Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида мамлакатдаги ёшлар учун қилинаётган ишлар ва улардан нима кутилиши ҳақида гапириб ўтди.
«Ерни бўлиб бериш тарихда бўлмаган. Яна бир бор айтаман, фарзандларим қийналмоқда, четда юрибди... Ер ҳаммамизни боқади. Имкониятимиз ҳозирча шу. Лекин кўрасиз, икки йилдан кейин жуда катта тажриба орттирамиз. Мен бунга ишонаман.
Болалар икки йилдан кейин бундай гаплашмайди мен биламан. Ўзининг фикрини гапиради.
Эсингизда бўлса, кўрдингиз-ку, «Тўхтаб туринг, мен талаб қиламан» деди. Менга бу нарса ёқди. Мен шуни кутаман — талаб қилиш керак. Мен ҳам ёш бўлганман, унда имконият йўқ эди, ҳозир «талаб қиламан» дегани онги ўзгарганидан далолат. Ким бундай қилади? Ўзига ишонган.
Нима учун мен буларни ишонтиряпман? Булар икки йилдан кейин манфаатдор бўлиб, банкда ўз ҳисоби бўлса, боласиниям, оиласиниям, уйиниям олишда ҳеч кимга қарам бўлмайди. У ўзини меҳнати орқали топган бўлади, кейин у президент билан гаплашишда ҳам куч-қудрати, дунёқараши ва савол бериши бошқача бўлади», деган давлат раҳбари.