
Hokimiyat matbuot xizmati
“Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида 2022 йилнинг ноябр ойи давомида Учқудуқ туманидаги 20 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 20 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 10 та субъектларнинг 28.4 млн сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.
Жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 55 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.
Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ноябр ойи якуни билан туманда 63 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Энг муҳими, уларнинг 20 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.
Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси.
Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбиридаги
Т А Б Р И К С Ў З И
Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар ва бугунги тантанамиз қатнашчилари!
Конституция – бахтимиз қомуси, эркинлигимиз ва барча ҳуқуқларимиз кафолати, халқимизнинг минг йиллик орзу-умидлари ифодасидир.
Аввало, сиз азизларни, сизлар орқали кўп миллатли туманимиз аҳолисини қутлуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ҳар бир давлат ўз иш юритувини энг аввало, Конституцияга таянган ҳолда амалга оширади. Чунки Конституция – фуқаролар ва давлат манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилувчи муҳим ҳужжатдир.
Мустақиллигимиз шарофати туфайли 30 йилдан буён биз инсонийликни улуғловчи, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминловчи умум манфаатларга хизмат қилувчи 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат бўлган ўз Конституциямизга эгамиз.
Ҳурматли Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси қабул қилинди.
Тараққиёт стратегияси жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида аҳолимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Конституциямизнинг 2-моддасида шундай жумлалар бор: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдир”.
Бу жамият тараққиёти ва фуқаролар манфаатлари устуворлигини таъминлаш давлат учун асосий вазифалардан биридир.
Аввало, «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» деган конституциявий қоидадан келиб чиқиб, халқ билан доимий мулоқот қилиш фаолиятимиз мезони этиб белгиланди, давлат идоралари раҳбарлари фуқаролар олдида ҳисобот берадиган самарали тизим йўлга қўйилди.
Эътироф этиш жоизки, Бош Қомусимизда фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришлари, тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари ўзининг амалий ифодасини топган.
Конститутцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конститутциявий комиссия тузилди унинг таркиби ва вазифалари белгиланди.
Умумхалқ муҳокамаси давомида Конститутциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳолидан ҳамда фуқаролик жамияти институтларидан жами 150 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳаза келиб тушган бўлиб, уларнинг катта қисми ўрганилганилди ва Конститутсиявий Қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳасига келиб тушаётган таклиф ва фикр-мулоҳазаларнинг ортиб бориши, жамиятимизда қонун устуворлигини янада мустаҳкамлашда фуқароларимизнинг бефарқ эмаслигини ҳамда ушбу ҳужжатнинг янада халқчиллиги таъминланаётганини билдиради.
Бугунги кунда Бош Қомусимизнинг ҳар бир моддаси инсон манфаатларига, унинг моддий ва маънавий талаб ҳамда эҳтиёжларини қаноатлантиришга, манфаатларини қонуний йўл билан ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.
Миллатимиз манфаатларига хизмат қилувчи, халқчил ва энг асосийси, элимизнинг орзу-мақсадларини ўзида ифода этган Конституциямиз бахтли, фаровон, тинч ва осуда ҳаётимиз кафолатидир.
Шундай бектакрор кунларда туманимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, рўй бераётган ўзгаришлар туманимиз турмуш тарзида туб бурилиш ясаганига барчамиз гувоҳмиз. "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да туманимизда ҳам Сизлар билан бирга кенг кўламли ишларни амалга оширдик.
Биргина ижтимоий соҳада амалга оширилган эзгу ишларимизга эътибор қаратадиган бўлсак, 2 та мактабгача таълим ташкилоти тубдан таъмирланиб, жажжи болажонларимиз ихтиёрига топширилди.
Шунингдек, 15,6 км автомобиль йўллари объектлари, 2 та аҳоли яшаш пунктларида ичимлик суви таъминоти объектлари таъмирланиб аҳолига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.
Аҳолини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида, Учқудуқ туманида жорий йилда умумий қиймати 300,0 млн. сўмлик 40 км. узунликдаги масофага замонавий кенг поласали оптик толали интернет тармоғи тортилди.
Бундай салмоқли ютуқ ва муваффақиятларни бошқа соҳалар мисолида ҳам кўплаб келтиришимиз мумкин.
Туманимиздаги бундай шиддаткор янгиланишлар эса ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётида ёрқин бўй кўрсатиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини таъминлаш билан бирга, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини тобора мустаҳкамламоқда.
Эришилаётган барча ютуқлар фидокорона меҳнат натижаси ҳамда Конституциямиз нормаларининг ҳаётбахш ифодасидир.
Азиз тумандошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизга омад тилайман.
Осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз абадий бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Учқудуқда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими жамоалари, шунингдек, қатор корхона-ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Тантанада Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев, Учқудуқ туман прокурори Рашид Рахматовлар сўзга чиқди. Йиғилганларни, улар тимсолида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган Учқудуқ халқини қутлуғ сана, давлатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Таъкидланганидек, бундан 30 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тарихида янги даврни бошлаб берди.
Ўтган даврда Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилди.
Бош Қомусимиз халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратди.
Конституциямизда инсон қадри, унинг манфаатлари устуворлиги алоҳида кафолатланган.
Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган.
Бу сиёсат Асосий Қонунимиздаги “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади.
Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деб белгиланган қоида талабларига тўла мос келади.
Айниқса, Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт даврида барча соҳаларда олиб борилаётган ўзгаришлар жараёнида ҳам бу қоида устувор эканлигини ҳаммамиз билиб, сезиб турибмиз.
Буни мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида Тараққиёт стратегияси доирасида халқимизни рози қилиш, шаҳар ва қишлоқларимизни янада обод этиш, одамлар турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда ҳам кўришимиз мумкин.
Хусусан, якунланиб бораётган 2022 йилда ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати бўлган янги иш жойлари яратиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” дан чиқариш, одамларни муқим даромад манбаига эга қилиш борасида олиб борилган ишларга тўхталадиган бўлсак, 6 та йўналишда 286 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган. 543,6 млн. сўм маблағ сарфланиб, 100 нафарининг бандлиги таъминланди. 20 нафарига 85,0 млн. сўмлик тиббий ёрдам кўрсатилди ҳамда 7 нафар хотин-қизларнинг 61,0 млн. сўм маблағ эвазига уй-жойлари таъмирлаб берилди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 242 нафар ёшларнинг 221 нафарига ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,3 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 11 та йўналишда ёшлар томонидан қўйилган муаммолари ижобий ҳал этилди.
2022 йилда “Обод маҳалла” дастури доирасида 10 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари якунига етказилди.
Маълумки, Конституция ҳар қандай демократик давлатнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Унда муайян мамлакат суверенитети, давлат ва жамият бошқаруви тизими, бу ерда истиқомат қилаётган аҳолининг устувор ҳуқуқлари белгилаб берилади. Жаҳондаги турли давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, миллий Конституцияларнинг бир неча бор ўзгаришига гувоҳ бўлганмиз.
Бу табиий жараён. Негаки йиллар ўтиши билан жамият, ижтимоий қарашлар ўзгариши билан қонунчиликда янги ўзгартиришлар киритилишини муҳит ва замоннинг ўзи тақозо қилаверади. Шу мақсадда, Олий Мажлис ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия ўз ишини бошлади. Мазкур комиссияга вилоятдан ҳам бир неча фаолларимиз ўз таклифларини билдирди.Зеро, Ўзбекистон Республикасида яшаётган, унинг фуқароси бўлган ҳар бир шахс шу жамиятнинг онгли ва дахлдор аъзоси сифатида Конституцияни шакллантиришга бевосита ҳақлидир.
“Учқудуқ” ва “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари ҳамда Учқудуқ туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби томонидан тайёрланган концерт дастури, миллий куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ID идентификацион карта жорий этиш тўғрисидаги ПФ-6065-сонли Фармони, асосида аҳолини белгиланган муддатда ID карта билан расмийлаштириш ишларини ташкил этиш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида жойларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун айни ишларнинг давоми ва ижроси сифатида туман ИИБ бошлиғи А.Е.Райханов, туман прокурори Р.Н.Рахматов, туман ДХХ бошлиғи У.М.Маматраимов ва туман Халқ қабулхонаси рахбари Б.Йўлдошев томонидан Конституциянинг 31 йиллиги муносабати билан 60 нафар Учқудуқлик ёшларга ID карталари тантанали равишда топширилди. Фуқаролик ҳужжатини қабул қилиб олган ёшлар юзида хурсандчилик қалбида ҳаёжон борлиги кўриниб турарди. Негаки улар озод обод юртнинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлиш бахтига эришдилар. Зеро мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон манфаатларини тўлақонли ҳимояси ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки жорий йилда Учқудуқ тумани ИИБ М ва ФРГ томонидан 3.666 нафар фуқароларга ID карталари топширилди шулардан 1468 нафарини 16 ёшга тўлган ёшлар ташкил этади. Озод ва обод юртда эркин фуқаролик ҳужжати муборак бўлсин азиз ёшлар.
Учқудуқ тумани ИИБ М ва ФРГ
катта инспектори катта лейтенант В.Н.Расулов
Өзбекстан Республикасы Уәзірлер Мекемесінің 2022 жыл 26 қарашадағы 272-санды баяндамасына негіздеп, Өзбекстанда Абай Құнанбаев мұрасы күндеріне арналған «Абай Құнанбаев шығармашылық мұрасының өзбек-қазақ халықтары достығының нығайтудағы орны» тақырыбында Үшқұдық ауданы «Алтынтау» ауыл азаматтар жиынында әдеби шара болып өтті.
1-санды мектеп алдында Абай Құнанбаевтың ескерткішіне Үшқұдық ауданы әкімі және де мекеме өкілдері тарапынан гүл шоқтары қойылып, кештің екінші бөлімі ауылдың мәдениет үйінде жалғасын тапты.
Кешті Үшқұдық ауданы әкімі Соли Хамроев ашып беріп, адамның өмірін көркейтетін, мән-мағынасын арттыратын, жақсы күнінде қуанышына қуаныш, шаттығына шаттық қосатын, жаман күнінде асқар тау бола алатын ғажайып – бұл достық екенін өз сөзінде айтып өтті.
2018 жылы Қазақстанда Өзбекстан жылы, 2019 жылы Өзбекстанда Қазақстан жылы деп аталуы біздің ортақ тарихымыз бен ата-бабаларымыздың ежелден келе жатқан бай мәдени мұрасымен дәлелденген халықтарымыз арасындағы бауырластық байланыстардың жарқын көрінісі.
Ұлы ағартушы ақын-ойшыл, халықтар достығының жалынды жыршысы Абай Құнанбаевтың ардақты есімі мен бай шығармашылық мұрасы тек қазақ халқының ғана емес, күллі түркі халықтарының, соның ішінде өзбек халқының да жүрегінде сақталып келеді.
Шарада қазақтың біртуар ұлдарының бірі, данышпан ақын, ойшыл, дана ғұламасы, қазақ әдебиетінің шоқтығы биік ірі тұлғасы Абай Құнанбайұлының шығармаларынан мектеп оқушылары үзінділер оқыды, соның ішінде «Үшқұдық» мәдениет үйінің өнерпазы Нұржан Дәулетовтың орындауындағы «Көзімнің қарасы» әні қалың көпшіліктің көңілінен шықты. Сонымен қоса Абай Құнанбаевтың қара сөздері екі тілде өзбек және қазақ тілдерінде жатқа айтылды.
177 жыл бойы бірегей туындыларымен қазақ халқының даңқын әлемге таратып келген Абайдың әдеби мұрасы, озық философиялық ойлары, ұлы жасампаз идеялары – Отанға, адамға, табиғатқа, өмірге арналған биік рухани дүние, түркі халықтарының жүрегінен мәңгілік орын алған.
Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумга кўра, бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Анқара шаҳрига малака ошириш учун юборилмоқда. Бу галги гуруҳда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Хуршид Шукуров ҳам бор.
Улар хизмат сафари давомида:
? Туркия соғлиқни сақлаш тизими, вилоят ва туман даражасида бошқарувнинг тузилиши;
? шаҳар шифохоналари бошқаруви ва у ерда ишни ташкил этиш;
?соҳадаги ташхислаш ва даволаш стандартларига риоя этилиши ҳамда унинг назорати;
??⚕️бирламчи тизимнинг тузилиши ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажми;
? тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш;
?соҳадаги молиялаштириш тизимининг ўзига хослиги;
? тиббий туризмни ташкиллаштириш механизмлари;
?тиббиёт ходимлари малака оширишининг ўзига хос хусусиятлари;
???оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари;
??♂️соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўллари;
? тиббий аутсорсингнинг Туркия амалиётидаги шакллари билан яқиндан танишади.
Мутахассислар малака ошириш курслари давомида ўзлаштирган билим ва кўникмаларини миллий тиббиётимизга татбиқ қилиши кўзда тутилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарори билан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Бундан кўзланган асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш кўзда тутилган.
Бутун дунёда кенг нишонланадиган ана шу сана муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Учқудуқ туманида ҳам маданий, маънавий-маърифий ва саховат тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун туман марказида ўтказилган байрам тадбиридан сўнг, Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев “Мингбулоқ”ОФЙда бўлиб, овулдаги тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олди.
Уларнинг хонадонларига ташриф буюрган туман раҳбари ҳар бири билан дилдан суҳбатлишиб, муаммо ва таклифларини тинглади. Эсдалик совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат пакетларни тақдим қилди.
–Эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди, – дейди “Мингбулоқ” ОФЙ да яшовчи, 1- гуруҳ ногирони Зуҳра Жумамуротова. – Мен каби кўнгли ўксик инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиром учун Юртбошимизга, барча яхши инсонларга раҳмат
"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар барча маҳалла ва овулларда, корхона ва ташкилотларда бўлиб ўтди..
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Мамлакатимизда имконияти чекланган шахсларни манфаатларини ҳимоялаш, уларни ижтимоий, тиббий, психологик реабилитация қилиш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш давлат сиёсатига айланган.
Бу жараёнларда эътиборга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш йўлида “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” айнан ушбу сана муносабати билан бутун Ўзбекистон бўйлаб ногиронлиги бўлган шахсларни йўқлаш улар учун байрам дастурхони ташкил этиш билан давом этмоқда. Айни ишлар давоми сифатида бугун туманимиздаги мухташам "Асилбек" тўйхонасида ҳам 53 нафар ногирон аёлга ва 36 нафар ногирон фарзанди бор бўлган оилаларга байрам дастурхони ташкил этилиб, кемтик кўнгилларга озгина бўлсада қувонч улашиш мақсад қилинди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими С.Хамроев, бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб “Ногиронлар куни”ни кенг байрам қилиш ногиронлиги бўлган фуқароларнинг бошқа кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча учун очиқ ва дўстона жамият қуриш йўлидаги амалий саъй ҳаракатларнинг бир кўриниши эканлигини таъкидлади.
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас. Инсоннинг жисмоний ҳолати қандайлигидан қатъий назар, унинг қалби ҳамиша соҳир туйғулар ва гўзал ҳисларга ошно бўлади. Шунинг учун ҳам бугунги тадбирда тумандаги "Қизилқум" ва "Учқудуқ" маданият уйи бадиий жамоалари иштирокида ажойиб куй-қўшиқлар ҳамоҳанглигида ҳомийлар томонидан байрам совғалари ҳам топширилди.
Давлат тест маркази томонидан ушбу саволга жавоб берилди
2022 йил 28 октябрь куни Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати жойлаштирилди.
Унда 2022-2023-ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимига 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари асосида яратилган дарсликлар келтирилмаган.
Маълумки, ҳар бир тест топшириғи давлат таълим стандартларига ва ўқув режадаги фан дастурларига мос бўлиши лозим.
Тестология асосларига кўра саралаш имтиҳонларида қўлланадиган тест топшириқлари синалувчилар томонидан ўзлаштирилмаган ўқув дастурлари асосида шакллантирилиши мумкин эмас.
Қайд этиш керакки, умумтаълим мактабларини жорий ўқув йилида битирадиган ўқувчилар 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари ва улар асосида яратилган янги дарсликлар асосида таълим олмаган.
Шу сабабли 2023 йилда ўтказиладиган ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган ўқув адабиётлари рўйхатида янги дарсликлар келтирилмаган.
Қиш эшик қоққани сари кўча-кўйда мактаб болалари томонидан турли пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳолатлари кўпаяди. Унинг аянчли оқибатлари, болаларимиз соғлиғига таъсири эса барчамизга маълум. Бу ўз навбатида таълим муассасалари ходимларини ҳам сергакликка чорлайди. Сабаби, айнан шу даврда пиротехника воситаларининг божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилиши ҳамда қонунга хилоф тарздаги савдоси кучаяди.
Пиротехника воситалари билан боғлиқ қоидабузарликларни тартибга солиш ҳамда мамлакатимизга пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш, улардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш, пиротехника воситалари намойиш қилинадиган маданий-томоша ва бошқа тадбирларни ўтказишда хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида 2009 йил 10 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Шу билан бирга, 2010 йил 22 сентябрдаги “Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш каби қонунбузарликлар учун Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2501-модда ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 1851-модда билан тўлдирилиб, қонунбузарларга нисбатан жазо чоралари кескин кучайтирилди.
Мазкур қонун билан яна бир тартиб жорий қилинди, яъни пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш ва утилизация қилиш – амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига киритилди.
Пиротехника воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш, аниқлаш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда аҳоли орасида тушунтириш ишларини янада кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётганига қарамасдан, ушбу йўналишда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилаяпти.
Бу борадаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашда Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам муайян чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Шуни айтиш лозимки, яқинлашаётган қиш мавсуми, қолаверса, Янги йил байрами турли пиротехника воситаларисиз ҳам зўр ўтади. Улардан фойдаланмаслик содир бўладиган кўплаб нохушликларнинг олдини олади. Бунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъулдир.
Бугун таълим тарбия тизимида фаолият олиб бораётган педагоглар билан бир қаторда ота-оналарнинг ҳам ўқувчилар ва фарзандлари учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориб, тушунтириш ишларини бошлашини, бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича кескин чоралар кўришингизни ҳамда бу борада муаммоли вазиятларни туғдирмаслик учун барча шарт-шароитларни ҳозирдан кўриб боришингиз талаб этилади. Зеро ҳозирдан кўрилган эҳтиёт чоралари, албатта содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликларни олдини олиши шубҳасиз.
Учқудуқ туман халқ таълими бўлими мудири
ўринбосари С.Сайфидинов