LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

02 Dec 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорида белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар агентлигининг 2013 йил 16 октябрдаги 02-02/5-855-сонли қўшма хатининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 7-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган умумтаълим фанлари олимпиадасининг иккинчи (туман) босқичида 500 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришди.

гггггггггггггггг

Иштирокчилардан 116 нафари ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Жорий йилнинг 2 декабр куни фан олимпидасининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосари Н.Муратов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ў. Шодиев ҳамда туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Ж.Халилов ғолиб ўқувчиларимизни табриклаб, халқ таълими бўлимининг диплом ва эсдалик совғаларини тақдим этди.

ппппппппппп

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги  ахборот хизмати 

02 Dec 2020

“Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра, мактаблар камида битта спорт турига ихтисослаштирилади ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;

“Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.

2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди;

2021 йилдан бошлаб 22 сентябр куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди.

2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобил қўйишни тақиқловчи белгилар ва йўлакларнинг бошланиш қисмига махсус тўсиқлар ўрнатилади.

02 Dec 2020

Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдаги XII сессиясида маълум қилинди.

Таъкидланишича, туман ва шаҳарларда ўтказилган йиғилишларда ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директори 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган. Таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, 2 нафар халқ таълими бўлими мудири, 3 нафар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

9999999999999999999999999999999

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Марат Шамуратовнинг маълум қилишича, айни кунда «Битирувчи–2021» маълумотлар базаси шакллантирилган ва битирувчи синф ўқувчилари қизиқиши, билими, салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ОТМлар ҳамда касбий курсларга йўналтирилмоқда.

02 Dec 2020

   Амир Темур Эгей денгизи бўйидаги Измир (қадимги Смирна) шаҳар-қалъасини қамал қилишни бошлади ва уни икки ҳафтага қолмай эгаллади. Ғарбий Анатолиядаги мазкур мустаҳкам шаҳар-қалъа Родос рицарларининг амлоки бўлиб, ўзининг қўл етмас маконда жойлашганлиги сабабли Турк султони Мурод I ва кейинчалик унинг ўғли Боязид I Йилдирим ҳам унга раҳна сололмаган.

   Баланд буржлар билан ўралган ушбу истеҳком бир томондан денгизга бориб тақалар, унинг қуруқликка туташ қисмида кенг хандақ қазилиб, қалин деворлар тикланган эди. Қалъанинг ички бандаргоҳи ҳам бўлиб, зарур пайтда денгиз орқали ёрдам оларди. Бу баён этилаётган воқеа пайтида ҳам унда француз ва италян рицарлари кўп эди.

   Амир Темур дастлаб ўғли Пир Муҳаммадни ва Шайх Нуриддинни рицарлар қалъаси бошлиғи ҳузурига элчи сифатида юборди. Агар рицарлар исломни қабул қилишса, ҳаётлари сақланишига кафолат берди. Қалъа ҳимоячиларининг қатъий рад жавобидан сўнг у шу ерда ҳозир барча лашкарларини қамалга бошлади.

   Таниқли француз тарихчи олими Люсьен Кэрэннинг ёзишича, Измирнинг фатҳ этилиши Амир Темур истеҳкомларни ишғол этишда нақадар катта маҳорат йиққанидан далолат беради: усмонли турклар ўн йиллардан бери қўлга кирита олмаган қалъани у саноқли кунларда эгаллади.

   Амир Темур нақбчилари ишни энг аввало чуқур ҳандақ устига кўприк ясашдан бошлашди, сўнг соқчилар буржлари бузилиб, қалъа деворларига йўл очилди.        Деворларнинг тагларида нақблар қазилиб, уларни ёғоч устунлар, олов, қизиган писта кўмир, совуқ сув ва сирка ёрдамида қулатишга шайлаб қўйдилар.

   Тинмай сирка билан намланиб турилган ёпқичлар нақбчиларни қалъа ҳимоячиларининг тепадан улоқтирилган ўтларидан пана қилиб турди. Аммо қалъа қамалида қўлланган энг ажойиб усул шаҳарнинг денгиз томонидан бутунлай ўраб олган тўсиқ (тўғон) қурилиши бўлди. Бунинг натижасида бирорта ҳам кема на шаҳарга кира олди ва на ундан чиқа олди.

   Люсьен Кэрэннинг қайд этишича, Амир Темур аскарлари ана шу тўсиқдан туриб мислсиз шижоат билан қалъа деворларини буза бошладилар. Уларнинг бу машғулотига халал беришга интилган шаҳар ҳимоячилари устига Амир Темур ёйандозларининг ўқ ёмғири ёғиларди.

   Тайёргарлик ишлари ниҳоясига етгач, Амир Темур қалъа деворлари остидаги нақбларга ўрнатилган устунларга ўт қўйишни буюрди. Деворлар ўпирилгач, бутун қўшин бир бўлиб шаҳарни ишғол қилишга отилди.

01 Dec 2020

Moliya vazirligi “Fuqarolar uchun budjet 2021” loyihasini taqdim etdi. Unda O‘zbekistondagi 20 nafar eng yirik soliq to‘lovchi keltirilgan. Ushbu kompaniyalar 2021-yilda davlat budjeti tushumlarining 47,3 foizini ta’minlashi kutilmoqda.

  • “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” — 6,4 foiz;
  • “O‘zbekneftgaz” AJ — 5,1 foiz;
  • “O‘ztransgaz” AJ — 3,3 foiz;
  • Lukoil overseas supplying and trading DK — 3,1 foiz;
  • “O‘zbekenergo” AJ — 2,3 foiz;
  • “O‘zBAT” AJ — 1,7 foiz;
  • UzAuto Motors AJ — 1,5 foiz;
  • Unitel (Beeline) QK MChJ — 0,5 foiz;
  • Coscom (Ucell) QK MChJ — 0,5 foiz;
  • “O‘zbektelekom” AJ — 0,5 foiz;
  • “Qizilqumsement” AJ — 0,5 foiz;
  • Uz-Kor Gas Chemical MChJ — 0,4 foiz;
  • Sho‘rtan gaz-kimyo majmuasi MChJ — 0,3 foiz;
  • “Toshkentvino” kombinati — 0,3 foiz;
  • “O‘zbekiston temir yo‘llari” — 0,2 foiz;
  • Tashkent Tobacco MChJ— 0,2 foiz;
  • Universal mobile sistem (Mobiuz) — 0,2 foiz;
  • “Ohangaronsement” AJ — 0,1 foiz;
 

Loyihada qayd etilishicha, davlat budjeti daromadlari ko‘p jihatdan yirik soliq to‘lovchilar turkumiga kiruvchi korxonalardagi iqtisodiy holatga bog‘liq bo‘ladi. Boshqa daromadlar — asosan davlat ulushi bo‘yicha hisoblangan dividendlar, davlat bojlari, yig‘imlar va jarimalar hisobidan shakllanadi.

2019-yildan farqli ravishda ro‘yxatda Coca-Cola, “Farg‘ona neftni qayta ishlash zavodi”, “Muborakneftgaz”, “Buxoro neftni qayta ishlash zavodi” va boshqa yirik kompaniyalar yo‘q.

30 Nov 2020

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Жорий йилнинг декабрь ойида видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

«Ўзбекистон ва Россия президентлари коронавирус пандемиясининг тарқалиши оқибатида келиб чиққан глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор суръат билан ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, ўзаро ташрифлар фаол амалга оширилмоқда, Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва бошқа ҳамкорлик механизмлари унумли ишлаяпти, ўзаро савдо ҳажмлари ортиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича устувор лойиҳалар ҳамда гуманитар алмашинув дастурлари давом эттирилмоқда.

Президентлар халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий, дўстона ва конструктив руҳда ўтди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

30 Nov 2020

Адлия вазирлиги Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

Унга кўра, педагог ходим деганда таълим ташкилотларида (боғча, умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум, олий ва ундан кейинги таълим муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари) педагогик фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тушунилади.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълумот беришича,  қонун лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:

1) педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш;

2) педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш;

3) педагог ходимга умумий белгиланган ёшдан беш йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини тақдим қилиш;

4) педагог ходим томонидан уй-жой ва автотранспорт воситасини харид қилиш учун унинг ойлик иш ҳақидан йўналтириладиган маблағларни даромад солиғидан озод этиш;

5) педагог ходимга 56 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил, шунингдек, таътил берилганида, календарь йилида бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам бериш;

6) педагог ходимнинг базавий лавозим маошининг энг кам миқдорини белгилаш ва кўп йиллик хизмати учун устама тўлаш тизимини жорий этиш;

7) педагог ходимни касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш;

8) олий маълумотга эга бўлмаган, аммо таълим ташкилотларида камида беш йил иш стажига эга педагог ходимларни ОТМларга педагогика йўналиши бўйича имтиёзли асосда ўқишга қабул қилиш.

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

28 Nov 2020

Ижтимоий тармоқларда бир қатор ўқитувчилар томонидан Халқ таълими вазирлиги эълон қилган #Ustoz2020 кўрик-танлови дастлабки натижаларидан норозилик туфайли президентга йўлланган мурожаат пайдо бўлди. Айни шу масалада интернет орқали Kun.uz билан боғланган ўқитувчилар ҳам танлов холис ўтганига шубҳа билдирган.

 

Давлат раҳбарига йўлланган мактуб матни қуйидагича:

“Ҳурматли Шавкат Миромонович. Биз, халқ таълими тизимидаги бир қатор ўқитувчилар Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Биз таълим тизимидаги ислоҳотларга ишонган ҳолда, Xалқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган #Ustoz2020 кўрик-танловида қатнашдик, аммо биз биринчи босқич натижаларидан қаттиқ норозимиз. Танлов шартларига кўра, икки дақиқалик видеоролик ўқитувчининг ижодкорлиги ва изланувчанлигига кўра баҳоланиши керак эди. Бироқ, танловга топширилган аризаларни иншо кўринишида қабул қилиб, фақат иншога қараб видеороликларни баҳолашган. Низомда эса иншога урғу берилмаган. Катта эҳтимол билан, бизнинг аризаларимиз ва видеороликларимиз кўриб чиқилмаган.

Нуфузли Global Teacher Prize танловига қандай мезон асосида ўқитувчиларни саралашмоқда, бизга қоронғилигича қолмоқда. Айрим, сертификатлар билан кифояланган, ичида маълум ғояси бўлмаган видеороликларни халқаро кузатувчиларга тақдим қилиб, юртимиз обрўсини таваккалга қўйишмоқчими? Таълимда арзирли бир янгилик яратган, мавжуд чекланган имкониятлардан шахсан қулайлик яратиб, йиллар давомида кўплаб меҳнат қилган ўқитувчилар номуносиб баҳоланган.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Нима учун, бизда таълимдан бошлаб ҳамма соҳада “қўл учида” ёндашиб ишлаш механизми кучайиб кетган? Ривожланган давлатларда, ҳар бир жараёнга ипидан-игнасигача аҳамият қаратилиб, ҳар бир ҳодиса илмий ишдек таҳлил қилинади, уларнинг ривожланиш сабаби ҳам шунда, деб ўйлаймиз. Биз танловдаги мағлубиятимиз учун эмас, тизимдаги ноҳақликлардан қаттиқ норозимиз. Ўзимиздан кучли, билимли кадрларни тан олишга тайёрмиз, аммо нуфузли халқаро танловга шунчалик юзакилик билан ёндашиш мумкинми? 12 минг 495 нафар иштирокчини 9 нафар ҳакамлар ҳайъати қандай қилиб қисқа муддатда таҳлил қилиши мумкин? 24 минг 990 та эссе ва 12 минг 495 та роликни 10 кун ичида 9 киши баҳолай олиши ақл бовар қилмас иш, деб ҳисоблаймиз. Аттестациялардан норозиликлар, исбот қила олмайдиганимиз таниш-билишчилик ёки коррупция, ён босиш ҳолатлари, бекордан бекорга тарқалмайдиган турли миш-мишларни текшириб, қонунан чора кўришларини, бизни бошимизда ўтирган катта-кичик раҳбарларнинг ўз дунёқарашидан келиб чиқиб туриб, қарорлар қабул қилиши тизимни фалаж ҳолатга олиб келишига қаршимиз! Албатта, бизни устимиздан турли раддиялар бериб, ўзларини оқлаш учун ташкилотчилар ҳамма имкониятини ишга солишини яхши англаймиз, лекин шуни айтмоқчимизки, биз кўплаб ўқитувчилар энди ҳеч қачон миллий танловга қатнашмаймиз, ишончимиз қолмади.

Шавкат Миромонович! Таълим тизими, халқ таълими бугун ва эртани ҳал қилувчи энг катта омиллигини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг мурожаатимизни шахсан ўзингиз кўриб чиқишингизни ва адолат қарор топишини истаймиз”, – дейилади мурожаатда.

Kun.uz мухбири бу масала юзасидан Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова билан боғланди ва қуйидагича изоҳ олди:

– Жорий йилда йилнинг энг яхши ўқитувчисини саралашда илк бор Давлат органи аралашуви бўлмаяпти. Авваллари танловда таниш-билишчилик, коррупция ҳолатлари бўлгани тўғрисида иштирокчилар томонидан иддаолар бўлиши мумкин эди. Бу йил Ўзбекистон тарихида илк бор энг яхши ўқитувчини танлаб олишни ўқитувчиларнинг ўзига яъни “Ўқитувчилар уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилотига топширдик. Улар мустақил равишда танловни ўтказиб, ўзлари энг яхши ўқитувчини саралаб олади. Давлат органлари нодавлат ташкилот фаолиятига аралашиши мумкин эмас.

«Ўқитувчилар уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Наргиза Қўчқорованинг бу борадаги фикрлари қуйидагича бўлди:

– Чиндан ҳам бундай танлов илк бора давлат ташкилоти аралашувисиз, нодавлат нотижорат ташкилот – яъни бизнинг уюшмамиз иштирокида ўтказиляпти. Бу жараёнда нафақат биз, балки халқаро ҳамкорларимиз ҳам иштирок этмоқдалар. Кенг қамровдаги, иштирокчилар сони жуда кўп бўлган ҳар қандай танловда норозиликлар бўлиши ҳам табиий. Биз бу масала юзасидан очиқ мулоқотга тайёрмиз.

13 минг нафарга яқин ўқитувчи танловда иштирок этиш истагини билдирган. Ҳакамлар ҳайъати учун ғолибларни саралаб олиш осон кечмади. Сабаби ҳар бир рўйхатдан ўтган ўқитувчи ғолибликка муносиб. Аммо кучлилар ичидан энг кучлилар танлаб олиниши бу ҳар қандай танловнинг асосий шартидир.

Халқаро нуфузли танловлар тажрибасига асосланиб, I босқичда иштирокчилар аввал техник саралашдан ўтказилди. Дастлаб танлов шартларига амал қилмасдан биттадан кўп ариза топширган иштирокчилар четлатилди, кейин сўровнома саволларига тўлиқ жавоб бермаган, аниқ мисоллар ишлатилмаган, иккита саволда битта жавобдан нусха олиб қўйилган, номинация талабларига жавоб бермасдан ариза топширган, видеороликда онлайн дарс ёки тақдимот юклаган иштирокчиларнинг аризалари ҳам техник саралашдан ўтмади. Афсуски бундай аризалар кўпчиликни ташкил қилди.

Шундан кейин техник саралашдан ўтган жами 2289 та ариза ҳакамларга тақдим этилди ва улар томонидан баҳоланди. Баҳолаш жараёнида энг юқори балл олган 250 та ариза иккинчи марта текширувдан ўтди ва улар орасидан 150 иштирокчи иккинчи босқич учун сараланди. Ҳакамлар бирорта иштирокчининг исм-фамилиясини кўрмади, сўровномага жавоблар улар рўйхатдан ўтганда берилган ID билан рақамланиб ҳакамларга берилди, видеолар эса алоҳида тақдим этилди.

Танловнинг барча босқичларида ҳакамлар томонидан иштирокчиларнинг баҳоланиши белгиланган талабларга мослиги халқаро аудитор томонидан текширилади ва хулосаси Varkey Foundation’га тақдим этилади. Бундан ташқари, энг муҳим жиҳати шундаки, ушбу танловда қатнашган барча иштирокчилар ва ҳатто қатнашмаган ўқитувчилар Global Teacher Prize мукофотида тўғридан тўғри қатнашишлари мумкин.

Хўш, ғолиблар қандай мезонлар асосида баҳоланди (ушбу мезонлар танлов шартларида ҳам кўрсатилган):

  • фаолият самарадорлиги ва натижадорлиги, ўқувчиларининг таълимдаги ютуқлари;
  • шахсий фазилатлар (педагогик сезги, ижодкорлик, импровизация, уюшқоқлик ва мулоқот маданияти) ;
  • мактабдан ташқари фаолиятида касбий ва ташкилий маҳорати намуналарини кўрсатадиган ютуқларининг мавжудлиги;
  • таълим тизими келажагига қўшган ҳиссаси ва ўқитувчилик касбини тарғиб қилиши;
  • бўш ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар билан иш олиб бориши;
  • ўқитишда инновацион таълим усулларини қўллаши.

Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, ҳакамлар ҳайъатига халқаро тажрибага эга, нуфузли халқаро танловларда муваффақиятли қатнашган, ўз ишини биладиган, энг асосийси, ҳалол мутахассисларни жалб қилдик. Ассоциация ҳам, вазирлик ҳам ҳакамлар ишига аралашишига йўл қўйилмади. Ҳакамлар ҳар бир ишни адолат билан, мезонларга риоя қилган ҳолда кўриб чиқишди.

Комил Жалилов, ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Chevening ва Fullbright халқаро дастурлари стипендиати:

– Шуни алоҳида айтишим керак, ҳакамлар берилган барча ишларни сайтда эълон қилинган мезонлар асосида текширишди. Баҳолаш жараёнида аввало мезонлар ва дескрипторлар апробациядан ўтиши керак. Сўнг барча ҳакамлар бу мезонлар ва дескрипторларни бир хил талқин қилишлари учун “benchmarking” деган жараён ўтказилиши керак. Апробация ва “benchmarking” жараёнлари барча қонун қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилди. Бир нарса: ҳакамларга техник талабларга жавоб берган ишларгина тақдим этилди. Танловларга топширилган ишлар техник талабларга жавоб беришини текшириш - бу нормал жараён ва мен биладиган танловларнинг барчасида бу нарса амалга оширилади.

Танловга тақдим этилган ишлар борасида шуни айтишим мумкинки, кучли ишлар билан бирга, олди-қочди гаплардан иборат бўлган ишлар ҳам бор эди. Ёки конкрет мисоллар келтирмаган, умумий гаплар билан чекланган ишлар ҳам бор эди. Чекланган сўзлар доирасида ютуқларини, таълимдаги инновацион ёндашувларини конкрет мисоллар билан кўрсата олиш ҳам катта маҳорат талаб қилади. Масалан, ўқитувчи айтмоқчи бўлган гапини узундан узоқ кириш қисми, ҳар хил иқтибослар билан бошлаб, кейин эса ўз фаолияти ҳақида конкрет мисолларни сиғдира олмаган бўлиши мумкин.

27 Nov 2020

Kun.uz сайти 2020 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади

 

Президент фармонига асосан, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади.

 

Шунингдек, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан МЖТКнинг тегишли моддаси санкциясида назарда тутилган жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлашни рағбатлантириш тизими жорий этилади.

 

Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилади

 

Президент қарорига биноан Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида давлат тиббий суғурта тизимини йўлга қўйиш белгиланди. Ушбу тизим доирасида Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;

аҳолининг барча қатламларини кафолатланган пакет доирасида сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этиш;

тажриба-синов лойиҳаси доирасида Давлат бюджетидан кафолатланган пакетни молиялаштириш мақсадида ажратиладиган маблағларни жамлаш, бошқариш, уларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини ташкил этиш;

тажриба-синов лойиҳасининг натижаларига кўра, давлат тиббий суғуртаси тизимини республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонасида савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

 

«Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги элчихонаси штатлар жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда уюшмалар устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарлик йўлга қўйилади

 

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси хизмат итлари билан таъминланади

 

«Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Инспекция эҳтиёжларидан келиб чиқиб, йилига 5 тадан ўсимликлар карантини соҳасидаги ўзига хос «детектор»лар – хизмат итлари ҳамда 5 нафардан кинологлар тайёрлаб берилишини таъминлайди.

 

Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади

 

Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синовларини ўтказиш ва сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

 

2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;

2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;

2022 — 2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

Маълумот учун, ҳукумат қарорида 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилиши белгиланган.

 

Атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган, мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган айрим фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади

 

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган I ва II тоифаларга мансуб бўлган мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади.

27 Nov 2020

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали томонидан Қувасой шаҳрида давлат фуқаролик хизматчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари, соҳага дахлдор ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.

 

Бугунги кунда агентликнинг ҳудудий филиали ўз фаолияти давомида вилоятдаги юздан зиёд давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш юритиб, давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш борасида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Давлат бошқарувида самарадорликни ошириш мақсадида давлат хизматига малакали мутахассисларни жалб этиш, шаффофлик асосида ишга қабул қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ҳозирда тажриба тариқасида Қўқон шаҳар ва Қува туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб бориш тизимини жорий этиш ишлари бошланган.

 

– Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) – давлат фуқаролик хизматчилари томонидан функционал мажбуриятлари ва топшириқларни ижро этилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш учун қўлланиладиган ва миқдоран ўлчаш мумкин бўлган баҳолаш индикатори ҳисобланади, -дейди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали раҳбари ўринбосари Аҳаджон Акбаров. -Эндиликда вилоятдаги барча шаҳар, туман ҳокими ва унинг барча ўринбосарларининг 59 та аниқ вазифа ва 73 та кўрсаткич бўйича ҳар чоракда баҳолаб борилади. Рейтинг баҳолаш тизимини жорий қилишдан кўзланган асосий мақсад кунлик иш фаолияти натижадорлигини ошириш баробарида белгиланган вазифаларни бажариш орқали ойлик ва чораклик кўрсаткичларни ижросини таъминлашга эришилишдан иборат. Натижаларга кўра, ҳар чорак якуни бўйича ҳоким ўринбосарларининг рағбатлантириш ёки интизомий жазо қўлланиши белгиланади.

 

Ўтган давр мобайнида ҳоким ва ўринбосарлари белгиланган вазифа ва кўрсаткичлар юзасидан биринчи чорак якунлари бўйича Қўқон шаҳри 36,7 балл, Қува тумани эса 36,8 баллни қўлга киритган. Республика миқиёсида тажриба тариқасида белгилаб олинган 12 та туман -шаҳарлар ичида энг паст кўрсаткични ташкил этди. 9 ойлик якуни билан эса улар фаолиятида ижобий ўзгаришлар кузатилиб, Қўқон шаҳри 92,9 балл, Қува тумани эса 91,6 баллни олиб, “яхши” ҳудудлар рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, вилоятдаги 4 та сектор раҳбарларининг рейтинг баҳолаш тизими жорий қилинди.

 

Мазкур семинарда ҳоким ва унинг барча ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари мезонлари ҳақида маълумотлар берилиб, вазифалар белгилаб олинди. Рейтинг асосида баҳолаш тизими тажриба тариқасида олиб борилаётган ҳудудлар мисолида тушунтирилди.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: