LOTIN-КИРИЛЛ

ОҚ АЖАЛ

   Ногиронлар уйи. Бу ердаги болажонларниг аксарияти айнан гиёҳвандлик иллатининг қурбони бўлиб, боши берк кўчага кириб қолганларнинг фарзандлари.

   Ногиронлик аравачасида зўр-базўр нафас олаётган, оёқ-қўли ишламайдиган мана бу ўсмир йигит шу кунгача на отаси, на онасини кўрган. У нажот билан доим кўкка тикилади. Ўзича ўйлайди: “Қачондир улар келишади… қачондир уларни кўраман…” Аммо билмайдики, унинг отаси ҳам, онаси ҳам гиёҳвандлик балосига йўлиққан. Мажбурий даволанишдан бўйин товлаш оқибатида улар аллақачон оламдан кўз юмишган…

    Ҳозирги кунда гиёҳвандлик глобал муаммолардан биридир. Аср вабоси деб баҳоланаётган “оқ ажал” қанчадан-қанча инсонларнинг бахтига зомин бўлаётгани, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга одатланиш оқибатида ногирон, жисмоний ва ақлий нуқсони бор болалар дунёга келаётгани ҳақида ўйласак, ҳар биримиз сергак тортамиз.

   Наркомания ва наркобизнесга қарши кураш Халқаро ассоциациясининг маълумотларига қараганда, бугунги кунда гиёҳванд эркакларнинг ўртача ёши 31, аёлларники эса, 28 ни ташкил қилади. Уларнинг 77 фоизи 39 ёшдан катта бўлмаган шахслар бўлиб, ярмидан кўпроғи 15-19 ёшли ўсмирлардир. Агар аҳвол шундайлигича  қоладиган бўлса, дунё миқёсида гиёҳвандларнинг умумий сони яқин орада икки баравар ошиши хавфи бор экан.

 Мутахассисларнинг таҳлилига кўра, гиёҳвандлик юқори асаб тизимини қўзғатиб, ишдан чиқаргач, инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига путур етказади. Шунингдек, организмдаги моддалар алмашинуви жараёни бузилади ва охир-оқибат бутун вужуд заҳарланади. Бора-бора инсон организми бундай моддаларни истеъмол қилмаса, қисман ёки бутунлай ишдан чиқади.

   Энг ачинарлиси, оғунинг қулига айланиб қолганлар саломатлигини, руҳий мувозанатни йўқотади. Бу эса, фақат унинг ўзи учунгина эмас, оила аъзолари ва ён-атрофдаги одамлар учун ҳам хавфлидир. Шундай экан, гиёҳвандликка қарши кураш барчамизни бирдек ўйлантириши лозимлигини дилдан ҳис қиламиз. Юртимизнинг ҳар бир фуқароси бу масалага ўзининг Ватан олдидаги, қолаверса, оиласи, фарзандлари олдидаги бурчи сифатида қараши зарур.

Азиз БАБАКУЛОВ,

Зарафшон шаҳар прокурори ёрдамчиси.

 

O'qilgan: 482 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: