Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда яна 400дан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, пандемия бошидан буён қайд этилган ҳолатлар сони 94 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94397 (+419) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 7 нафари Андижон вилоятида,
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 81 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 11 нафари Фарғона вилоятида,
- 15 нафари Хоразм вилоятида,
- 72 нафари Тошкент вилоятида,
- 192 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
- Бухоро вилоятида 4 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
- Наманган вилоятида 3 нафар,
- Самарқанд вилоятида 61 нафар,
- Сирдарё вилоятида 6 нафар,
- Фарғона вилоятида 19 нафар,
- Хоразм вилоятида 17 нафар,
- Тошкент вилоятида 49 нафар,
- Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90053 (+350) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3682 нафар бемор даволанмоқда.