LOTIN-КИРИЛЛ

       Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап тамонида ўн бешта ўғли ўтирар эди.           Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб:
        Ўзимизам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хохласа ўттиз ўғлим бор, хақ динни бутун элга ўзим етказаман деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди. Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алейкум ва Рахматуллох деб ўнг тамонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап тамонга салом берганда қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Рахми чексиз Оллох ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин.
        Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман.
        Майли шунисигаям шукр деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради. У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (абдаста), елкасига сочиқ осиб: Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган мехмонларнинг ёшми, қариями хаммасининг қўлига сув қуюб тургин. Сувни уч марта узиб узиб қуясан. Тўртинчи марта агар мехмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювушганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясанда ўғлим. Иккисини фарқи бор дейди. Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг хаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутин бўлсин деб рахматлар айтарди.
Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди. Лекин Оллохнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар сахарда Оллохни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди. Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман.

       Сулаймон узоқ умр кўради У барча ердаги махлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга хукмронлик қилади деб жавоб берди. Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф одат пайдо бўлибди. Шунинг учун азизлар бу урф одатларимизни давом эттирайлик. Кранда сув оқиб турибди ювишаверади ёки ана умивальник турибдику обдастани нима кераги бор демайлик. Бу урф одатларимизнинг файзи, баракаси бошқа. Албатта боболарининг қўлига сув қуйиб, дуосини олиб ўсадиган бўлса, болаларимизнинг умри узоқ ва ризқлари бутин булишига ишончим комил.

   Малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади.
2024 йил 1 январдан давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий этилади.

Бунда, малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда –– педагогик маҳорати баҳоланади.

2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.

Бунда, 2023-2024-ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.

   Стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланади.
2024 йил 1 январдан умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилади.

  "Ҳуқуқий ахборот" канали хабарига кўра, бунда:

  2023-2024-ўқув йилидан педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;

стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланади.

     Вазирлар Маҳкамасининг “Ёш ватанпарвар” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
    Мудофаа вазирлигининг “Ёш ватанпарвар” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

     Белгиланишича:

а) кўкрак нишони идоравий мукофот ҳисобланиб, ҳар йили 30 июнь – “Ёшлар куни”да ғолибларга тантанали равишда топширилади;

б) кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида таълим олаётган ўқувчи ўғил болалар мудофаа вазирининг буйруғи асосида мукофотланади;

в) кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағлари доирасида, вазирлик бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

г) кўкрак нишони билан тақдирланганларга икки йил мобайнида амал қиладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:

    ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳамда чақирув муддатларини кечиктириш ва чақирувдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;

     олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида           қўшимча равишда 3 балл кўринишида.

      Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Шимолий кон бошқармаси " обектларини ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ходимлари тамонидан ҳозирги кунда,        Юртимизда 15-ноябр санасидан 15-декабр санасига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" тадбири доирасида фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
      Жумладан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни" доирасида Учқудуқ ҳудудий бошқармасига қарашли 2-сонли Тиббиёт санитария қисми ишчи ходимлари билан ўтказилди.
       Республикамизда ва дуёда содир бўлаётган ёнғинлар уларнинг келиб чиқиш сабаблари республикамиз ҳудудларида содир бўлаётган ёнғинлар туфайли инсонларнинг куйиши ҳамда ис газидан захарланиши бу аянчли оқибатларнинг зарарлари, унинг аянчли оқибатлари мисоллар тариқасида келтирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек ёнғинлардан ва ис газидан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
     Тиббиёт санитария қисмида ўтказилган тарғибот тадбирида фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда нималарга этибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

ШКБОЁХТТЕБ инспекторлари Исмоил Қиличев ва  Отабек Ҳикматов

     ⚡️2024-yil uchun qoʻshimcha dam olish kunlari belgilandi

     Prezident farmoni bilan 2024-yilda quyidagi qoʻshimcha dam olish kunlari belgilandi. (https://t.me/huquqiyaxborot/15091)

     Barcha xodimlar uchun (ish haftasining turidan qatʼi nazar):

22-mart – juma;
11-aprel – payshanba;
18-iyun – seshanba;
3-sentabr – seshanba;
31-dekabr – seshanba.

        Olti kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun:

2-yanvar – seshanba;
23-mart – shanba;
12-aprel – juma;
31-avgust – shanba;
30-dekabr – dushanba.

          Besh kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun dam olish kunlari quyidagi tartibda koʻchiriladi:

6-yanvar – shanba kunidan 2-yanvar – seshanba kuniga;
13-aprel – shanba kunidan 12-aprel – juma kuniga;
14-dekabr – shanba kunidan 30-dekabr – dushanba kuniga.

 

     “Ұстаздық еткен жалықпас, Үйретуден балаға” деп дана ақын Абай ұлы кәсіп иелерін жоғары дәріптеген. Баланың болашағына алаңдап, бағыт-бағдар беретін ұстаздар қауымы қашанда мың мақтауға лайық, зор құрметке ие. Ұстаздар сонымен қатар болашақ азаматтарды ғана емес, бүкіл болашақ қоғамды қалыптастырады.

    Таяуда мектебіміздің қазақ тілі және әдебиеті пәні оқытушысы Жүнісов Алмат Опабекұлының қоғам алдындағы өлшеусіз еңбегі, шәкірттерге берген терең тәлім-тәрбиесі, жоғарғы жетістіктері бағаланып, “Халыққа білім беру ісінің үздігі” төсбелгісімен марапатталды. Алмат мектебіміздегі беделді де білікті ұстаздардың бірегейі. Әр жылы дәстүрлі түрде өтетін Пән олимпиадасының аудандық, облыстық басқыштарынан дайындаған шәкірттері топ жарып келеді. Оқушыларын Республикалық басқышқа дейін шығарып, еселі еңбек етіп келуде. Өз ісінің нағыз шебері. Осы жылы да қос шәкірті Пердебеков Нұрсұлтан мен Жамаладинова Альбиналарға қазақ тілі пәні бойынша республикалық басқышқа жолдама алып бергені - ұстаз еңбегінің айқын дәлелі. Ұлағатты ұстазды лайықты марапатымен ұжымымыз атынан шынайы жүректен құттықтай отырып, өскелең ұрпақ тәрбиелеудегі өрелі жұмыстары мен абыройлы істеріне толымды табыс тілейміз!

РОЗА ЖУСИПБЕКОВА

9-мектеп директоры

 

 

     “Ұстаздық еткен жалықпас, Үйретуден балаға” деп дана ақын Абай ұлы кәсіп иелерін жоғары дәріптеген. Баланың болашағына алаңдап, бағыт-бағдар беретін ұстаздар қауымы қашанда мың мақтауға лайық, зор құрметке ие. Ұстаздар сонымен қатар болашақ азаматтарды ғана емес, бүкіл болашақ қоғамды қалыптастырады.

    Таяуда мектебіміздің қазақ тілі және әдебиеті пәні оқытушысы Жүнісов Алмат Опабекұлының қоғам алдындағы өлшеусіз еңбегі, шәкірттерге берген терең тәлім-тәрбиесі, жоғарғы жетістіктері бағаланып, “Халыққа білім беру ісінің үздігі” төсбелгісімен марапатталды. Алмат мектебіміздегі беделді де білікті ұстаздардың бірегейі. Әр жылы дәстүрлі түрде өтетін Пән олимпиадасының аудандық, облыстық басқыштарынан дайындаған шәкірттері топ жарып келеді. Оқушыларын Республикалық басқышқа дейін шығарып, еселі еңбек етіп келуде. Өз ісінің нағыз шебері. Осы жылы да қос шәкірті Пердебеков Нұрсұлтан мен Жамаладинова Альбиналарға қазақ тілі пәні бойынша республикалық басқышқа жолдама алып бергені - ұстаз еңбегінің айқын дәлелі. Ұлағатты ұстазды лайықты марапатымен ұжымымыз атынан шынайы жүректен құттықтай отырып, өскелең ұрпақ тәрбиелеудегі өрелі жұмыстары мен абыройлы істеріне толымды табыс тілейміз!

РОЗА ЖУСИПБЕКОВА

9-мектеп директоры

 

Oʻzbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzini oshirishga alohida eʼtibor qaratiladi.

Prezident “Oʻzbek tili va adabiyoti” fani oʻqituvchilariga ham xalqaro sertifikatga ega boʻlgan boshqa fan oʻqituvchilaridan kam boʻlmagan miqdorda qoʻshimcha haq toʻlanishi adolatdan boʻlishini taʼkidladi.

Shu maqsadda milliy sertifikatga ega boʻlgan “Oʻzbek tili va adabiyoti” fani oʻqituvchilariga kelgusi oʻquv yilidan boshlab 50 foiz ustama toʻlanadi.

Oʻzbek tili boʻyicha xalqaro fan olimpiadasi oʻtkazilishi, gʻolib va sovrindorlari pul mukofoti bilan taqdirlanishi hamda oliygohlarga oʻzbek tili filologiyasi yoʻnalishi boʻyicha davlat granti asosida oʻqishga qabul qilinishi belgilandi.


       20 декабрдан бошлаб автовокзалларда 381 та, темирйўлларида 58 та, ҳаво йўлларида эса 17 та қўшимча қатновлар бўлиши кутилмоқда. Графикдан ташқари қўйилаётган автобусларнинг қўшимча қатнови 7 январгача давом этади, ҳаво йўллариники 29 декабрда якунланади.

        Янги йил байрами муносабати билан ички қатновлар учун қўшимча рейслар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов АОКАда ўтган брифингда маълум қилди.

     Автовокзаллар

     Қайд этилишича, 20 декабрдан 7 январгача «Тошкент» ва Абу Сахий ҳамда ҳудудий автовокзаллардан кунлик график асосида қатновчи рейслардан ташқари 381 та қўшимча рейслар ишга туширилади. Бу орқали 18 минг 669 йўловчиларга хизмат кўрсатилиши кутилмоқда.

Хусусан, «Тошкент» автовокзалидан жами 14 та йўналишда 290 та рейс орқали 14 минг 210 йўловчига ташилади.

     Рейслар ва ташиладиган йўловчилар тақсимотининг йўналишлар кесимидаги рақамлари:

«Тошкент-Қарши» – 40 та рейс 1960 йўловчи;
«Тошкент-Қоракўл-Олот» – 36 та рейс 1764 йўловчи;
«Тошкент-Термез» – 28 та рейс 1372 йўловчи;
«Тошкент-Шахрисабз» – 16 та рейс 784 йўловчи;
«Тошкент-Денов-Узун» – 23 та рейс 1127 йўловчи;
«Тошкент-Бухоро» – 103 та рейс 5047 йўловчи;
«Тошкент-Зармитан» – 5 та рейс 245 йўловчи;
«Тошкент-Джуш» – 5 та рейс 245 йўловчи;
«Тошкент-Зарафшон» – 9 та рейс 441 йўловчи;
«Тошкент-Учкудук» – 9 та рейс 441 йўловчи;
«Тошкент-Мирбозор-Хатирчи» – 8 та рейс 392 йўловчи;
«Тошкент-Ургенч» – 9 та рейс 441 йўловчи;
«Тошкент-Хива» – 9 та рейс 441 йўловчи.
      Абу Сахий автовокзалидан жами 7 та йўналишда 91 та рейс орқали 4 459 йўловчига хизмат кўрсатилади. Маълумотларга кўра, Тошкентдан Ғиждувон, Навоий, Нукус, Тўрткўл, Беруний, Бойсун ҳамда Урганч йўналишларига 13 тадан рейс ажратилади ва уларда 637 нафар йўловчи ташилади.

        Вазирликка кўра, Тошкент шаҳрини бошқа вилоятлар билан боғловчи 44 та шаҳарлараро йўналишларда 276 та автобуслар бириктирилган бўлиб, байрам арафасида ушбу автобусларнинг барчаси тўлиқ фаолият олиб борадади.

Темирйўллар

      Ашурматовнинг таъкидлашича, шу йилнинг 22 декабрь кунидан 2024 йил 7 январига қадар «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан қатновлар учун 58 та қўшимча йўловчи поездлар йўлга қўйилади. Бунинг натижасида қишқи таътил даврида 50 минг 240 нафар йўловчини қўшимча ташиш имконияти яратилади.

Йўналишлар кесимидаги рейслар ва ташиладиган йўловчилар сони:

«Тошкент-Хива-Тошкент» – 18 та рейс 10800 нафар йўловчи;
«Тошкент-Бухоро-Тошкент» – 12 та рейс («Афросиёб») 3432 йўловчи;
«Тошкент-Самарқанд-Тошкент» – 28 та рейс («Афросиёб») 8008 йўловчи.
Бундан ташқари, «Тошкент-Урганч-Тошкент», «Тошкент-Андижон-Тошкент», «Тошкент-Термиз-Тошкент», «Тошкент-Бухоро-Тошкент», «Тошкент-Қўнғирот-Тошкент» ва бошқа шу каби йўналишларда қатновчи йўловчи поездларга қўшимча тўрттадан вагонлар уланади.

Ҳаво йўллари

      Авиация йўналишида эса 23—29 декабрь кунлари «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан қўшимча 17 та авиақатнов амалга оширилади.

Хусусан:

«Тошкент – Урганч – Тошкент» йўналишида 5 та (25, 26, 27, 28, 29 - декабрь кунлари);
«Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида 4 та (23, 25, 26, 29 - декабрь кунлари);
«Тошкент – Нукус – Тошкент» йўналишида 3 та (23, 24, 29 декбар кунлари);
«Тошкент – Термиз – Тошкент» йўналишида 2 та (23, 25 декабда);
«Тошкент – Фарғона – Тошкент» 1 та (25 декабрь);
«Тошкент – Қарши – Тошкент» 1 та (27 декабрь);
«Тошкент – Наманган – Тошкент» 1 та (29 декабрь) йўналишларида қўшимча рейслар бажарилади.
      Бундан ташқари, йўловчи оқимидан келиб чиқиб, «Тошкент – Нукус – Тошкент», «Тошкент – Урганч – Тошкент» йўналишларида кичик фюзеляжли лайнерларни кенг ҳаво кемаларига алмаштириш орқали қўшимча йўловчилар ташиш учун ўриндиқлар яратилиши режа қилинган.

    «Humo Air» авиакомпанияси томонидан «Тошкент – Урганч – Тошкент», «Тошкент – Нукус – Тошкент», «Тошкент – Қарши – Тошкент» ҳамда «Тошкент – Самарқанд – Тошкент» йўналишларида 180 та ўринга мўлжалланган А-320 ҳаво кемаларида қўшимча 7 та рейс йўлга қўйилиб, 1280 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

    Масъулнинг қўшимча қилишича, Транспорт назорати инспекциясининг 195 нафар инспекторлари республикадаги ҳар бир туманга бириктирилган бўлиб, улар томонидан байрам кунларида тадбиркорлик субъектлари (таксилар) йўлкира нархларини сунъий равишда ошириб юбормаслиги бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари ҳамда назорат тадбирлари олиб борилади. Бу чора-тадбирлар билан мавсумий талаб тўла қондирилиши ваъда қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январигача деб белгиланганди.

Таътил 13 календарь кун давом этади ва дарслар 8 январь, душанбадан бошланади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: