LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

23 Sep 2020

 

Инсоният тараққиётнинг янги чўққиларининг забт этмоқда. Бироқ жахонда ҳалқлар, миллатлар келажагига тахдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёхвандлик балосидир. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Гиёхвандлик инсониятни жисмоний ва руҳий жиҳатдан тубанликка элтувчи, ақл-идрокдан маҳрум этиб, икки дунё хорлигига етакловчи офатдир. Гиёхванд моддалар инсонни айни куч-қувватга тўлган даврида алкоголга нисбатан 4,6 баробар тезроқ ҳалокатга учратади. БМТ бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрдаги қарорига асосан 26 июнь “Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” деб эълон қилинган. Шунингдек БМТ томонидан наркотик моддалар тўғрисидаги, психотроп моддалар ҳамда гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисидаги конвенциялар қабул қилинган, бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисидаги қонуни қабул қилинган.

         Қора ажал афсуски гиёҳвандлик касалига мубтало бўлганлар сони йилдан йилга ошмоқда. БМТ маълумотларига кўра, дунёда 200 млндан ортиқ киши гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Қора ажал оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юммоқда. Дунёда содир этилаётган жиноятларнинг 57% гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Гиёҳвандлик босқичлари мутахассисларнинг фикрларига кўра, гиёҳванд моддалар истеъмол қилингандан сўнг наркотик сархушлик ҳолати юзага келади. Бунда юқори кайфият, кўп кулиш, телбалик, диққат чалғиши, ланжлик, ҳаракат мувофиқлигининг бузилиши, қадам ташлашнинг ўзгарувчанлиги намоён бўлади.

         Наркомания турлари:

  • Опининг кимёвий хосиласи –героин наркоманияси. БМТ маълумотларига кўра, инсон ҳаётига энг катта ҳавф солувчи ушбу оғу таъсирига дунё бўйлаб 10 млн киши дучор бўлган организмга героин моддаси тушганда одамнинг онги хиралашади, хис-туйғулари кескин равишда ўзгаради, фикрлдари чалкашиб кетади, кўрқади, атрофдаги кишиларга ҳужум қилиб уларга ташланади.
  • Наркотик моддаларинг ушбу гуруҳига Нашанинг турли навларидан олинадиган сақчсимон моддалар марихуанна, наша, банг, хусус, харас киради. Нашавандлик ортидан маиший бузуқлик ва ақл-идрокнинг камайиши юзага келади. Наркотик моддани кўп қабул қилганда одамнинг кўзига нарсалар катта бўлиб кўринади, ранглар ёрқинроққа ўхшайди. Беморда психозлар пайдо бўладики, бу холатни шизофриниядан ажратиб бўлмайди.
  • Какайин наркоманияси-Жанубий Америкада ўсувчи кока ўсимлик баргидан тайёрланадиган ушбу модда истеъмол қилинганда дармонсизлик жахлдорлик, машаклар бўшашуви ва титроқ холатлари кузатилади. Кокаин истеъмол қилиш вахимали-депрессив ҳолатга олиб келади.
  • Руҳий холатни қўзғатувчи, галюдсиногенлар келтириб чиқарувчи моддалар истеъмоли бундай беморларда депрессия ҳолатлари кузатилади.

Гиёхвандлик асоратлари иқтисодий асоратлар катта пул сарфланиши, даромадларнинг йўқолиши, ишни йўқотиш, қарзга ботиш, талончилик ва тиланчилик. Маънавий асоратлар: оилаларнинг бузилиши, бефарқлик, тушкунлик, худбинликдир.

Жиноий асосратлари: Ўғрилик, босқинчилик одам ўлдириш, уруш ва террор. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашиш ҳар бир инсониятнинг олий бурчидир.

 

Жиноят ишлари бўйича

Навоий вилоят судининг бош мутахассиси              Н.Шодиева

 Жиноят ишлари бўйича

Учқудуқ туман судининг девонхона мудири              С.Ҳайдаров 

22 Sep 2020

Учқудуқ туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2020 йил 10 сентябрдаги Қарорига асосан судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги беш йиллик муддатига Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланган Турсунов Хуршид Фарходовични жамоатчиликка таништириш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда  туман ҳокими Соли Хамроев, вилоят иқтисодий суди  раиси Темур Абдираманов, судьялар,  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари,  корхона, ташкилот ва банклар ҳуқуқшунослари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Номзод ҳақида батафсил маълумот берилди.     

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати                                              

21 Sep 2020

 

“Дўстлик” маҳалласида бўлиб ўтган қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.


Туман ҳокими С.Хамроев жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизими янгиликлари ҳақида гапирди. Таъкидландики, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Пировардида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Одамларнинг хоҳиш-истаклари рўёбга чиқмоқда.

Бугунги сайёр қабулда Учқудуқ туман ҳокими қабулига кириш истагида бўлган 12 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ўндан ортиқ ташкилотдан масъул ходимлар, туман ҳокими  ўринбосарлари ва Халқ қабулхонаси мутасаддилари жалб этилди.

Сайёр қабулга келган фуқаролардан Азиз Жахиповни оилавий шароитини тўлиқ ўрганиб чиқиб, тумандаги саноат техникумига давлат гранти асосида ўқишга тавсия бериш масаласи мезонлар асосида кўриб чиқиладиган бўлди. Ойдин Ёқубова “Йўлчилар” овулидаги мактабгача таълим ташиклотига  мутахассислиги бўйича ошпазликка йўлланма берилди.  “Йўлчилар” овулининг яна бир фуқароси олий маълумотли география фани ўқитувчиси Лобар Ахмадова иш сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаатини кўриб чиқиш ва амалий кўмак кўрсатиш учун халқ таълими бўлимига юборилди.

Шунингдек, иш сўраб мурожаат қилган К.Ҳусанова, Д.Эргашеваларга тадбиркорлик фаолиятига берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

“Олтинтоғ” кўчасида яшайдиган Нурилло Шукуров мутхассислиги бўлмаганлиги учун ишсиз. Бу фуқарони мутахассислик жалб этилмайдиган ишга жойлаштириш бўйича туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарларига вазифа қилиб юклатилди.

Яна 3 нафар фуқаро туман ҳокимининг аввалги ўтказилган сайёр қабулида иш сўраб мурожаат қилгани ва муаммоси ўз ечимини топиб бугун ишли бўлганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Шу тариқа сайёр қабулга келган 12 нафар фуқаро мурожаатларининг аксарияти ижобий ечимини топди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

21 Sep 2020

Бугун халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Мажлисни туман ҳокими, кенгаш раиси С.Хамроев бошқариб борди.

Депутатлар кун тартибида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 февралдаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этиш ҳақидаги ПФ-5938-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолаш натижаларини муҳокама қилишди.

Кун тартибида муҳокама қилинган масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи У.Тўраевнинг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидландики, рейтинг баҳолаш ВМнинг 2020 йил 14 августдаги 485-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом талаблари асосида 15-25 август кунлари амалга оширилган.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятининг жорий йил 6 ойи якунлари бўйича натижалари туман Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда қуйидаги 11 та кўрсаткич: эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш, фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва кредитдар ажратилишига кўмаклашиш, аҳоли бандлигини таъминлашга ва расмийлаштиришга кўмаклашиш натижадорлиги, оилавий ажралишларнинг олдини олиш даражаси, нотинч ва мауммоли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш  ва бошқа мезонлар бўйича баҳоланган.

Рейтинг баҳолашнинг якуний  натижаларига кўра, Учқудуқ туманида мавжуд 13 маҳалла ва овул фуқаролар йиғинининг 2 таси 15,4 фоизи “қониқарсиз”, 8 таси 61,5 фоизи “яхши”, 3 таси 23,1 фоизи “намунали” баҳоланган.

Муҳокама натижаларига кўра, фаолияти “қониқарсиз” баҳоланган “Боздун” ва “Кокаяз” овул фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини муҳокама қилиш ва ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш учун фуқаролар вакиллари йиғилишига тавсия бериш кўзда тутилган.

Кун тартибида муҳокама қилинган масала юзасидан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Алланованинг ахбороти тингланди.

ЎзМТДП туман кенгаши депутати Р.Қодирова, Ш.Муродова, “Адолат” СДП туман кенгаши депутати М.Камолова, С.Сайфиддинов, ХДП туман кенгаши депутати Ш.Сатторовлар музокараларда сўзга чиқиб,  мутасаддилар баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом талабларига  қатъий риоя этмаганликларини таъкидладилар.

Депутатлар томонидан билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар билан тўлдирилган сессия қарори қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

17 Sep 2020

Вазирлар Маҳкамасининг 975 сонли қарори бор. ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси банди (бандлари)ни бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш;

транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;

хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;

ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно);

содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;

ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;

ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;

асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;

ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;

ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ёки махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида МАДХ — АДХдан маълумот олиш;

ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;

ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;

ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш;

ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.

Йўл ҳаракати қатнашчилари қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Йигитали ЭРМАМАТОВ,

туман адлия бўлими бошлиғи.

11 Sep 2020

Аввал хабар берганимиздек, 1-сектор раҳбари, туман ҳокими С.Хамроев “Дўстлик” МФЙ да истиқомат қилаётган “Темир дафтар”га киритилган камбағал оила вакиллари билан сайёр учрашув ўтказди.

Асосий масала ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашга қаратилган учрашувда жами 12 та мурожаат келиб тушди. 4 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан, Гулҳаё Жалилова 3-мактабга фаррош, Зебо Равшанова туман уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига қарашли ширкатларнинг бирига, Гўзал Қодирова 14-МТТга фаррош, Сайфулла Исомиддинов эса 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига тўгарак раҳбари бўлиб  ишлаши учун йўлланма берилди.

Ўз бизнесини йўлга қўйишни мақсад қилган Жаҳонгир Муҳитдинов ер ва кредит ажратишни сўраб сектор раҳбарига мурожат қилди. Унинг бизнес режаси аниқ, шлакаблок ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Фақат ёш, ғайратли Жаҳонгирга кредит ва ер ажратиш масаласида амалий кўмак зарур. Туман кадастр ва архитектура бўлимлари, “Микрокредитбанк” хизматлар марказига аниқ топшириқлар берилиб,  масала ҳал этилиши юзасидан назоратга олинди.

Шунингдек, 2 нафар фуқаро қурилиш фирмасига, 1 нафари “Иссиқ нон” ХКга, 1 нафари Ободонлаштириш бошқармасига  ва бошқа мурожаат эгалари эса тумандаги бюджет  ташклотларига ишга жойлаштириладиган бўлди.

Ҳозирда  пандемия шароитида Учқудуқ туманида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга комплекс ёрдам берилмоқда. Моддий ёрдамдан тортиб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларигача етказиб берилмоқда.

Энг муҳими – оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлаб, муҳтожликдан чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, оилаларда доимий даромадга эга бўлинса, ўшанда барака бўлади.  

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

09 Sep 2020

Учқудуқ туман ҳокимлигидаги бўш лавозимга шаффофлик асосида муносиб номзодни ишга қабул қилиш мақсадида танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилоят филиали Учқудуқ туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Учқудуқ туман ҳокимлигида мавжуд вакант лавозимни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (http://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Навоий вилояти Учқудуқ туман ҳокимлигининг расмий сайти http://uchquduq.uz ёки
(79) 593 22 88, (93) 954 83 00
телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 9 сентябрдан  23 сентябрга қадар.

?Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ.

08 Sep 2020

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан  энг улуғ ва энг азиз байрам мустақилликнинг 29 йиллиги  муносабати билан туман ИИБ пробация гуруҳида жазо ўтаётган 18 нафар маҳкумга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилди.

Суд томонидан туман ИИБ бошлиғининг маҳкумларга тайинланган жазо муддатидан илгари озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқилди. Давлатимизда ҳукм сураётган  инсонпарварлик тамойилларига асосланиб, тузалиш йўлига ўтган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 18 нафар маҳкум жиноят кодексининг 73-моддасига биноан  жазодан муддатидан илгари озод этилди.

Шунингдек,  1 нафар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳамда 1 нафар мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазоларини ўтаётган маҳкумларнинг илтимосномалари тақдим этилган иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқилиб, қаноатлантирилди. Ва маҳкумлар жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида қўшимча жазодан озод қилинди.

Ҳа, кечиримлик, бағрикенглик ўзбек халқига хос қадриятларимиздандир. Жазодан озод қилинган шахсларнинг ўз уйига қайтиши оиласида тинчлик-хотиржамликни таъминлаш билан бирга, давлатга, суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада оширади, албатта.

 

Акмал ҚУРБОНОВ,

жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси,

 

Улуғбек МУЗАФФАРОВ, судья ёрдамчиси. 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: