади.

Учинчи фаза синовлари Покистон, Россия, Мексика ва Чилида ўтказиляпти. Шунингдек, Саудия Аарабистонида ҳам тадқиқотлар ўтказиш кўзланган.

Хитой ҳукуматининг CanSino Biologics компаниясига Канадага вакцина олиб кетишга рухсат бермагани боис Ҳалифакс шаҳридаги вакциналогия марказида ўтказлиши лозим бўлган синовлар бекор қилинди.

2020 йилнинг июн ойидан бери Ad5-nCoV препарати билан хитойлик ҳарбийлар эмлаб келинмоқда. Вакцинанинг самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар ҳали ошкор қилинмади.

O'qilgan: 597 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: