Қозоғистон Республикасида “ҚАЗАҚСТАН АТА ЖУРТИМ, ҚАСИЕТИМ – АНА ТИЛИМ!” мавзусида бўлиб ўтган 17-Халқаро олимпидасида Учқудуқ тумани ўқувчи-ёшлари ҳам фаол иштирок этди.
Қозоқ тили ва адабиёти фанидан ўз билим ва салоҳиятини намойиш этган 8-11 синф ўқувчилари Арай УСМАНОВА, Дариға ЖУЗЖАСАРОВА, Жансая НУРИМХАНОВА, Камила НАЖМАДДИНОВА, Улбала ЖАЛҒАСОВА, Жаннур АМАНГЕЛДИЕВА, Мақсад МУСАЕВ, Мерейхан АБДРАЙИМОВ сингари 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари фахрли 1,2,3 ўринларга эгалик қилишди.
Ғолиб ва совриндорлар Қозоғистон Республикаси билим ва илм минстрлиги “ДАРИН” марказининг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан мукофоталандилар.
Шунингдек, таълим масканининг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Балжан РЗАХМЕТОВА ва Алмат ЖУНИСОВ ташкилотчиларнинг “АЛҒИС ХАТ” яъни ташаккурнома билан тақдирландилар.
Барча истеъдод эгаларини ютуқлари билан муборакбод этамиз, парвозингиз бунданда баланд бўлсин, деймиз!
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати