LOTIN-КИРИЛЛ

Янги қонунлар тўғрисида тушунчалар берилди

        Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

        Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди 

       Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

        Шунингдек, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).

      Фуқаролар мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи ундирилмайди

Жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

     Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Бу ҳақда Президент томонидан Қонун имзоланиб, (ЎРҚ–897-сон, 16.01.2024 й.) “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 

       Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–899-сон, 19.01.2024 й.) билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

         Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, қуйидагиларга нисбатан жавобгарлик белгиланди:

       Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли мусодара қилинади.

         Абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, БҲМнинг 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

         Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда крипто-активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари мусодара қилинади.

        Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

       Майнинг фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга ошириш, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, 5 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

      Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш, крипто-активларни ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

O'qilgan: 267 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 01 Feb 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: