LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

23 Feb 2022

    Шавкат Мирзиёевнинг Мўйноқ фаоллари билан суҳбати давомида Қорақалпоғистондаги мактабларнинг 142 минг нафар бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилаётгани маълум қилинди. «Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз. Ҳали юқори синф ўқувчиларига жорий этамиз», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари болаларни боғчаларга 2 ёшдан қабул қилишни йўлга қўйиш нияти борлигини, бунинг учун эса мамлакат иқтисодиёти янада мустаҳкамланиши кераклигини айтди.

    Чоршанба куни Шавкат Мирзиёев Мўйноққа ташрифи чоғида фаоллар билан учрашувди ва улардан Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига бепул овқатлар берилаяптими деб сўради.

   Дарёнинг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ўқувчилар учун овқатлар берилаётганини тасдиқлади.

   Унинг сўзларига кўра, айни вақтда 142 минг нафар болалар бепул овқат билан таъминланмоқда. «Ҳатто баъзилари уйларига ҳам олиб кетяпти», — деди Сариев.

    «Уйига олиб кетишса ҳам майли. Еса, кучли бўлса, соғлиғи тикланса бўлди. Насиб қилса, пулимиз кўпайгандан кейин уйларига ҳам қилиб берамиз. Бу ҳам „Қорақалпоғистон тажрибаси“ бўлди. Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз. Ҳали юқори синф ўқувчиларига ҳам бу нарсани жорий этамиз», — деди президент.

    Қолаверса, суҳбат давомида «Ҳаким ота» овулидан ташриф буюрган мактабгача таълим соҳаси вакили Бахтигул Китайбекова боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш масаласида давлат раҳбарига мурожаат қилди.

    У Мўйноқдан 70 километр наридаги овулда яшашини ва овулда икки қаватли боғча қурилганини айтди. Таъкидланишича, боғча «Адолат» деб номланган. Президент буни эшитиб самимий кулган.

     Боғчамиздаги шароит Тошкент шаҳрида ҳам йўқ бўлса керак, деб ўйлаб қоламан. Сиздан бир илтимос, ҳеч бўлмаса олис ҳудудлар учун болаларни боғчага 3 ёшдан эмас, 2 ёшдан олишга рухсат берсангиз», — деган Бахтигул Китайбекова.

    Давлат раҳбари ўзи ҳам шуни режа қилганини таъкидлади.

    «Қорақалпоғистонда биринчи босқичда мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат беришни жорий этдик. Бу жуда маъқул иш бўлди, дейиш мумкин. Боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш бўйича менинг ҳам ниятим бор. Аммо ҳали озроқ вақт бор. Иқтисодиётимизни салгина мустаҳкамлаб олайлик, кейин бу ишни амалга оширамиз», — деди Шавкат Мирзиёев. 

   Президентнинг сўзларига кўра, «агар ҳозир бу фақат Қорақалпоғистон учун йўлга қўйилса, бошқа ҳудудларга нисбатан тўғри бўлмайди».


 

23 Feb 2022

    Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

    Кўпчилик инсонлар аҳолини рўйхатга олиш амалиётини статистик маълумотлар тўплаш тадбирларининг бир кўриниши, деб тушунади. Аммо бу шунчаки статистика эмас, балки мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади. Мазкур давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва маблағ талаб этадиган тадбирни ўтказиш учун халқаро талабларга мувофиқ 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади. Ушбу амалиёт мустақиллик йилларида республикамизда илк бор ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлари амалга оширилади.

 

22 Feb 2022

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-22-сон фармойишига асосан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Миллий кенгашлар фаолияти ташкил этилган эди. Бугун Учқудуқ туман ҳокими, туманда тузилган Миллий кенгаш раиси С.Хамроев раислигида ҳамда аъзолари иштирокида кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

   Танқидий ва таҳлилий рухда ўтказилган кенгаш йиғилишида туман халқ таълими тизимида эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилиб, тизимни янада яхшилаш борасида долзарб вазифалар белгилаб олинди.

   Миллий кенгаш раиси томонидан республика мактаблари миллий рейтингида Учқудуқ тумани 5-ўринда қайд этилгани ҳолда бир нечта таълим муассасаларининг бу борадаги натижалари жуда пастлиги танқид остига олинди. Бундан ташқари етарлича шароит ва имкониятлар мавжуд бўлишига қарамасдан айрим таълим муассасаларида ҳалигача педагоглар сифат таркиби яхшиланмаганлиги, битирувчиларнинг ОТМгаларга қамрови паст кўрсаткичларни қайд этаётганлиги, хорижий тилларни ўқитиш сифати пастлиги мактаб директорларининг бу борадаги фаолияти етарлича эмаслигидан далолат бераётганлиги айтиб ўтилди.

   Шунингдек кенгаш йиғилишида ўқувчилар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлиги кўриб чиқилиб, ота-оналар, маҳалла, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни тўғри ташкил этилиши лозимлиги таъкидланди.

    Кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ ва тизимли ишларни ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар белгилаб берилди.


 

22 Feb 2022

 

    32 йилдан буён таълим соҳасида фаолият юритаман. Кечагидай эсимда, ўқитувчидан қишлоқ хўжалиги, айниқса, пахта терими, ободонлаштириш, коммунал тўловлар, қайсидир мақсадларга маблағ йиғиш ишлари каби мажбурий меҳнатга жалб қилиниши “ватанпарварлик” деб талаб қилинди. Таълим сифати ҳам шунга яраша бўлди. Битирувчиларининг келажаги, мактабдан кейинги таълимнинг аҳволи ҳам ҳаминқадар эди.

    Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ. Шу боис охирги тўрт йилда таълим сифатини яхшилаш, ўқитувчилар мавқеини юксалтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Энди мамлакат янги даврга қадам қўймоқда. Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган. Давлат раҳбари бу ҳаёт-мамот масаласи эканини таъкидлади.

   Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йил 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

    Мамлакатимиз бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш зарурлиги. Бу 6 миллиондан зиёд ўқувчилар, 500 мингдан ортиқ муаллимлар, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажагига дахлдорлиги таъкидланди.

    Йиғилишда, аввало, соҳадаги муаммо ва долзарб масалалар кўрсатиб ўтилди. Жумладан, мактабларни мукаммал таъмирга муҳтожлиги, қўшимча ўқув бинолари зарурлиги, айрим мактабларда спорт заллари йўқлиги айтиб ўтилди.

   “Шу пайтгача фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақат назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, болаларни мантиқий фикрлашга, амалиётга, ҳаётга ўргатмаяпти. Кўп педагогларнинг билими ва маҳорати етарли эмас. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади”-деди Президент.

    Йиғилишда вазирлар ва ҳокимлар, мамлакатнинг барча ҳудудларидан муаллимлар ва мактаб директорлари ўз таклифларини билдирди. Шу жумладан мен ҳам Президент билан онлайн мулоқот қилдим ва ўз таклифларимни б ердим. Яъни, мактаблар сиғимини камайтириш учун қўшимча бинолар қуриш, дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, болаларни фикрлашга чорлайдиган методикаларни жорий қилиш юзасидан фикр-мулоҳазалримни билдириб ўтдим.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, Учқудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари сифатида ҳамда мактаб ўқитувчи-муаллимлари давлат, халқ ва келажак олдидаги масъулиятни чуқур ҳис қилиб, мактаб фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб эркин фикрлашга ва касбга ўргатувчи даргоҳга айлантиришимиз лозим, бунинг учун сидқидилдан ишлаб, натижа кўрсатишимиз керак.

Насиба РЎЗИЕВА,

туманимиздаги 20-мактаб директори.

 

22 Feb 2022

 

    2022 йил 1 апрелдан: 

● меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

● ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

    Учқудуқ тумани бўйича 48 нафар фуқаронинг ногиронлик нафақаси ҳамда пенсияси энг кам миқдори 622000 сўмга этказилади.

   Бунда, 2022 йил 1 апрелдан автоматик тарзда, яъни фуқародан ариза талаб қилмасдан, пенсия ва нафақа миқдори ошириб берилади.

   Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг қонуний вакилига бериладиган парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаатлари асосида буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Учқудуқ туман бўлими бошлиғи:  О.Холмурадов

 

22 Feb 2022

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

  Унга кўра:

ўқув семестри якунигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади; 

ўқувчи ҳар бир семестр давомида тасдиқланган режа-жадвал асосида камида бир марта таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади;

сиртқи ва кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш ўқувчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;

кечки таълимда ўқиш бир ҳафтада 4-5 кундан иборат бўлади.

 

22 Feb 2022

     Учқудуқ туманидаги “КЕLАJАК” ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ҳидоятов Шерзод Саиджонович, вазир ўринбосари Турсунов Қурбон Ибрагимович ҳамда бир гуруҳ соҳа мутасаддилари билан туман аҳолисининг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

     Маълумки, Президентимиз жорий йил 26 апрель куни кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишиб, соҳанинг бошқарув тизимини замонавий, хорижий илғор тажрибани ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш бўйича таклиф киритиш, уни амалга ошириш ҳамда соҳа ходимларини шу асосда ўқитишни ягона ва яхлит бир тизимга олиб келиш бўйича топшириқ берган эди. 

   Бу борада мавжуд муаммоларга ечим сифатида таклиф этилаётган янгиликлар билан Учқудуқ тумани фаҳолисини хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган очиқ мулоқотда соҳада мавжуд вазият ҳамда таклиф этилаётган янгиликлар хусусида маълумотлар берилди. 

    Бугун Учқудуқ туманида 305 та кўп қаватли уйлар бор, яқинда яна 3 та кўп қаватли уй тадбиркорлар томонидан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йил охиригача ўнга яқин ана шундай уйлар аҳоли учун фойдаланишга берилади. Демак, бундан англашиладики, тизимга янги, замонавий талабларни жорий қилиш лозим бўлади.

    Учқудуқ туманида фаолият кўрсатаётган 5 та ширкат хўжалиги бирлаштирилиб 3 та бошқарув компаниясини ташкил этиш юзасидан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир.

Очиқ мулоқот давомида туман марказидаги Ўзбекистон, Қизилқум, Имом Бухорий кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан иссиқлик тизимидаги муаммо ва камчиликлар ҳақида айтилди. 

- Мазкур муаммолар ечимини топиш мақсадида профессионал бошқарув компанияларини ташкил этиш, яъни, уй-жой ширкатларига қарашли кўп қаватли уйларни хусусий бошқарув компаниялари балансига ўтказиш билан аҳолига қулайлик яратиш, сифатли хизмат кўрсатиш мақсадлари кўзда тутилмоқда, - деди вилоят уй-жой коммунал хўжалиги бошқарма бошлиғи Нуриддин Жуманиёзов. 

    Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, Учқудуқдаги сув танқислиги муаммосини бартараф этиш, иситиш қозонхоналарини капитал таъмирдан чиқариш юзасидан ҳам аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

    Мамлакатимизда коммунал соҳада йиллар давомида қатор муаммолар йиғилиб келаётгани сир эмас. Шу жумладан Учқудуқ туманида ҳам коммунал соҳада охирига етмаган муаммоли масалалар бисёр. Булар ҳақида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда батафсил маълумотлар берилиб, ижобий ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар жойига чиққан ҳолда қабул қилинди.

Райҳон ҚОДИРОВА,

махсус мухбиримиз.

 

22 Feb 2022

    ииМаҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳоким ёрдамчилари ўз вазифаларини амалга оширишда фойдаланадиган молиявий инструментларнинг 2022 йил учун манбалари маълум миқдорда белгилаб қўйилган.

    Унга кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар жорий йил давомида 10 триллион сўм, аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ажратиладиган маблағлар миқдори 1 минг 218 миллиард сўмни ташкил этади.  

    Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан иш билан банд бўлмаган аҳолига тадбиркорлик қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш учун субсидиялар, кредит ресурслари ва бошқа харажатлар учун 785 миллиард сўм, иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка ўқишга йўналтириш учун — 210 миллиард сўм ҳамда Жамоат ишлари жамғармасидан ишсиз аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш харажатлари учун 222 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

     Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар 50 миллиард сўм миқдорида пул ажратилган.

     Ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун кўзда тутиладиган маблағлар 250 миллиард сўмни ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси, «Аёллар дафтари» жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармаси 851 миллиард сўмни ташкил этади.

 

22 Feb 2022

    Шавкат Мирзиёев муҳим иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар билан танишди.

    Ўзбекистонда уй-жой бошқарув компаниялари фойда ва мулк солиғидан озод этилади

    Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда геология соҳаси ва кимё саноатидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Тақдимотда уй-жой бошқарув компанияларига муайян имтиёз ва енгилликлар берилиши қайд этилди.

    Маълум қилинишича, уй-жой бошқарув компаниялари фойда ва мулк солиғидан озод этилади. Шунингдек, уларга ижтимоий объектларга аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш учун тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.

    Қайд этилишича, ушбу компанияларга махсус техника ва ускуналар сотиб олиш учун 90 миллиард сўм кредит ажратилади ва фоизларининг бир қисми қоплаб берилади. Шу билан бирга, импорт қилинадиган ускуна ва техникаларга божхона божлари келгуси 3 йилда «ноль» ставкада қўлланилади, тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади.

   Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бундай ишларни барча ҳудудларда ташкил этиш вазифаси қўйилган. Тақдимотда 2022 йилда иссиқлик таъминоти тизимида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида ҳам маълумот берилган.

  Хусусан, 2022 йилда 10 та қозонхонани модернизация қилиш ва 2 та янги қозонхона қуриш, 120 километр иссиқлик тармоқларини янгилаш, натижада 24 минг 400 та хонадон ва 51 та ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш режалаштирилган.

    Мутасаддиларга тақдимот қилинган лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилган.

 

21 Feb 2022

    Хитой Глобал телевизион тармоғи — “CGTN” мухбири Ўзбекистон камбағалликка қарши курашда Хитой тажрибасидан муваффақиятли фойдаланаётгани тўғрисида кўрсатув тайёрлади.

    Дастурда ҳукуматимиз мавжуд муаммони тан олган ҳолда муаммони ҳал қилиш бўйича махсус режа ишлаб чиқилиб, иш олиб борилаётгани таъкидланади.

    Муаллиф камбағаллик Ўзбекистонда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келгани, 2020 йил 24 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида тарихда биринчи марта бу ҳақда очиқ-ойдин гапирилиб, камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгилангани ҳамда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани таъкидланади.

    Шунингдек мухбир қайдида Ўзбекистонда беғараз ёрдам адолатли ва шаффоф тарзда кўрсатилишини таъминлаш мақсадида кам таъминланган оилалар ҳақида тўлиқ маълумотни ўзида жамлаган “Темир дафтар” номли янги механизм жорий қилингани, 2020-2021 йилларда ушбу рўйхатга 600 мингга яқин оила киритилгани, кўрилган чоралар натижасида 565 мингга яқин оила банд этилиб, дафтардан чиқарилгани, ишсиз аёллар ҳамда ёшлар муаммосини аниқлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада “Ёшлар” ва “Aёллар дафтари” ташкил этилганига алоҳида урғу берилган.

    Мухбир юртимизда қилинаётган ишлар юзасидан кам таъминланган фуқаролар билан суҳбатлашган. Аҳоли вакиллари эътирофича, масъуллар томонидан “Темир дафтар” ва “Aёллар дафтарида”гиларнинг эҳтиёжи, хоҳиш-истаги ўрганилиб, фуқаролар тегишли мутахассислик бўйича иш билан таъминланган.
Масалан, 5 нафар фарзанди бор тадбиркор аёл Зоҳида Ортиқова кредит олиб, тикув цехи ва гўзаллик салони очди. Шунинг ортидан оиласини моддий жиҳатдан таъминлаг баробаридан иш ўринлари ҳам яратди.

    Умуман, давлат раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда қашшоқлик даражасини холис баҳолаш мақсадида томонидан бир қатор институционал ислоҳотлар бошланди. Масалан, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Фаровонлик мониторинги маркази ташкил этилди.

    Марказ томонидан олиб борилган тадқиқотда аҳолининг кам таъминланган қатлами таълим, тиббиёт, уй-жой коммунал соҳаларида сифатли хизматга кўпроқ муҳтожлиги аниқланган.

— Олис бир қишлоқда ёш тадбиркорлар томонидан кооперация объектлари ташкил этилиб, аёллар учун янги иш ўринлари яратилгани мени жуда хурсанд қилди, — дейди мақола муаллифи. — Эндиликда ҳар бир оилада ҳунарманд аёллар қўй жунидан гилам тўқимоқда, сувенир, тақинчоқ ясаяпти. Aҳамиятли жиҳати, уларнинг маҳсулоти аллақачон экспорт қилинмоқда.

     2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида мамлакатда камбағаллик даражасини икки баробар камайтириш вазифаси белгиланган. Мутахассислар бунинг учун барча ресурс ва имкониятлар мавжудлиги, шунингдек, қашшоқликка қарши курашда Хитой тажрибасини ўрганиш ниҳоятда муҳимлиги таъкидлаган.

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: