Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорида белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар агентлигининг 2013 йил 16 октябрдаги 02-02/5-855-сонли қўшма хатининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 7-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган умумтаълим фанлари олимпиадасининг иккинчи (туман) босқичида 500 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришди.
Иштирокчилардан 116 нафари ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Жорий йилнинг 2 декабр куни фан олимпидасининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосари Н.Муратов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ў. Шодиев ҳамда туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Ж.Халилов ғолиб ўқувчиларимизни табриклаб, халқ таълими бўлимининг диплом ва эсдалик совғаларини тақдим этди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати