LOTIN-КИРИЛЛ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚУДУҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

Бугун халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Мажлисни туман ҳокими, кенгаш раиси С.Хамроев бошқариб борди.

Депутатлар кун тартибида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 февралдаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этиш ҳақидаги ПФ-5938-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолаш натижаларини муҳокама қилишди.

Кун тартибида муҳокама қилинган масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи У.Тўраевнинг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидландики, рейтинг баҳолаш ВМнинг 2020 йил 14 августдаги 485-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом талаблари асосида 15-25 август кунлари амалга оширилган.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятининг жорий йил 6 ойи якунлари бўйича натижалари туман Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда қуйидаги 11 та кўрсаткич: эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш, фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва кредитдар ажратилишига кўмаклашиш, аҳоли бандлигини таъминлашга ва расмийлаштиришга кўмаклашиш натижадорлиги, оилавий ажралишларнинг олдини олиш даражаси, нотинч ва мауммоли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш  ва бошқа мезонлар бўйича баҳоланган.

Рейтинг баҳолашнинг якуний  натижаларига кўра, Учқудуқ туманида мавжуд 13 маҳалла ва овул фуқаролар йиғинининг 2 таси 15,4 фоизи “қониқарсиз”, 8 таси 61,5 фоизи “яхши”, 3 таси 23,1 фоизи “намунали” баҳоланган.

Муҳокама натижаларига кўра, фаолияти “қониқарсиз” баҳоланган “Боздун” ва “Кокаяз” овул фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини муҳокама қилиш ва ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш учун фуқаролар вакиллари йиғилишига тавсия бериш кўзда тутилган.

Кун тартибида муҳокама қилинган масала юзасидан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Алланованинг ахбороти тингланди.

ЎзМТДП туман кенгаши депутати Р.Қодирова, Ш.Муродова, “Адолат” СДП туман кенгаши депутати М.Камолова, С.Сайфиддинов, ХДП туман кенгаши депутати Ш.Сатторовлар музокараларда сўзга чиқиб,  мутасаддилар баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом талабларига  қатъий риоя этмаганликларини таъкидладилар.

Депутатлар томонидан билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар билан тўлдирилган сессия қарори қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

O'qilgan: 856 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: