Савол беринг-жавоб берамиз !!!
Савол;
Hayfsan olgan o'qituvchi ustama olomaydimi? dekabr oyida hayfsan olganman, hozirda o'quv yili uchun ustamaga hujjat topshirsam hujjatlarimni qabul qilishmadi. Menda hayfsan borligi sababli ustama ololmasligimni aytishdi. Shu to'g'risida malumot bersangiz?
Жавоб;
Бу масалада кўпчилик чалкашликка дуч келади. Мукофот пулини кўпчилик аслида нима эканлигини тушунмайди.
Мукофотлар – меҳнат соҳасида миқдор ва сифат жиҳатидан юқори натижага эришилганда ходимларни қўшимча тарзда рағбатлантириш шакли ҳисобланади.
Мукофотларни даврий ва бир йўла бериладиган мукофотларга бўлишимиз мумкин. Даврий мукофотларнинг кўпчилиги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киритилиб қўйилади ва улар иш ҳақи таркибига киради.
Шунинг учун иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди (МК-180 моддаси. 3-қисми).
Демак, хайфсан олган ходимга устама берилиши мумкин. Чунки устама муассасада ўрнатилган меҳнат ҳақи тизими бўйича тўланади.
Устама олиш мумкин бўлса унда ходимга «Хайфсан» нима учун берилади, «Ҳайфсан» олган ходимга аслида қандай имтиёзлар берилмайди дейишингиз мумкин.
«Ҳайфсан» олган ходимга ХТБ томонидан бериладиган фахрий ёрлиқлар ёки давлат мукофотлари, эсдалик кўкрак нишони ёки муассанинг меҳнат ҳақи тизимига киритилмаган қўшимча тўловлар (маҳаллий ҳокимият органи томонидан бериладиган қўшимча моддий рағбатлантиришлар) берилмайди.
Шу нуқтайи назардан қараганда, сиздаги вазиятда МК 180-моддасига мувофиқ ҳайфсан олган ходимга устама бериш мумкин.
Учқудуқ туман адлия бўлими.