LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

24 Oct 2020

Қозоғистон Республикаси билим ва илм вазирлиги «Дарин» маркази томонидан «Қазақстан ата журтым, қасиетiм – ана тiлiм» мавзусида 17-Халқаро олимпиада ўтказилганлиги тўғрисида хабар берилганди. Бугун мазкур Халқаро олимпиада ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Зарафшон шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Навоий вилоятининг 49 нафар совриндор ўқувчилари иштирок этди.

Шунингдек, тақдирлаш маросимида Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий ривожлантириш  масалалари  бўйича ўринбосари Яшин Душанов, Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Ражабов, қозоқ маданий маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Торехан Наринбетовлар қатнашдилар.

«Қазақстан ата журтым, қасиетiм – ана тiлiм» мавзусида 17-Халқаро олимпиадада ўз билим ва иқтидорини намойиш этган ҳамда ғолибликни қўлга киритган 49 нафар ўқувчи - ёшларга ташкилотчиларнинг смарт телефонлари, смарт қўл соатлари, ташаккурнома ва китоблари  тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари,  Навоий вилоят ҳокимлигининг телевизорларини  қозоқ маданий маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Торехан Наринбетов ҳамда 49 нафар истеъдодли ёшлар қабул қилиб олдилар.

Туманимизўдаги 9 – мактаб директори Роза Жусипбекова ҳамда қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Балжан Рзахметова, Алмат Жунисовларларга  ташкилотчиларнинг ташаккурномалари берилди.

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар сафида Учқудуқ тумани 9 – умумий ўрта таълим мактабининг 9 нафар ўқувчилари бор.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

21 Oct 2020

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз, бебаҳо маънавий бойлигимиз, таъбир жоиз бўлса – буюк қадриятимиздир!

Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда улкан кашфиётлар, бадиий дурдона асарлар яратганлар.

Айни шу кунларда  ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун “ШОДЛИК” ёшлар амфитеатрида “Тил миллат кўзгуси” шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди.

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бўлиб ўтган тадбир ёш ижодкорларнинг кўргазмаси билан бошланди. Расмлар, қўл ҳунармандчилик буюмлари кўргазмадан ўрин олган.

Байрам кечасида туман ҳокимлиги, Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлимлари, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ва бошқа бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими С.Хамроев иштирок этиб,  барча тумандошларимизни тарихий сана билан самимий муборакбод этди.

Маънавий-маърифий тадбирда таълим муассасалари ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари  томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларда, ифодали ёд айтилган шеърларда она тилига меҳр-муҳаббат, Ватанга садоқат туйғулари тараннум этилди.

“Тил миллат кўзгуси” мавзусида бўлиб ўтган маърифий тадбирда туманимиздаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

Шунингдек, тадбирда “Она тилим – жону дилим!” мавзусида ўтказилган онлайн танлови ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

20 Oct 2020

Шавкат Мирзиёевнинг 19 октябрдаги тегишли қарорига кўра, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади,

арорга кўра, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини Ўзбекистон ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилади. Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади.

Шунингдек, хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилади. Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади.

Бундан ташқари, 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этиш кўзда тутилган. 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади.

2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида «Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.

17 Oct 2020

Қозоғистон Республикасида “ҚАЗАҚСТАН АТА ЖУРТИМ, ҚАСИЕТИМ – АНА ТИЛИМ!” мавзусида бўлиб ўтган  17-Халқаро олимпидасида Учқудуқ тумани ўқувчи-ёшлари ҳам фаол иштирок этди.

Қозоқ тили ва адабиёти фанидан ўз билим ва салоҳиятини намойиш этган 8-11 синф ўқувчилари Арай УСМАНОВА, Дариға ЖУЗЖАСАРОВА, Жансая НУРИМХАНОВА, Камила НАЖМАДДИНОВА, Улбала ЖАЛҒАСОВА, Жаннур АМАНГЕЛДИЕВА, Мақсад МУСАЕВ, Мерейхан АБДРАЙИМОВ сингари 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари фахрли 1,2,3 ўринларга эгалик қилишди.

Ғолиб ва совриндорлар Қозоғистон Республикаси билим ва илм минстрлиги “ДАРИН”  марказининг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан мукофоталандилар.

Шунингдек, таълим масканининг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Балжан РЗАХМЕТОВА ва Алмат ЖУНИСОВ ташкилотчиларнинг  “АЛҒИС ХАТ” яъни ташаккурнома билан тақдирландилар.

Барча истеъдод эгаларини ютуқлари билан муборакбод этамиз, парвозингиз бунданда баланд бўлсин, деймиз!

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

16 Oct 2020

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижтимоий муҳофазага муҳтож аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимларини жорий қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилганди.

Мазкур вазифаларни Учқудуқ туманида амалга оширишга қаратилган масалалар муҳокамасига бағишланган  туман штаби йиғилиши ўтказилди. Туман ҳокими С.Хамроев раислигида бўлиб ўтган ташкилий йиғилишда 13 нафардан иборат туман штаби аъзолари тасдиқланди.

Штаб аъзолари  олдига “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш, иқтисодий ва ижтимоий кўмак кўрсатиш, бандлигини таъминлаш асосий вазифаларидан бири этиб белгилаб берилди.

Таъкидландики, биринчи босқичда, сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакиллари ҳар бир маҳаллада уйма-уй юриб, аёллар билан мулоқот қилиб, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган хотин-қизлар аниқлаши ҳамда шу  асосида “Аёллар дафтари” шакллантирилиши, иккинчи босқичда, аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш бўйича амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар белгиланиши, учинчи босқичда, белгиланган чора-тадбирларга асосан “Аёллар дафтари”га киритилган ҳар бир хотин-қизларнинг фаолияти доимий мониторинг қилиниши, мониторинг натижаларига кўра амалга оширилган ишлар ҳар ойда муҳокама қилиб борилиши қайд этилди.

Гулбаҳор АЛЛАНОВА,

туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

03 Oct 2020

1779 йилда – тарихчи олим Абдусаттор Жуманазарнинг Абдумуталиб Фаҳмий қаламига мансуб “Мажмуаи Фаҳмий” тазкирасига таяниб маълумот беришича, ҳижрий 1193 йил муборак рамазон ойининг 19-куни, яъни милодий 1779 йил 30 сентябрь куни Бухоро ҳукмдори Амир Шоҳмуроднинг тўнғич фарзанди Амир Ҳайдар дунёга келди (Баъзи манба ва адабиётларда унинг туғилиш санаси бундан фарқли берилган).

У туғилгач, Амир Шоҳмурод ўша пайтда Бухорода қози ул-қуззот бўлиб турган шайхулислом Атоуллахожанинг ҳузурига ўзи боради на уни Олий Аркка олиб келиб, чақалоққа от қуйиб беришини илтимос қилади. У келгусида мўминлар амири ҳазрати Алидек ҳамиша ғолиб бўлиб юрсин дея хайрли дуо қилиб гўдак шаҳзодага Ҳайдар исмини қўяди. Ҳайдар, Асад ҳазрати Алининг машҳур лақаблари бўлиб, бизнинг тилимизда бу арслон маъносини англатади.

Амир Ҳайдарнинг онаси тарихда Хони шаҳид номи билан маълум бўлган аштархоний ҳукмдор Абулфайзхоннинг Шамсиябону исмли қизи эди. Шу сабабдан у, бир томондан, чингизий, иккинчи тарафдан, саййидлар хонадонига мансуб ҳисобланади. Унинг кейинги авлодлари исми олдига “саййид” сўзининг қўшиб ёзилиши шундан. Айрим тарихий манбаларда у кўпинча Амир Саййид номи билан ҳам аталади. Унинг она тарафи икки ёқлама – шайбоний ва аштархонийлар орқали Чингизхонга туташади.

30 Sep 2020

Туман ҳокими С.Хамроевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан туман аҳлига байрам табриги                                                                 

                                                                            

Ассалому алайкум муҳтарам устозлар!

Қадрли юртдошлар!

Аввало, барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этаман.

Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга  азиз муаллим ва устозлар  таълим ва тарбия беришган.

Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган  пурмаъно нақл  бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

Ҳурматли  Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди", —деган сўзлари фикри-мизнинг яққол тасдиғидир.

Биз шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, сизларнинг ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатингиз учун барчамиз самимий миннатдорчилик билдиришни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз деб биламиз.

Қадрли устозлар!

Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда - янги  Ўзбекистонда  барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ана шу ислоҳотларнинг муваффақияти, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада бизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда замон талаби ва халқимизнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик тизимга ўтилиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари оптималлаштирилди. Учқудуқ саноат техникуми, Учқудуқ касб-ҳунар мактаби ташкил этилиб, мактабгача таълим муассасалари тармоғи кенгайди. Нодавлат таълим хизмати кўрсатиш йўлга қўйилди.

Бугунги кунда Учқудуқ туманида 19 та умумтаълим мактаблари,  саноат техникуми, касб-ҳунар мактаби, Болалар мусиқа ва санъат мактаби,  Баркамол авлод болалар ижодиёт маркази, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 15 та давлат МТТ, 9 та оилавий, 2 та давлат-хусусий шерикчилик асосида жами 26 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд.  Уларда бугунги кунда 1000 нафардан ортиқ  фидоий педагог ва мураббийлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Азиз тумандошлар!

Бугунги байрам кунларида фарзандларимизга таълим-тарбия беришда алоҳида ибрат кўрсатаётган туманимиздаги пешқадам касб соҳибларининг ҳар бирини алоҳида ҳурмат-эътибор билан тилга оламиз.

9 – мактабнинг  қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Рита Аристанова, Алмат Жунисов,  18-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Мақсуда Шамсиева, 10-мактаб ўқитувчиси Гулруҳ Азимова, 20-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари  Кадира Ҳамидова, 3-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Ольга Лагутина шулар жумласидандир.

Байрам арафасида учқудуқлик бир гуруҳ таълим фидоийлари  Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига сазовор бўлдилар. Улар 7-мактабнинг химия фани ўқитувчиси Наргиза Атоқулова,   18-мактабнинг биология фани ўқитувчиси Дилфуза Мирзаева, 9 – мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси  Инобат Қурбоновалардир.  Шунингдек,  7-мактабнинг  тарих фани ўқитувчиси Дилноза Халилова вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Ҳурматли устозлар!

Бундан кейин ҳам фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонамиз.

Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур — бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Сиз ўқувчи ва талабаларингиз ҳузурига — синф хоналарига ҳамиша чеҳрангизда ишонч ва табассум билан кириб боринг!

Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

29 Sep 2020

Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни “Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони асосида  «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган юртдошларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Қувонарлиси, улар орасида бир гуруҳ  учқудуқликлар ҳам бор.

Жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлиб келаётган фаолларнинг 9 нафари, ШКБ директор ўринбосари Ш.Бобомуродов, “Ишонч-Феруз” ХК раҳбари Ҳ.Нурмуродов, Учқудуқ туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази раҳбари И.Хушвақов, “Темир тас тама” МЧЖ раҳбари А.Малбагаров, “Учқудуқ бек барака” МЧЖ раҳбари О.Ҳикматов, “Гарант Учқудуқ” МЧЖ раҳбари Ф.Муротов, №2 – тиббий-санитария қисми врачи А. Дмитриев, “Қуланқақ” ФХ раҳбари Н.Нурманов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими волонтёри С.Жалоловлар мазкур эътирофга муносиб кўрилди.

Бугун Учқудуқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида  ўтказилган тақдирлаш маросимда туман ҳокими  С.Хамроев мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Тадбирда сўз олган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони совриндорлари ШКБ директор ўринбосари Шуҳрат Бобомуродов, №2 – тиббий-санитария қисми врачи Артём Дмитриев, “Темир тас тама” МЧЖ раҳбари Абилаким Малбагаровлар мукофот эгаларини самимий табриклаб, ушбу эътирофга лойиқ кўрилганлар орасида туманимизнинг мана шундай жонкуяр  фаоллари ҳам эътироф этилгани, бугунги синовли кунларда халқимиз фаровонлиги йўлида қўшган камтарона ҳиссаларининг  юқори  баҳоланганидан далолат эканини таъкидладилар.

Бу каби эътибор ва рағбатдан кўнгиллари тоғдек юксалиб, доимо халқни оғирини енгил қилишда бундан кейин ҳам камарбаста бўлишларини билдирдилар.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

25 Sep 2020

Яқинда “Учқудуқда қўриқлаш бӯлими ҳодимлари томонидан 3-4 ёш атрофидаги бола топиб олинган” лиги ҳақида   ижтимоий тармоқларда  хабар берилди. Бегона бўлсакда хавотирга тушдик. Тез орада ИИБ да вақтинчалик сақлаб турилган бола  ота-онаси томонидан олиб кетилганлиги ҳақида яна хабар берилди. Таскин топдик... Бироқ... Неча кундан буён мени ана шу савол қийнайди. БОЛАНИНГ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛИШИГА (бундан олдин ҳам шаҳримизда шундай воқеа бўлган) сабаб нима бўлди? Бепарволигимиз. Ота-оналаримизнинг беғамлиги. Ўша кунги воқеа бўйича туман ИИБ берган маълумотига кўра,  20.09.2020 йил куни соат 08:00 лар атрофида  ёш бола  “Учқудуқ” маданият уйи олдида қаровсиз юрганлиги сабабли ИИБ ЙХХБ 4 сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор А.Сайидов томонидан ИИБ биносига олиб келинган. Кейин аниқланишича, бола эрталабдан арғумчоқда учиш учун кўчага чиқиб, адашиб қолган.

Бугун ҳар доимгидан сергак яшашимиз, нафақат ўзимизни балки яқинларимизни ҳам асрашимиз муҳимлиги ҳақида ҳар сония эслатилмоқда. Коронавирусдек офат ёнимизда яшаяпти. Ундан шунчаки қўрқиш эмас ҳимояланишимиз зарур. Шунчаки кундалик ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, боламизни ёддан чиқармайлик. Балки кимлардир “йўқотилганларни” топиб бериш ИИБ ходимини вазифаси-ку дер. Афсуски ундай эмас... Биз боламиз ўзимиз учун ўзимиз масъул бўлайлик.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

25 Sep 2020

Ҳудудларда бандликни таъминлаш, жумладан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш, олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳамда олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар меҳнатини янада рағбатлантириш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга борадиган олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси бериш ҳамда уларни уй-жой билан таъминлаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Белгилаб қўйилишича:

а) мазкур қарорда олис ҳудуд деб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилади;

б) олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларни рағбатлантириш бўйича янги механизм 2021 йил 1 январдан бошлаб жорий қилинади;

в) олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга бериладиган бир марталик бошланғич ёрдам пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварига ҳамда уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварига тенглаштирилади;

г) мазкур қарор билан белгиланган бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ва магистратурасини (таълим шаклидан қатъий назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга;

д) ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланиши, бунда хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади;

е) олий маълумотли мутахассис пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда тегишли бюджет ташкилоти раҳбарига ариза бериши шу асосида тегишли бюджет ташкилотининг уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) учун компенсация миқдорини кўрсатган ҳолда пул компенсацияси тайинлаш тўғрисида буйруғи чиқарилиши ҳамда тегишли бюджет ташкилотининг бухгалтерияси томонидан ушбу буйруқ асосида, иш ҳақи тўлаш билан биргаликда ўтган календар ойи учун тўлов ведомости бўйича тўланади;

ж) айрим давлат ҳокимият органлари ва давлат хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлашда ушбу масалада илгари қабул қилинган қоидалар қўлланилади;

з) олий маълумотли мутахассис олис ҳудуд таркибидаги бир бюджет ташкилотидан бошқа бюджет ташкилотига ўтказилганида унга нисбатан белгиланган барча имтиёзлар сақлаб қолинади ва муддати давом эттирилади;

и) олий маълумотли мутахассис олис ҳудудда жойлашган бюджет ташкилотидаги фаолиятини 3 йилгача бўлган муддат ичида тўхтатган тақдирда ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши тўхтатилади ҳамда бошланғич ёрдам пули тўлиқ ҳажмда бюджетга қайтарилади.

Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга бериладиган:

бир марталик бошланғич ёрдам пули тегишли бюджет ташкилотининг ҳудудий молия органига берган сўровига асосан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг, тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг ўз маблағлари етишмаган тақдирда юқори турувчи вилоят маҳаллий бюджет ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг қўшимча даромад манбалари ҳисобидан қоплаб берилади;

ҳар ойлик пул компенсацияси учун талаб қилинадиган маблағлар тегишли бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилади. Бунда, олий маълумотли мутахассиснинг ишга қабул қилиниши жорий молия йилида рўй берган ҳолатда бюджет ташкилотининг харажатлар сметасига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Марказий банк ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасида кўрсатиб ўтилган хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонларига “Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар” мезонини киритилиши бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;

якка тартибдаги уй-жой қуриш ёки уй-жой харид қилиш, жумладан иккиламчи бозордан харид учун бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек истеъмол кредитларини белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

жойларда олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни чекка ҳудудларда жойлашган, педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган бюджет ташкилотларига жалб этиш, ёш мутахассисларга фаолият юритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;

жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларнинг аризаси асосида уларга тегишли ҳудудлардаги давлат захирасига олинган ер майдонлари ҳисобидан қонунчиликка мувофиқ уй-жой қурилиши учун ер участкалари ажратилишини назоратга олади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: