Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди, дея хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.
- Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини Ўзбекистонда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;
- Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;
- Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.
Қарор билан шунингдек, фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда фонд тузилмаси маъқулланди.